Ўғил отадан муқаддам-ми?


Нима учун ўғил отадан муқаддам қўйилади?
Агар: “Ота билан ўғилнинг даражаси, маййитга яқинлиги ва қариндошлик қуввати бир хил. Ўғил фаръ бўлса, ота аслдир. Бу иккиси маййитга бир хил даражада боғланади.

Шундоқ экан ўғилни меросга асабалик қилишда отадан устун қўйиш қандоқ бўлади?! Шундоқ экан ўғилнинг ўғли отадан устун бўлмаслиги лойиқроқ эмасми? Бу қандай бўлади?” деган савол бўлса, унга жавобан шундай дейилади:
“Албатта ўғилнинг жиҳати отанинг жиҳатидан муқаддамдир. Чунки бунувват (фарзандлик) убувват (оталик) жиҳатидан олдин туради. Буни юқорида кўриб ўтдик. Бошқа тарафдан қараганда аллома Зайлаъий бунинг сабабини нақлий ва ақлий далиллар билан баён қилган. Ўғил асабаликда отадан кўра муқаддам туришга ҳақлироқ эканлигини ғоятда дақиқ ва ҳикмат билан келтирган”.
Нақлий далил:
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Агар унинг боласи бўлса, у тарк қилган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир...”.
Аллоҳ таоло отани бола билан бирга бўлганда фарз соҳиби қилмоқда. Ўғил бола учун эса улушнинг миқдорини белгиламай, балки унга қолган молнинг барчасини таъйин қилмоқда. Шундан билинадики, ўғил бола асабаликда отадан кўра муқаддам туради. Ўғилнинг ўғли ўғил йўқлигида унинг мақомида бўлганлиги сабабли у ҳам отадан асабаликда устун туради.
Ақлий далил:
Инсон одатда отасидан кўра фарзандига кўпроқ таъсир ўтказади. Унга молини беради, у учун мол тўплайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шуни баён қилиб:
“Бола бахиллик ва қўрқоқлик сабабчисидир”, деганлар. Яъни албатта, фарзанд отасининг бахил ва қўрқоқ бўлишида асосий сабаблардандир. Инсон боласи учун фаровонликни хоҳлаб, бошқаларга эҳсон қилишдан бахиллик қилади. Жиҳод ёки ҳижратдан ҳам боласи сабабли тўсилади. Демак, фарзанд инсон учун отасидан кўра яқинроқдир. Валлоҳу Аълам.
Қоида:
Асаба биннафс фақат эркаклардан бўлади. Ҳеч қандай ҳолатда аёллар асаба биннафс бўлолмайди. Фақат қул озод қилгувчи аёлгина асаба биннафс бўлишлиги мумкин. Роҳбиянинг соҳиби шундай дейди:
Аёллардан ҳеч қачон асаба бўлмас,
Фақат қул озод қилган аёл асаба.

Ота бир ака-ука ва туғишган ака-укаларни бобо билан бирга бўлишларининг ҳукми:
Юқорида ўтган бобо ҳукмларининг барчасида бир турдаги ака-укалар билан қолганда қандай бўлишлигини кўриб ўтдик. Яъни фақат туғишган ака-укалар билан ёки фақат ота бир ака-укалар билан бобо қолганда нима бўлишини кўрдик. Аммо туғишган ака-укалар ва ота бир ака-укалар аралаш бўлиб, улар билан бирга бобо қолганда, барча ака-укалар ёлғиз турдаги меросхўрлар деб ҳисобга олинади. Яъни муқосама пайтида бобога зарар берган ҳолда бобонинг зиддига саноққа ўтишади. Агар бобо ўзининг юқорида ўтган ҳолатлари тақозосича ўз насибасини олса, туғишган ака-укалар қолган молни олишиб, ота бир ака-ука, опа-сингиллар эса меросдан маҳрум бўлишади. Бобонинг зарарига эса ҳисобда туришади. Туғишган ака-ука ва опа-сингиллар бор экан ота бирлар мерос олишмайди. Лекин ёлғиз туғишган сингил қолса у мероснинг ярмини олади. Агар бирор нарса қолса, у ота бир ака-ука ва опа-сингилларга тегади. Ушбу ҳолатларни ойдинлаштириш учун бир неча мисолларни кўриб чиқамиз.
Тадбиқий мисоллар:
1. Бир киши ўлиб, ортидан бобоси, туғишган акаси ва ота бир акаси қолди. Бу масалада ота бир акани меросхўр каби ҳисоблаймиз. Шунда бобога учдан бирни берамиз. Туғишган акага ўз насибасини берамиз ва ота бир ака агар меросхўр бўлса унинг насибаси учдан икки бўларди. Лекин туғишган ака сабабли ота бир ака ҳажб бўлади.
Бобо   1/3
Туғишган ака  2/3
Ота бир ака Туғишган ака сабабидан ҳажб бўлади.
Бу масалада бобога учдан бирни бердик. Чунки бобога икки ҳолатда яъни (муқосама йўли билан) ёки (ҳамма молнинг учдан бирини бериш йўли билан) қайси бири афзал бўлса ўшани берилар эди. Энди бу ерда муқосама ва учдан бирни олиш тенг бўлиб қолди. Чунки бобога туғишган ака каби муомала қилинди. Ота бир ака бобонинг зиддига ҳисоб қилиниб, меросхўрлар боши учтага етди. Бобо ўз насибасини олгач, ота бир аканинг насибаси юқорида баён қилганимиздек туғишган акага кўчиб ўтди.
2. Бир киши ўлиб, ортидан туғишган опаси, бобоси, ота бир акаси ва ота бир иккита синглиси қолди. Туғишган опага ярим, бобога учдан бир тегади. Қолган молни ота бир ака ва ота бир икки сингил “Бир эркакка икки аёл насибасича” қоидасига биноан бўлишиб олишади.
Туғишган опа 1/2
Бобо           1/3
Ота бир ака ва Ота бир икки опа қолган молни “Бир эркакка икки аёл насибасича” қоидаси асосида бўлиб олишади. У 1/6 дир.
Ушбу масалада мулоҳаза қиламизки, албатта бобога меросни муқосама йўли билан эмас, балки учдан бирини бердик. Чунки биз ота бир акани ва ота бир икки сингилни муқосама пайтида бобога зарар келтиради деб ҳисобладик. Муқосама учдан бирдан оз бўлиб, ундан кўра афзалроқ бўлган учдан бирни бердик. Сўнгра туғишган опага фарз насибаси бўлган яримни бердик. Чунки унинг қариндошлик қуввати ота бир ака-ука ва опа-сингиллардан кучлироқдир. Қолган молни ота бир ака-ука ва ота бир опа-сингиллар олишади. Агар туғишган опа бўлмаганда эди, меросдан қолган нарсани ота бир ака ва опалар ололмас эдилар.
3.  Бир киши ўлиб, ортидан онаси, бобоси, туғишган акаси ва ота бир синглиси қолди. Онага олтидан бир тегади. Бобо туғишган ака билан муқосама бўлади. Ота бир сингил эса, туғишган ака сабабидан ҳажб бўлади.
Она 1/6=2
Бобо   Муқосама=4
Туғишган ака   Муқосама=6
Ота бир сингил Туғишган ака сабабидан маҳжуба
Масала 12 дан ҳисобланиб, она 1/6 ни олади. У 2 га тенг. Бобога 4 тегади, қолган 6 туғишган акага берилади. Чунки ота бир сингилни муқосама пайтида бобога зарар деб ҳисобладик. Сўнгра унга ўзининг насибасини ажратдик ва олтидан икки туғишган акага тегиб, шу ака сабабли ота бир сингил ҳажб бўлди. Диққат билан бу масалага қарасак, бобо учун шу ўринда қолган молнинг учдан биридан кўра муқосама йўли афзал эканлигини кўрамиз.
4.  Бир киши ўлиб, ортидан онаси, бобоси, туғишган синглиси ва ота бир икки ака- укаси қолди. Онага олтидан бир, бобога қолган молни учдан бири, туғишган сингилга ярим ва ота бир икки ака-укаларга қолгани берилади.
Она 1/6=6
Бобо   Қолган молни учдан бири 1/2=10
Туғишган сингил 1/2=18
Ота бир икки ака-ука  Ортган мол=2
Бу ерда масаланинг асли 12 дан бўлиб, барча маҳражга тўғри бўлинадиган қилиб олиш учун уни 3 га кўпайтириб оламиз. Масаланинг асли 36 бўлади. Онага 6, бобога қолган молнинг учдан бири бўлганда 10, туғишган сингилга ярим бўлганда 18, ота бир ака-укаларга ортиб қолган икки берилади. Эслатма: Агар бобо билан бирга она бирлар қолса, улар фуқаҳолар ижмоъси билан соқит бўлишади ва бобо ёлғиз ўзи меросхўр бўлиб қолади. Чунки она бирларнинг мерос олишида маййитнинг калола бўлишлиги шарт қилиб қўйилган. Яъни маййитнинг асли ҳам, фаръи ҳам бўлмаса, ундан қолган меросни она бирлар олади. “Роҳaбия”да шунга ишора қилиб, қуйидагилар айтилган:
Отанинг болаларини саноқ пайтида (туғушганлар билан бирга қилиб, бобонинг зиддига) ҳисоб қил,
Онанинг болаларини бобо билан келганда ҳисобдан тушир.
Саноқдан кейин ака-укалар зиддига ҳукм қил,
Бобо йўқлик пайтида уларга сенинг ҳукминг бўлсин.
Эслатма: Туғишган ака-укаларнинг ва ота бир ака-укаларнинг болалари бобо борлигида асло мерос олишолмайди. Бунга имомлар ва фуқаҳолар иттифоқ қилишган. Агар бир киши ўлиб, ортидан бобоси ва туғишган акасининг ўғли қолган бўлса, молнинг ҳаммасини бобо олиб, туғишган аканинг ўғлига ҳеч нарса тегмайди. Ота бир аканинг ўғли бобо билан қолганда ҳам худди шундай бўлади. “Роҳaбия”да шу маънога ишора қилиниб, қуйидагилар айтилади:
Ака-укаларнинг болаларини бобо билан бўлганда соқит қил,
Бу тўғри йўлнинг зоҳир адолатли ҳукмидир.


9 йил аввал 5134 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
9 йил аввал 6036 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
9 йил аввал 5914 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
9 йил аввал 6255 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
9 йил аввал 5094 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
9 йил аввал 5669 fiqh.uz