Аёлнинг оиладаги бурчлари

Оилада аёлларнинг ўз эрлари олдида бир неча бурчлари борлиги шариатда Қуръони Карим ва Суннат асосида баён қилинган. Аёлларнинг бу бурчларини эркаклар эмас, балки Аллоҳ таолонинг шариати белгилагандир.

Қалин пули ёки сут пули

Аллома Ҳаскафий : “Келин тараф, келинни куёвга топшираётган пайтида оладиган нарсасини эр қайтариб олишга ҳақлидир. Чунки у пора ҳисобланади” деганлар. (Дуррул мухтор).

Ҳайз ва нифосда эр-хотин алоқалари ҳукмлари

САВОЛ: ҳоизага яқинлик қилиш мумкинми?
ЖАВОБ: ҳоизага яқинлик қилиш ҳаром саналади.

فَإِنْ جَامَعَهَا وَهُوَ عَالِمٌ بِالتَّحْرِيمِ فَلَيْسَ عَلَيْهِ إلَّا التَّوْبَةُ وَالِاسْتِغْفَارُ وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يَتَصَدَّقَ بِدِينَارٍ أَوْ نِصْفِ دِينَارٍ

Агар эр ҳаром бўлишини билиб турган ҳолида ҳоиза аёлга яқинлик қилиб қўйса, зиммасига тавба ва истиғфор вожиб бўлади.

Сунъий ҳомила пайдо қилиш

Бутун борлиқни ва ундаги мавжудотларни яратган холиқ, Аллоҳ субҳонаҳу ва Таоло уларнинг борлиқдаги мавжудлигини турли сабабларга боғлаб қўйган. Ушбу сабаблар низомининг ҳар бири Аллоҳнинг биру борлигига, Унинг тадбиркорлигига ва ҳар нарсага қодирлигига ёрқин далилдир. Мисол учун инсон наслининг ер юзида сақланиб қолиши учун жорий қилинган сабаб, туғилишни олайлик. Туғилиш бўлмаса инсон насли зудлик билан инқирозга учраши турган гап. Туғилишнинг бўлиши учун эса, Аллоҳ таоло инсонни

«Сақланиш» ҳақида

Аёлларимиз сўрайдиган савол ва фатволарнинг кўпчилиги «сақланиш» ҳақида десак, муболаға қилмаган бўламиз.
Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биргина ҳадислари наслни чеклаш ва унинг қирилишининг олдини олиб келмоқда. Маъқал ибн Ясардан ривоят қилинган ҳадисда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилувчиман», – дедилар.