Асал, ёғ ва сут кабиларни поклаш


1) Агар оқёғга нажосат тушса, масалан, сийдик, бир томчи ароқ томса ёки ичида сичқон ўлиб қолса,  уни поклашнинг йўли бундай: унга сув солиб аралаштирилади ва қўйиб қўйилади (тиндирилади). Шунда ёғ устига, сув эса остига чўкиб қолади. Ёғини сузиб олинади ёки идиш тагини тешиб қўйилса, сув остидан оқиб тушади. Ана шундай қилиб уч марта қилинади. Шунда ёғ пок бўлган ҳисобланади. (“Зоҳидий”).

 2) Агар сариёғ ёки асал бўлсаю, у қуюқ қотган бўлса, унга сичқон тушса ёки нажосат тушган бўлса, бундай покланади: қотган бўлгани учун ўша жойи кесиб олиб ташланади, холос. Шунда қолгани тоза ҳисобланади. Лекин сариёғ ёки асал суюқ бўлса, унга сув қуйиб қайнатилади. Қайнаб-қайнаб сув йўқолади. Шундай қилиб уч марта қилинади. Асал ва сариёғ кейин пок бўлади. (Сутга нажосат тушса ҳам шу хилда покланади).
Шамсиддин Қўҳистоний. “Жомиъ ур-румуз”,
1-жилди. -Қозон, 1895. 95-бет.
3) Асални поклаш учун эса унга шунча миқдорда сув солинади ва асал асл ҳолига келгунча қайнатилади. Шундай қилиб уч марта қайнатса, асал пок бўлади. Бу Абу Юсуф (р.а.) наздидадир. Фатво шунгадир.

Ибн Обидийн. “Радд ул-муҳтор”, 1-жилди.
-Истанбул, Омира матбааси, 1307. 309-бет.
(Ҳамидуллоҳ Беруний)


7 йил аввал 6085 Ҳамидуллоҳ Беруний
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бўса олишни таҳоратга таъсири
САВОЛ: Бўса олиш таҳоратни синдирадими?ЖАВОБ: Ҳанафийлар наздида таҳоратни синдирмайди. Лекин мазий чиқиб кетса таҳорат синади. Бўса олганда таҳорат қилингани тўғрисида келган ҳадисларни эса давоми...
7 йил аввал 13496 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Доимий ел келиб турадиган ёки простатит
Савол: Доимий ел келиб турадиган, простатит касаллигига дучор бўлиб, пешоб томчилаб турадиган ёки аёлларда шамоллаш туфайли жинсий аъзолардан оқ суюқлик келиб турадиганларга хос таҳорат ва намозларнинг давоми...
7 йил аввал 15782 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Жунуб одам
САВОЛ: Жунуб киши нималар қилмаслиги керак?ЖАВОБ: Ювинмасдан аввал масжидга кириши, Қуръон оятлари ёзилган газета журналларни ўша жойини ушлаши, Қуръон ушлаши (китобни ёзувлари бор жойини ҳам, давоми...
7 йил аввал 10993 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Иккиланиб қолса
САВОЛ: Пок сув ёки кийим, баданни нажас бўлган-бўлмаганлигида ёки талоқ қўйган-қўймаганлигида иккиланиб қолса ҳукми нима?ЖАВОБ: Иккала тарафдан бирортаси аниқ бўлмаса, кийим, сув ва баданни давоми...
7 йил аввал 9039 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат
САВОЛ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида таҳорат синадими?ЖАВОБ: Кийимсиз ялонғоч ҳолда қучоқлашиш натижасида аёл кишини таҳорати кетади. Эркак кишининг таҳоратини синиши учун давоми...
7 йил аввал 16224 fiqh.uz