Муборак ва машъум ака


Муборак ака ким?
Агар қизлар учдан иккини комил қилиб олишса, ўғилнинг қизи соқит бўлади.

Лекин шу ўринда ўғилнинг қизлари билан бирга ўғилнинг ўғли бўлса ва улар ўғилнинг қизлари даражасида ёки улардан пастроқ бўлишса, ўғилнинг қизларини асаба қилишади. Аслида бу ўғилнинг қизларининг фарз насибаси эмас. Бу ҳолатда ўша ўғилнинг ўғли муборак қариндош ёки муборак ака дейилади. Чунки агар у бўлмаса, ўғилнинг қизлари меросдан ҳеч нарса олишолмайди. Унинг борлиги баракасидан ўғилнинг қизлари мерос олишади. Шунингдек туғишган опа-сингиллар учдан иккини комил қилиб олишса, ота бир опа-сингиллар мерос олишдан соқит бўлади. Лекин улар билан бирга асаба қилувчи ота бир ака бўлса, улар қолган тарикани асаба ўлароқ олишади. Ушбу ота бир ака муборак ака деб номланади. Зеро у бўлмаганда ота бир опа-сингиллар мерос олишолмас эди. Унинг барокатидан бир нарсалик бўлиб қолишди.


Машъум ака ким?
Агар муборак ака бўлмаса, аёл тоифасидагиларнинг меросдан соқит бўлишини ўргандик. Ўша аканинг номи муборак ака ёки муборак қариндош деб номланди. Аммо машъум ака ёки машъум қариндошда агар у бўлмаса аёллар мерос олади. Унинг бор бўлиши аёлнинг меросдан соқит бўлишига сабабдир. Машъум дейилишининг сабаби ҳам шудир. Аёл ўша аканинг борлигидан зарар кўради, азият чекади. Унинг борлиги аёлга шумлик келтиради. Бунинг мисоли қуйидагича:
Бир аёл ўлиб, ортидан эри, онаси, отаси, қизи ва ўғлининг қизи қолди. Эрга тўртдан бир, онага олтидан бир, отага олтидан бир, қизга ярим, ўғилнинг қизига учдан иккини комил учун олтидан бир. Масала ўн иккидан ўн бешга авл бўлади. Агар шу масалада ўғилнинг ўғли ҳам бўлганда у билан бирга ўғилнинг қизи ҳам мерос олишдан соқит бўлар эди. Чунки қолганлар фарз насибани ҳаммасини олиб қўйишар эди. Ўғилнинг ўғли бўлмаганлиги учун ўғилнинг қизи мерос олмоқда. Ушбу акани машъум ака дейилади. Қуйидаги икки жадвалда машъум акани бор ва йўқлигида масала қандай бўлишлиги кўрсатилган.
1-жадвал:
Масаланинг асли 12 дан 15 га авл бўлади.            12-15
Меросхўр фаръи борлиги учун Эр  1/4 олади          3
Меросхўр фаръи борлиги учун Она 1/6 олади.        2
Меросхўр фаръи борлиги учун  Ота  1/6 олади.      2
Асаба қилувчи йўқлиги учун  Қиз  1/2 олади.          6
Ўғилнинг қизи учдан иккини комил қилиш учун
1/6 олади. Чунки бу аёлларнинг фарз насибасидир. 2
2-жадвал:
Масаланинг асли 12 дан 13 га авл бўлади.         12-13
Меросхўр фаръи борлиги учун Эр  1/4 олади      3
Меросхўр фаръи борлиги учун Она 1/6 олади     2
Меросхўр фаръи борлиги учун Ота  1/6 олади. 2
Асаба қилувчи йўқлиги учун Қиз  1/2 олади.        6
Ўғилнинг қизи асаба                                                0
Ўғилнинг ўғли (машъум) асаба.                              0
Мулоҳаза:
Ушбу ҳолатда асаба қилувчи қариндош ўғилнинг қизи даражасида бўлмоқлиги шартдир. Лекин у ўғилнинг қизи даражасидан паст бўлса, мисол ўғилнинг қизи ва ўғилнинг ўғлининг ўғли каби, у ўғилнинг қизини асаба қила олмайди ва ушбу ўғилнинг қизи унинг борлиги сабабидан меросдан соқит бўлмайди. Чунки ўғилнинг қизи фарз соҳибаси бўлади.
Бир аёл ўлиб ортидан эри, онаси, она бир акаси, туғишган опаси, ота бир опаси қолди. Ушбу масалада агар ота бир ака ҳам бўлса, ота бир опа меросдан соқит бўлади. Ота бир ака йўқлиги учун ота бир опа мерос олади. Ушбу ака машъум акадир. Бу масаланинг тафсилотини учинчи ва тўртинчи жадвалдан кўринг:
3-жадвал:
Масаланинг асли 6 дан 9 га авл бўлади.                                                         6-9
Фаръ йўқлиги учун эр фарз насибаси сифатида 1/2 олади.                         3
Опа-сингилларнинг бир нечаси борлиги учун онанинг фарз насибаси1/6   1
Асл ва фаръ йўқлиги учун она бир аканинг насибаси 1/6.                             1
Асаба қилувчи йўқлиги учун туғишган опанинг фарз насибаси 1/2.              3
Учдан иккини комил қилиш учун  ота бир опа нинг насибаси 1/6.                1
4-жадвал:
Масаланинг асли 6 дан 8 га авл бўлади.                                                           6-8
Меросхўр фаръи йўқлиги учун эрнинг фарз насибаси 1/2.                              3
Опа-сингилларнинг бир нечаси борлиги учун онанинг фарз насибаси 1/6.    1
Асл ва фаръ йўқлиги учун она бир аканинг насибаси 1/6.                                1
Асаба қилувчи йўқлиги ва қизлар бир неча эмаслиги учун туғишган опанинг насибаси  1/2.    3
Ота бир опа машъум ака борлиги учун меросдан соқит бўлади.                      0
Машъум ака опасига зарар бериб унинг мерос олмаслигига сабаб бўлмоқда. 0


7 йил аввал 5380 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Авл бўладиган асллар ва авл бўлмайдиган асллар
Масалаларнинг асли еттита бўлиб, ундан учтаси авл бўлади ва тўрттаси авл бўлмайди. Учта авл бўладиганлар жумласига олти, ўн икки ва йигирма тўрт киради. Авл бўлмайдиган асллар жумласига икки, уч, тўрт ва саккиз давоми...
9 йил аввал 4710 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Акдария масаласи
Ушбу масала Бани Акдар қабиласидан бўлган бир аёл билан воқеъ бўлди. Шунинг учун бу масалани акдария масаласи деб номланади. Яна баъзилар Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг мазҳабларида ушбу масала хусусида бир оз давоми...
7 йил аввал 5373 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Мерос тақсимоти Аллоҳ ҳақи
Бандаларига меросни Ўзи тақсим қилиб, васиятлар ишини тартибга солган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Сиз билан биз умматларига мерос илмини таълим бериб, васият масаласини амалда кўрсатган Пайғамбаримиз давоми...
7 йил аввал 6102 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фароиз илмига кириш ва китоблари
 Муқаддима. Мулк ва малакутда тасарруф қилувчи Аллоҳга ҳамд бўлсин! У фоний бўлмайдиган ва ўлмайдиган Боқийдир! Танзилнинг муҳкамида (яъни Қуръони Каримда қуйидагини) айтгувчидир: “Албатта, давоми...
7 йил аввал 7652 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Асаба биғойриҳи
Асаба биғойриҳи тўртта меросхўр билан чегараланади. Уларнинг барчаси аёллардир:1. Сулбий қиз; Сулбий қиз ака ёки укаси билан бирга бўлганда асаба бўлади. (У ўғилдир).2. Ўғилнинг қизи; Ўғилнинг қизи ака ёки укаси давоми...
7 йил аввал 5061 fiqh.uz