Қурбонликнинг мислича пул ҳадя қилса, уни ҳаққини адо қиладими?


Масала: Қурбонлик молининг мислича пул ҳадя қилиш билан ундаги вожиб бўлган ҳақ соқит бўлмайди. Ким агар шундай қилса гуноҳкор бўлади.

Фуқаҳоларнинг мазҳабига кўра бирор амалнинг ўрнига киши ўз фикрича ўринбосар тайин қилиб олиши мутлақо жоиз эмас .
Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг марузаларида қуйидаги ҳикояни келтирганлар:
“Бир киши қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш ўрнига уни қийматини бева-бечораларга садақа қилар эди. Бир кеча туш кўрди. Қарасаки, қиёмат қоим бўлибди. Сирот кўприги қоим қилинган. Нариги томони жаннат, жуда кўпчилик ўз уловларига миниб, сирот кўпригидан ўтиб жаннатга кирмоқдалар. У киши эса, ҳайрон, қандай ўтишни ва нимага минишни чорасини топа олмас эди. Одамларга уловлар қаердан келаётганини тушунмай эсанкираб турганида, ғоибдан овоз келиб, «Бу уловлар уларнинг дунёда тайёрлаб қўйган уловларидир. Уларнинг қилган қурбонликларидир. Сиз қурбонлик қилмаганлигингиз учун уловдан маҳрумсиз, деган овоз келди. Уйқудан ўйғонгач тавба қилди». Чунки ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، رَفَعَهُ: «اسْتَفْرِهُوا ضَحَايَاكُمْ، فَإِنَّهَا مَطَايَاكُمْ عَلَى الصِّرَاطِ»

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолатда ривоят қилинади:
“Ёш, навқирон, бақувват жониворларни қурбонлик қилинглар. Чунки, улар (қиёмат куни) сирот устидаги уловларингиздир”. (Имдодул фатаво 56 бет).


7 йил аввал 4103 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Назр қилишнинг турлари
Аслида Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ибодатни ҳам назр қилиш мумкин, бироқ бу ерда фақат жонлиқ сўйишни назр қилиш ҳақидаги ҳукмларни баён қилмоқчимиз.Назр қилиш, хусусан, кутилаётган бир давоми...
7 йил аввал 14349 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг фазилатлари
بسم الله الرحمن الرحيم 1-БОБ Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати.  وَالْفَجْرِ (1) وَلَيَالٍ давоми...
7 йил аввал 10559 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг тарихи ва ҳақиқати
3-БОБ Қурбонликнинг ҳақиқати. Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: "Саҳобалар сўрашди:  “Ё Росулоллоҳ (сав), қурбонликнинг ҳақиқати давоми...
7 йил аввал 8694 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликка оид савол-жавоблар
Савол: Баъзилар фотиҳага келганлар таомланиб кетсинлар деган ниятда, арафа куни ёки қурбонлик куни, ийд намозидан олдин жонлиқларни сўядилар. Шу қурбонлик ҳисобланадими? Жавоб: Шаҳарда давоми...
7 йил аввал 8645 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонлик кимларга вожиб?
Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб? Жавоб: Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт. 1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи давоми...
7 йил аввал 11624 fiqh.uz