Маърузалар

Абулфатҳ Алоуддин Муҳаммад

Абулфатҳ Алоуддин Муҳаммад ибн Абдулҳамид Усмандий Самарқандий (? - 1157) - фиқҳшунос олим. Унинг Абу Муҳаммад ибн ал-Ҳасан аш-Шайбонийнинг "ал-Жомиъ ал-Кабир" ("Катта тўплам") китобига ёзган "Шарҳ ул-Жомиъ ал-Кабир" ("Жомиъ ал-Кабирнинг шарҳи") номли бир неча жилдли асарининг 1-си бизгача етиб келган.

У "Китоб ул-имон" ('Имон ҳақида китоб"), "Китоб ун-никоҳ" ("Никоҳ ҳақида китоб"), "Китоб уш-шаҳодат" ("Шаҳодат китоби"), "Китоб ул-қазо" ("Ҳукм китоби") каби бобларга бўлинади. Мазкур асарнинг котиб Аҳмад ибн Маҳмуд ибн Муҳаммад ибн Умар Самарқандий томонидан 1361 й.да кўчирилган нодир қўлёзма нусхаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида (инв. № 5558) сакланади.