Музораъа китоби

  هِيَ عَقْدُ الزَّرْعِ بِبَعْضِ الْخَارِجِ. وَلَا تَصِحُّ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ رَحِمَهُ اللهُ
وَصَحَّتْ عِنْدَهُمَا، وَبِهِ يُفْتَى، بِشَرْطِ صَلَاحِيَّةِ الْأَرْضِ لِلزَّرْعِ، وَأَهْلِيَّةِ الْعَاقِدَيْنِ، وَذِكْرُ الْمُدَّةِ، وَرَبِّ الْبَذْرِ، وَجِنْسِهِ، وَقِسْطِ الْآخَرِ، وَالتَّخْلِيَةِ بَيْنَ الْأَرْضِ وَالْعَامِلِ، وَشُيُوعِ الْحَبِّ.
فَتَفْسُدُ إِنْ شُرِطَ مَا يُنَافِيهِ، كَرَفْعِ الْبَذْرِ أَوِ الْخَرَاجِ، ثُمَّ قِسْمَةُ الْبَاقِي، وَكَذَا إِنْ شُرِطَ التِّبْنُ لِغَيْرِ رَبِّ الْبَذْرِ، وَصَحَّ لِلْآخَرِ، أَوْ لَمْ يَتَعَرَّضْ.
وَلَا تَصِحُّ إِلَّا أَنْ تَكُونَ الْأَرْضُ وَالْبَذْرُ لِأَحَدٍ، وَالْبَقَرُ وَالْعَمَلُ لِآخَرَ، أَوْ تَكُونَ الْأَرْضُ لِوَاحِدٍ وَالْبَاقِي لِآخَرَ، أَوِ الْعَمَلُ لَهُ وَالْبَاقِي لِلْآخَرِ.
وَإِذَا صَحَّتْ فَالْخاَرِجُ عَلَى الشَّرْطِ، وَلَا شَيْءَ لِلْعَامِلِ إِنْ لَمْ يَخْرُجْ. وَيُجْبَرُ مَنْ أَبَى عَنِ الْمُضِيِّ إِلَّا رَبَّ الْبَذْرِ، فَإِنْ أَبَى بَعْدَمَا كَرَبَ الْعَامِلُ، يَجِبُ أَنْ يَسْتَرْضِيَ.
وَإِنْ فَسَدَتْ فَالْخَارِجُ لِرَبِّ الْبَذْرِ، وَلِلْآخَرِ أَجْرُ مِثْلِهِ، وَلَا يُزَادُ عَلَى مَا شَرَطَ.
وَتَبْطُلُ بِمَوْتِ أَحَدِهِمَا. وَتُفْسَخُ بِدَيْنٍ مُحْوِجٍ إِلَى بَيْعِهَا. فَإِنْ مَضَتِ الْمُدَّةُ وَلَمْ يُدْرَكِ الزَّرْعُ، فَعَلَى الْعَامِلِ أَجْرُ مِثْلِ نَصِيبِهِ مِنَ الْأَرْضِ حَتَّى يُدْرَكَ.
وَنَفَقَةُ الزَّرْعِ عَلَيْهِمَا بِالْحِصَصِ، كَأَجْرِ الْحَصَّادِ وَنَحْوِهِ. فَإِنْ شُرِطَ عَلَى الْعَامِلِ، صَحَّ عِنْدَ أَبِي يُوسُفَ رَحِمَهُ اللهُ، وَبِهِ يُفْتَى

«Музораъа» ҳосилнинг баъзисига шериклик учун тузилган шартномадир. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳунинг наздида у тўғри эмас. Икковлари-нинг наздида у тўғридир ва шунга фатво берилади. Ернинг экинга яроқлилиги, икки шартнома тузувчи-нинг унга аҳл бўлиши ва муддатни, уруғ кимдан бўлишини, уруғнинг жинсини, иккинчи тарафнинг насибасини зикр қилиш ҳамда ер билан ишловчининг ораси очиқ бўлиши ва ҳосилнинг шерикчиликка лойиқ нарса бўлиши шарти билан.
Бас, ҳосилнинг тақсимлашга лойиқ бўлишига зид шарт қўйилганда музораъа бузилади. Масалан, уруғлик ёки харожни чиқариб ташлаб, қолганини тақсимлаш каби. Шунингдек, сомоннинг уруғнинг эгасидан бошқага бўлишини шарт қилиш ҳам бузади. Уни уруғ эгасига дейилса ёки у ҳақда гапирилмаса, тўғри бўлади.
Музораъа фақатгина ер ва уруғ биридан, хўкиз ва иш бошқасидан ёки ер биттасидан ва қолгани бошқасидан, ёхуд иш биридан ва қолгани бошқасидан бўлганда тўғри бўлади. Қачон музораъа тўғри бўлса, чиққан ҳосил шартга биноан тақсимланади.
Агар ҳеч нарса чиқмаса, ишчига ҳеч нарса йўқ.
Уруғ эгасидан бошқани, агар музораъа шартнома-сини давом эттиришдан бош тортса, мажбур қилинади. Агар уруғ эгаси ер ҳайдалганидан кейин бош тортса, ишчини рози қилиши вожиб бўлади.
Агар музораъа фосид – бузуқ бўлса, ҳосил уруғ эгасига ва бошқага «ажри мисл» бўлади. Лекин шартлашилган ҳақдан зиёда бўлмайди. Икки шартномачидан бирининг ўлими ила музораъа ботил бўлади. Музораъа ерни сотишга ҳожатманд қилувчи қарз туфайли қози томонидан бекор қилинади.
Келишилган вақт ўтса ҳам, экин пишмаса, ишчи ер эгасига ҳосил етилгунича, (бўлган муддат учун) ернинг ижара ҳақининг мислича ҳақ бериши лозим бўлади.
Экинни йиғиб олиш ва шунга ўхшаш сарф-харажатлар ҳиссаларига қараб икковларининг зиммасида бўлади. Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳунинг наздида ха-ражат ишчининг зиммасига қўйилса, жоиз ва шунга фатво берилган.
«Музораъа» араб тилидаги «зироат» сўзидан олинган бўлиб, «ўстириш» деган маънони билдиради. Музораъа ишнинг икки томондан бажарилишини акс эттиради ва бизнинг тилимизда «зироатда шерикчилик қилиш» дейилади.
Музораъани баъзилар мухобара ёки муҳоқала ҳам дей-дилар. Ҳаммаси «шерикчилик асосида ерга ишлов бериш» деган маънони англатади.
Шаръий истилоҳда эса:
«Музораъа» ҳосилнинг баъзисига шериклик учун тузилган шартномадир.
Хулосасини айтадиган бўлсак, музораъа ер эгаси билан деҳқон орасида ҳосилни ҳиссага қараб тақсимлаб олиш, шартнома тузиб иш юритишдир.
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳунинг наздида у тўғри эмас.
Шунингдек, имом Зуфар ва имом Шофеъий ҳам «Музораъа дуруст эмас», деганлар.
Музораъа дуруст эмас, деган имомлар бир неча далиллар кетирадилар:

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم عَنِ الْمُحَاقَلَةِ وَالْمُزَابَنَةِ وَالْمُخَابَرَةِ وَالْمُعَاوَمَةِ وَالثُّنْيَا، وَرَخَّصَ فِي الْعَرَايَا. وَفَسَّرَ بَعْضُ الرُّوَاةُ الْمُحَاقَلَةَ - بِأَنَّهَا بَيْعُ الزَّرْعِ بِالْحِنْطَةِ كَيْلًا، وَالْمُزَابَنَةَ - بِاَنَّهَا بَيْعُ الرَّطْبِ وَالْعِنَبِ بِالثَّمَرِ وَالزَّبِيْبِ كَيْلًا، وَالْمُعَاوَمَةَ - بِأَنَّهَا بَيْعُ الشَّجَرِ سِنِيْنَ، وَالْمُخَابَرَةَ - بِأَنَّهَا دَفْعُ الْأَرْضِ إِلَى شَخْصٍ لِيَعْمَلَ وَيَزْرَعَهَا مِنْ عِنْدِهِ بِبَعْضِ مَا يَخْرُجُ مِنْهَا. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳоқала, музобана, муъовама, мухобара ва сунядан қайтардилар ва арояга рухсат бердилар».
Баъзи ровийлар: «Муҳоқала – зироатни ўлчовли буғдойга сотиш; музобана – хўл хурмо ва узумни ўлчовли қуруқ хурмо ва майизга сотиш; муъовама – дарахтни бир неча йилга сотиш; мухобара – ерни бир кишига уни ишлатиб, ўз ҳисобидан экин экиб юриш ва ундан чиққан нарсанинг баъзисини бериш шарти ила топшириш», деб тафсир қилганлар».
Тўртовлари ривоят қилишган. 

عَنْ رَافِعٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: كُنَّا أَكْثَرَ أَهْلِ الْمَدِينَةِ حَقْلًا، وَكَانَ أَحَدُنَا يُكْرِي أَرْضَهُ، فَيَقُولُ: هَذِهِ الْقِطْعَةُ لِي، وَهَذِهِ لَكَ، فَرُبَّمَا أَخْرَجَتْ ذِهِ، وَلَمْ تُخْرِجْ ذِهِ، فَنَهَاهُمُ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ 

Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз аҳли Мадина ичида энг экинзори кўп кишилар эдик. Биздан биримиз ерини кирага берса: «Бу бўлак меники, буниси сеники», дер эди.
Кўпинча буниси бир нарса чиқарса, униси бир нарса чиқармай қолар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни бундан қайтардилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Шундай бўлса ҳам, фуқаҳолар жумҳури, жумладан, ҳанафий ва шофеъий мазҳаблари музораъа жоиз, деган ҳукмга амал қилганлар.
Бу маънода «Мухтасари Виқоя»да қуйидаги матн кел-ган:
Икковларининг наздида у тўғридир ва шунга фатво берилади.
Яъни имом Абу Юсуф ва Муҳаммад музораъани шаръан тўғри иш деб баҳолаганлар ва мазҳабда шунга фатво берилади.
Музораъани жоиз деганларнинг далиллари қуйидагича:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: أَعْطَى رَسُولُ الله صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم خَيْبَرَ الْيَهُودَ أَنْ يَعْمَلُوهَا وَيَزْرَعُوهَا، وَلَهُمْ شَطْرُ مَا يَخْرُجُ مِنْهَا. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарни яҳудийларга унда ишлаб, зироатчилик қилишлари учун бердилар. У ердан чиқадиган нарсанинг ярми уларга бўладиган бўлди».
Тўртовлари ривоят қилишган.
Мана шу музораъа – ўзаро зироатчилик қилишдир. Бу шерикчилик ишида Ислом давлати ер билан, яҳудийлар уруғлик ва хизмат билан иштирок этишган.

عَنْ عَمْرِو بْنِ دِينَارٍ رَضِي اللهُ عَنْه، قَالَ: سَمِعْتُ ابْنَ عُمَرَ يَقُولُ: مَا كُنَّا نَرَى بِالْمُزَارَعَةِ بَأْسًا، حَتَّى سَمِعْتُ رَافِعَ بْنَ خَدِيجٍ يَقُولُ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم نَهَى عَنْهَا. فَذَكَرْتُهُ لِطَاوُسٍ، فَقَالَ: قَالَ لِي أَعْلَمُهُمْ: إِنَّ رَسُولَ الله صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم لَمْ يَنْهَ عَنْهَا، وَلَكِنْ قَالَ: «لَأَنْ يَمْنَحَ أَحَدُكُمْ أَرْضَهُ خَيْرٌ مِنْ أَنْ يَأْخُذَ عَلَيْهَا خَرَاجًا مَعْلُومًا». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ 

Амр ибн Динор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Умарнинг шундай деганини эшитдим:
«Рофеъ ибн Ходийжнинг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан (музораъадан) наҳий қилганлар», деганини эшитмагунча шерикликка зироатчилик қилишда ҳеч гап йўқ, деб билар эдик. Бу гапни Товусга зикр қилдим. Шунда у менга: «Уларнинг ичида энг яхши биладигани:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан наҳий қилганлари йўқ. Лекин «Сиздан бирингизни ерини бериб тургани у (ер) учун маълум харож олганидан кўра яхшироқ», деганлар», деди».
Бешовлари ривоят қилишган.

قَالَ زَيْدُ بْنُ ثَابِتٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: يَغْفِرُ اللهُ لِرَافِعِ بْنِ خَدِيجٍ، أَنَا وَاللهِ أَعْلَمُ بِالْحَدِيثِ مِنْهُ، إِنَّمَا جاء لِلنَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم رَجُلَانِ مِنَ الْأَنْصَارِ قَدِ اقْتَتَلَا، فَقَالَ: «إِنْ كَانَ هَذَا شَأْنُكُمْ، فَلَا تُكْرُوا الْمَزَارِعَ»، فَسَمِعَ رَافِعُ بْنُ خَدِيجٍ قَوْلَهُ: «فَلَا تُكْرُوا الْمَزَارِعَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ 

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу:
«Аллоҳ Рофеъ ибн Ходийжни мағфират қилсин, Аллоҳга қасамки, мен бу ҳадисни ундан кўра яхши биламан. Гап бундай бўлган эди: ансорийлардан икки киши уришиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келишганда, у зот:
«Ҳолингиз шу бўладиган бўлса, зироат ерларингиз-ни кирага берманглар», дедилар. Рофеъ «зироат ерла-рингизни кирага берманглар», деганларини эшитган, холос», деди».
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

وَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ لَمْ يُحَرِّمِ الْمُزَارَعَةَ، وَلَكِنْ أَمَرَ أَنْ يَرْفُقَ بَعْضُهُمْ بِبَعْضٍ. بِقَوْلِه صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «مَنْ كَانَتْ لَهُ أَرْضٌ فَلْيَزْرَعْهَا أَوْ لِيَمْنَحْهَا أَخَاهُ، فَإِنْ أَبَى، فَلْيُمْسِكْ أَرْضَهُ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
«Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шериклик зироатчиликни ҳаром қилмаганлар. Лекин баъзилари баъзиларига меҳр кўрсатсинлар деган мақсадда:
«Кимнинг ери бўлса, ўзи эксин ёки биродарига бериб турсин, агар бош тортадиган бўлса, ерини тутиб турсин», деганлар», деди».
Бешовлари ривоят қилишган.

عَنْ أَبِي جَعْفَرٍ رَضِي اللهُ عَنْه، قَالَ: مَا بِالْمَدِينَةِ أَهْلُ بَيْتِ هِجْرَةٍ إِلَّا يَزْرَعُونَ عَلَى الثُّلُثِ وَالرُّبُعِ، وَزَارَعَ عَلِيٌّ وَسَعْدُ بْنُ مَالِكٍ وَعَبْدُ اللهِ بْنُ مَسْعُودٍ وَعُمَرُ بْنُ عَبْدِ الْعَزِيزِ وَالْقَاسِمُ وَعُرْوَةُ وَآلُ أَبِي بَكْرٍ وَآلُ عُمَرَ وَآلُ عَلِيٍّ وَابْنُ سِيرِينَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ 

Абу Жаъфар розияллоҳу анҳу:
«Мадинада муҳожирлардан учдан бир ёки тўртдан бирга шериклик зироатчилиги қилмаган аҳли байт йўқ. Али розияллоҳу анҳу, Саъд ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Умар ибн Абдул Азиз, Қосим, Урва, Оли Абу Бакр, Оли Умар, Оли Али ва Ибн Сийрин розияллоҳу анҳумо ҳам шериклик зироатчилик қилишган», деди».
Бухорий ривоят қилган.
Энди музораъанинг шартлари зикр қилинади.
Ернинг экинга яроқлилиги, икки шартнома тузув-чининг унга аҳл бўлиши ва муддатни, уруғ кимдан бўлишини, уруғнинг жинсини, иккинчи тарафнинг насибасини зикр қилиш ҳамда ер билан ишловчи ораси очиқ бўлиши ва ҳосилнинг шерикчиликка лойиқ нарса бўлиши шарти билан.
Ушбу жумлада музораъанинг тўғри бўлиши учун зарур шартлар очиқ-ойдин зикр қилинмоқда:
 1. Ернинг экинга яроқлилиги.
Чунки музораъа шартномасидан асосий мақсад – фойда кўриш. Ер экинга яроқли бўлмаса, фойда ҳосил бўлиши мумкин эмас.
2. Икки шартнома тузувчининг унга аҳл бўлиши.
«Икки шартнома тузувчи» дейилганда ер эгаси ва деҳқон кўзда тутилади. Музораъа тўғри бўлиши учун бошқа барча шартномалардаги каби улардан ҳар бири ҳур, балоғатга етган ва ақли-хуши расо бўлиши шарт.
3. Муддат.
Муддат ҳосил етилиши учун кетадиган вақтдан кам бўлмаслиги лозим. Ҳаддан ташқари узоқ муддат ҳам бўлмаслиги керак. Одатда келишилган экиннинг пишиб етилишига кетадиган вақтга келишилади. Мана шу эъти-бордан баъзи фақиҳларимиз вақтни алоҳида зикр қилмасдан, «Урфга биноан шартнома тузилса ҳам, музораъа бўлаверади», деганлар.
4. Уруғ кимдан бўлиши.
Яъни музораъа шартномаси тузилаётганда уруғ ер эгасидан бўладими ёки деҳқонданми, зикр қилиш шарт.
5. Уруғнинг нави.
Чунки ҳосилнинг қанча бўлишида уруғнинг нави ҳам муҳим омил ҳисобланади. Агар уруғнинг нави зикр қилинмаса, кейинчалик орада низо чиқиши мумкин.
6. Иккинчи тарафнинг насибасини зикр қилиш.
Яъни шартнома тузилаётган пайтда икки тарафнинг ҳам улушини аниқ қилиб олиш лозим. Акс ҳолда орада низо чиқади.
7. Ер билан ишловчининг ораси очиқ бўлиши.
Деҳқон шартномани тузиб бўлганидан кейин ҳеч қандай тўсиқсиз ерга ишлов бериш имконига эга бўлиши шарт. У ишламоқчи бўлиб келганда ерда бошқа экин бўлмаслиги ёки бошқа бир одам «Мен бу ерни кирага олган эдим, ҳали муддати тугагани йўқ», деб турмаслиги лозим. Шунингдек, бошқа тўсиқлар ҳам бўлмаслиги керак.
8. Ҳосилнинг шерикчиликка лойиқ нарса бўлиши.
Масалан, «Ҳосилнинг бир тоннаси меники, қолгани сенга», деб бўлмайди. Чунки ҳосил бир тонна чиқадими, йўқми ёки бир тонна унинг қанчасини ташкил қилади, ҳеч ким билмайди. Бу эса низо чиқишига сабаб бўлади.
Шартнома тузганда «Тенг ярми», «Учдан бири» ёки «Тўртдан бири», деб аниқ кўрсатилиши шарт.
Шартномада «Ариқнинг ўнг тарафидан чиққан ҳосил меники, чап тарафидан чиққани сеники» каби тақсимларни ҳам қилиб бўлмайди.
Шунингдек, «Дони меники, сомони сеники», деб тақсимлаш ҳам нотўғри. Чунки дон бўлмай қолиши ҳам мумкин.
Бас, ҳосилнинг тақсимлашга лойиқ бўлишига зид шарт қўйилганда музораъа бузилади. Масалан, уруғлик ёки харожни чиқариб ташлаб, қолганини тақсимлаш каби. Шунингдек, сомоннинг уруғнинг эгасидан бошқага бўлишини шарт қилиш ҳам бузади. Уни уруғ эгасига дейилса ёки у ҳақда гапирилмаса, тўғри бўлади.
Охирги икки ҳолатда, яъни «Сомон уруғ эгасиники», дейилганда ёки уруғ ҳақида шартномада ҳеч гап айтилма-ганда, сомон уруғ эгасига тегади. Чунки сомон унинг уруғидан ўсган ўсимликдан чиқади.
Музораъа фақатгина ер ва уруғ биридан, хўкиз ва иш бошқасидан ёки ер биттасидан ва қолгани бошқасидан, ёхуд иш биридан ва қолгани бошқасидан бўлганда тўғри бўлади.
Бу жумлада музораъа уч ҳолатдагина тўғри бўлиши баён қилинмоқда:
1. Ер ва уруғ биттасидан, хўкиз ва иш бошқасидан бўлганда. Бу ҳолатда хўкиз иш воситаси ҳисобланган.
2. Ер биттасидан ва қолгани бошқасидан бўлганда. Бунда деҳқон ерни ижарага олган бўлади.
3. Иш биридан ва қолгани бошқасидан бўлганда. Бунда ер эгаси деҳқонни ижарага олган бўлади.
Қачон музораъа тўғри бўлса, чиққан ҳосил шартга биноан тақсимланади.
Агар ҳеч нарса чиқмаса, ишчига ҳеч нарса йўқ.
Чунки ишчига чиқадиган ҳосилдан ҳақ бериш кели-шилган бўлади. Ҳеч нарса чиқмаганидан кейин ҳақ ҳам бўлмайди.
Уруғ эгасидан бошқани, агар музораъа шартнома-сини давом эттиришдан бош тортса, мажбур қилинади. Агар уруғ эгаси ер ҳайдалганидан кейин бош тортса, ишчини рози қилиши вожиб бўлади.
Агар музораъа фосид – бузуқ бўлса, ҳосил уруғ эгасига ва бошқага «ажри мисл» бўлади. Лекин шартлашилган ҳақдан зиёда бўлмайди.
«Ажри мисл» деганда унга ўхшаш ҳолдаги одамга одатда қанча ҳақ бериладиган бўлса, ўшанча ҳақ берили-ши англанади.
Икки шартномачидан бирининг ўлими ила музораъа ботил бўлади.
Ўлим иш бошлашдан аввал ёки кейин бўлишининг фарқи йўқ. Аммо музораъа шарномаси тузилганидан кей-ин, ўсимлик ўсиб турганида бирлари вафот этса, ҳосил йиғиб олингунича музораъа шартномаси ўз кучида туради.
Музораъа ерни сотишга ҳожатманд қилувчи қарз туфайли қози томонидан бекор қилинади.
Музораъа ҳам, ижара каби узр туфайли бекор қилиниши мумкин. Ерни сотишга мажбур бўлиб, шарт-нома бузилганда ўсимлик ҳали ўсмаган бўлса, ишчининг ҳаққи собит бўлмайди. Чунки у чиқадиган ҳосилга келишган бўлади. Аммо ўша пайтда ўсимлик ўсиб турган бўлса, ҳосил йиғиб олинмагунча ер сотилмайди. Чунки у сотилса, деҳқоннинг ҳаққи поймол бўлади.
Келишилган вақт ўтса ҳам экин пишмаса, ишчи ер эгасига ҳосил етилгунича (бўлган муддат учун) ернинг ижара ҳақининг мислича ҳақ бериши лозим бўлади.
Экинни йиғиб олиш ва шунга ўхшаш сарф-харажатлар ҳиссаларига қараб икковларининг зиммасида бўлади. Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳунинг наздида харажат ишчининг зиммасига қўйилса, жоиз ва шунга фатво берилган.

"Кифоя" китобидан

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ