Маърузалар

Муҳаммад Шайбоний

Муҳаммад Шайбоний, тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн ал-Ҳасан (749-805) -фақиҳ, мусулмон ҳуқуқшунослигини бир тизимга солиб, тартиб берувчилардан бири. Восит ш.(Ироқ)да мавло оиласида туғилган.

14 ёшидан 18 ёшигача Абу Ҳанифа машғулотларига қатнаган, сўнгра бир мунча пайт Абу Юсуфдан сабоқ олган. 20 ёшида Куфанинг жоме масжидида ваъз айтган. Суфён ас-Саврий (777-78 й.в.э.) ва Абдураҳмон ал-Авзоъий (774 й.в.э.) маълумотларидан фойдаланиб ҳадисларни ўрганган. 3 йил мобайнвда Мадинада Молик ибн Анас маърузаларини тинглаган. Ироққа қайтиб келгач, Муҳаммад Шайбоний Бағдоднинг энг эътиборли фақихларидан бирига айланган. 792-93й.ларда зайдийлар имоми Яҳъё ибн Абдуллоҳни қўллаб-кувватлагани учун халифа Ҳорун ар-Рашиднинг қаҳрига учраган. Бироқ, кейинчалик халифа ўз қароргоҳини Фуротга кўчиришга жазм қилганида халифа Муҳаммад Шайбонийни халифалжнинг янги пойтахти - Ракка ш. қозиси этиб тайинлайди. 805 й. Хуросонга йўл олган халифа Ҳорун ар-Рашид Муҳаммад Шайбонийни ўзи б-н олиб кетган. Халифа уни Хуросон қозиси этиб тайинламоқчи эди. Бироқ, у йўдда, Рай ш. яқинида вафот этган. Муҳаммад Шайбоний жуда катта саъй-ҳаракат қилиб, асарларида Абу Ҳанифа илмий меросини тўплаган. Шу б-н бирга унинг қарашлари кўп ҳолларда Абу Ҳанифаникидан фарқ қилган. Муҳаммад Шайбоний фиқҳга овд ал-Мабсут (2-номи - Китоб ал-асл фи-л-фуруь) тўпламини тузган ва унга Китоб аз-зиёдатни қўшимча қилган; фиқҳга доир катта маълумотнома - Китоб ал-жоме ал-кабир ва кичик маълумотнома - Китоб ал жоме ас-сағирни, шунингдек, ҳарбий ҳукуққа оид асар ва б.ни ёзган. Муҳаммад Шайбоний имом Молик ибн Анаснинг ал-Муватта асарини тузувчи ва шархловчисидир. Муҳаммад Шайбоний шогирдлари орасида энг машҳури шофиъий мазҳаби асосчиси Муҳаммад аш-Шофиъий ҳисобланади.