Мусофирга оид баъзи маълумотлар


Инсон ҳаётида одоб ва маданият асосий нарса ҳисобланади. У билан хулқ гўзал, амал зийнатли бўлади. Кеча ва кундузда содир этиладиган турли-туман амаллар натижасида жамият орасида иттифоқлик пайдо бўлади.

Шунинг учун Ислом шариати инсон ҳаётининг ҳар бир жабҳасида одоб ва ахлоқ борасида раҳнамолик қилади. Ана шу жабҳалардан бири сафардаги ҳолат бўлиб, ушбу мўъжазгина рисоламизда сафар одоблари ва унга оид баъзи масалаларни зикр этиб ўтишни ният қилдик. Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳар бир яхшиликка муваффақ қилувчи ва ёрдам сўралгувчи Зотдир.
Имоми Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ сафар қилувчи сафар қилишдан олдин баъзи вазифаларни адо этиши лозимлигини айтиб ўтганлар:
1. Аҳли аёлини нафақа билан таъминлаши.
2. Унда бирор кишининг омонати ёки қарзи бўлса, уларни адо этиши.
3. Агар сафар қилувчи бирор ишга масъул шахс бўлса, ўз ишидаги жорий интизомга риоя қилиши.
4. Сафар харажатлари ҳалолдан бўлиши.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар:
«Мусофирнинг зоди роҳиласи ҳалол, покиза бўлиши, сафар мобайнида (ён-атрофдагиларга) ширинсуханлиги, сафардошларига хушмуомалалиги, еб-ичиш ва харажатларда қўлидан келганича уларга ёрдам бериши улуғ инсон эканининг аломатидир».
Ватани аслий бекор бўлиши учун икки шарт топилиши лозимдир. Биринчиси – яшаб турган жойдан оила аъзолари ва жиҳозларини олиб кетиш, уй жой ҳам қолдирмасдан, буткул алоқани узиш. Иккинчиси – ўзга жойни ватан тутиш. Шунинг учун бирор киши ўз ватанидан кетса-ю, бошқа жойни ўзига ватан қилиб олмаса, аввалги ватани бекор бўлмайди ёки ўзга юртдан бир жойни ўзига ватан қилиб олса-ю, биринчи ватанидан алоқасини узмаса, аввалги ватанининг ватани аслийлиги бекор бўлмайди.

وَهَذَا الْوَطَنُ يَبْطُلُ بِمِثْلِهِ لَا غَيْرُ، وَهُوَ أَنْ يَتَوَطَّنَ فِي بَلْدَةٍ أُخْرَى وَيَنْقُلَ الْأَهْلَ إلَيْهَا فَيَخْرُجَ الْأَوَّلُ مِنْ أَنْ يَكُونَ وَطَنًا أَصْلِيًّا حَتَّى لَوْ دَخَلَهُ مُسَافِرًا لَا يُتِمُّ قَيَّدْنَا بِكَوْنِهِ انْتَقَلَ عَنْ الْأَوَّلِ بِأَهْلِهِ، لِأَنَّهُ لَوْ لَمْ يَنْتَقِلْ بِهِمْ، وَلَكِنَّهُ اسْتَحْدَثَ أَهْلًا فِي بَلْدَةٍ أُخْرَى فَإِنَّ الْأَوَّلَ لَمْ يَبْطُلْ وَيُتِمُّ فِيهِمَا وَقَيَّدَ بِقَوْلِهِ بِمِثْلِهِ، لِأَنَّهُ لَوْ بَاعَ دَارَهَ وَنَقَلَ عِيَالَهُ وَخَرَجَ يُرِيدُ أَنْ يَتَوَطَّنَ بَلْدَةً أُخْرَى ثُمَّ بَدَا لَهُ أَنْ لَا يَتَوَطَّنَ مَا قَصَدَهُ أَوَّلًا وَيَتَوَطَّنَ بَلْدَةً غَيْرَهَا فَمَرَّ بِبَلَدِهِ الْأَوَّلِ فَإِنَّهُ يُصَلِّي أَرْبَعًا، لِأَنَّهُ لَمْ يَتَوَطَّنْ غَيْرَهُ

«Бу ватан ўзини ўхшаши билан ботил бўлади. Ўша ўхшаши бошқа шаҳардан уй-жой қилиб, бола чақасини олиб, кўчиб кетишидир. Бас, аввалги турган жойи аслий ватанликдан чиқади. Агар кўчиб кетгандан кейин у ерга кирса, намозларини қаср қилиб ўқийди. Аҳли билан кўчиб кетишини қайдлаб қўйдик. Чунки, аҳли билан кўчиб кетмай бошқа шаҳарда янги бир ойла қурса аввалги яшаш жойи аслий ватанликдан чиқиб кетмайди. Ўхшаши билан деб қайдлаб қўйдик. Чунки, бошқа жойдан уй олиш мақсадида уйини сотиб чиқиб кетса-ю, сўнг фикридан қайтса ёки ҳали бошқа жойдан уй-жой қилмай туриб, ўз шаҳридан ўтса, бошқа жойни ватан тутмагани учун намозларини тўлиқ қилиб ўқийди» (Баҳрур роиқ).
«Аэропорт, вокзал, бандаргоҳлар агар шаҳар чегараси ичида жойлашган бўлса ёки улар жойлашган жой шаҳарнинг бир бўлаги деб саналса, бу жойлар шаҳарнинг ҳукмида бўлиб, у ердан кетмоқчи бўлиб транспортини кутиб турган одам токи шаҳардан чиқиб кетгунича намозини тўлиқ ўқийди. Шунингдкек, сафардан қайтишда ҳам худди шу жойларга етиб келиши билан муқимга айланади. Агар ушбу масканлар шаҳар ичида жойлашган бўлмаса ёки кўринишидан шаҳарнинг ичида жойлашган бўлса ҳам, ҳукумат томонидан шаҳар ташқариси деб ҳисобланса, бу ҳолатда ушбу жойлар шаҳар ҳукмидан чиқиб, сафарга кетувчи ва қайтувчилар бу ерларда мусофир бўладилар» (Фатавои Махмудия).

Бир жойни ўзига ватани иқомат қилиб олгандан кейин ўша муддат ичида сафарга чиқишни ёки ортига қайтиб кетишни ирода қилса, шаръий масофани қасд қилиб, ватани иқомат ҳудудидан ташқарига чиқмагунча муқим бўлиб қолаверади. Ният ўзгаришининг ўзи ватани иқоматни бекор қилишга кифоя қилмайди.

وَلا يَكُونُ مُسَافِرًا بِالنِّيَّةِ كَمَا يَكُونُ مُقِيمًا بِالنِّيَّةِ لأَنَّهُ لا يَكُونُ مُسَافِرًا حَتَّى يَسِيرَ وَالإقَامَةُ إِنَّمَا تَكُونُ بِالنِّيَّةِ لأَنَّ الإقَامَةَ لَيْسَ بِعَمَلٍ

«Ният билан муқимга айлангани каби ният билан мусофирга айланмайди. То сафарга чиқмагунича. Муқимлик ниятни ўзи билан бўлиб, у амал саналмайди. Сафар эса, амалдир» (Мабсут Сарахсий).

Бир аёл сафар масофасидан узоқ масофадаги жойга бирон иш билан ёки даволаниш учун бориб, ўн беш кундан ортиқ туришни ният қилса, муқимга айланади. Эри аёли билан бирга турмасдан, шаръий масофадан қатнаб турса, аёлининг олдига келиши билан муқимга айланмайди (Имдодул аҳком).

عَنْ كَعْبٍ قَالَ أَشْهَدُ وَاَلَّذِي فَلَقَ الْبَحْرَ لِمُوسَى صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَسَمِعْت صُهَيْبًا يَقُولُ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إذَا رَأَى قَرْيَةً يُرِيدُ نُزُولَهَا قَالَ اللَّهُمَّ رَبَّ السَّمَاوَاتِ وَمَا أَظْلَلْنَ وَرَبَّ الرِّيَاحِ وَمَا ذَرَيْنَ وَرَبَّ الْأَرَضِينَ وَمَا أَقْلَلْنَ وَرَبَّ الشَّيَاطِينِ، وَمَا أَضْلَلْنَ أَسْأَلُك مِنْ خَيْرِ هَذِهِ الْقَرْيَةِ وَمِنْ خَيْرِ أَهْلِهَا وَأَعُوذُ بِك مِنْ شَرِّهَا وَمِنْ شَرِّ أَهْلِهَا وَشَرِّ مَا فِيهَا."

Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мусога денгизни ёриб қўйган зотга қасам билан айтаманки, мен Суҳайбнинг:
Қачонки, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бирор бир қишлоқни кўриб унга тушмоқчи бўлсалар:
«Аллоҳумма Роббас самавати вамаа азлална ва Роббар рияаҳи вамаа заройна ва Роббал арзийна вамаа ақлална ва Роббаш шаяатийни ва маа азлална. Асъалука мин хойри ҳазиҳил қорияти ва мин хойри аҳлиҳа ва аъувзу бика мин шарриҳа ва мин шарри аҳлиҳаа ва шарри маа фийҳаа», дер эдилар» деяётганини эшитдим».
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Осмонлар ва улар соя солиб турган нарсалар роббиси. Шамоллар ва улар қўзғотган нарсалар роббиси. Ерлар ва улар кўтариб турган нарсалар, шайтон ва улар адаштирганларнинг Роббиси мен Сендан бу қишлоқнинг, унинг аҳлининг ва ундаги бор нарсаларнинг яхшилигини сўрайман. Унинг ва аҳлининг, ундаги бор нарсаларнинг ёмонлигидан Сендан паноҳ сўрайман».

Бир киши қуёш ботганидан кейин Шом намозини ўқиб, самолётга ёки космик кемага чиқиб, сафарга чиқди, дейлик. У бир манзилга етганида қуёш яна кўринса, Шом намозини қайта ўқимайди. Чунки бу намоз унинг зиммасидан бир марта адо бўлди. Бу ҳукм ҳамма намозларга тегишлидир (Фатвои маҳмудия).

Баъзи фиқҳий китобларда «Ватани аслий бошқа бир ватани аслий сабабидан бекор бўлади», дейилган. Лекин аллома Ибн Ҳумом айтадиларки:

فَانْتَقَلَ عَنْهُ وَاسْتَوْطَنَ غَيْرَهُ قَيَّدَ بِالْأَمْرَيْنِ فَإِنَّهُ إذَا لَمْ يَنْتَقِلْ عَنْهُ بَلْ اسْتَوْطَنَ آخَرَ بِأَنْ اتَّخَذَ لَهُ أَهْلًا فِي الْآخَرِ فَإِنَّهُ يُتِمُّ فِي الْأَوَّلِ كَمَا يُتِمُّ فِي الثَّانِي.

«Аввалги ватани аслийнинг бекор бўлиши учун икки нарса шарт қилингандир:
– Аввалги ватандан аҳли аёли билан бирга кўчиб кетиб, мутлақо алоқани узиш, яъни у ерда бошқа яшамасликни ният қилиш.
– Бошқа бир жойда яшашни ният қилиб, ватан тутиш. Шунинг учун агар бир киши ўзининг аввалги ватанидан бутунлай алоқани узмасдан, бошқа бир шаҳардан уй сотиб олиб, у ерда ҳам доимий яшашни ният қилса, аввалги ватан бекор бўлмайди». (Фатҳул қодийр).
Агар икки жойда яшашни ният қилса, иккаласи ҳам ватани аслий бўлади. Агар аввалги ватанидан аҳли аёли билан бирга кўчиб кетса ва у ерда яшашга жойи ва ерлари қолса, бундай ҳолда ватани аслий бўлиши хусусида уламолар турлича фикрларни айтиб ўтганлар.
Баъзилар айтадиларки, «Ватани аслийда хотин, бола-чақа ва уй-жойга эга бўлиш эътиборли эмас. Чунки мусофир бир шаҳарга бориб, уйланса, аёлининг уйи унга ватани аслий бўлади. «Фатавои қозихон» соҳиби айтадилар:

وَإِن تَأهَّلَ بِها كَانَ كُلٌّ مِن المَواضِعِ وَطَنَاً أصلِيّاً لَهُ

«Бир киши бирор жойга бориб (ичкуёв бўлиб) уйланса, ўша жой унга аслий ватан бўлиб қолади» (Фатавои қозихон).
Бундан маълум бўладики, ватани аслий бўлиши учун меъёр аҳли аёлдир. Уй жойнинг боқий қолиши ватани аслийга кифоя қилмайди».
Яна баъзилар айтадиларки, «Модомики уй-жой боқий турар экан, аҳли аёли бўлмаса-да, ватани аслий бекор бўлмайди».
Ҳиндистонлик машҳур олим «Иълоус сунан» китоби қораламасининг соҳиби Ашраф Али Тахонавий раҳимаҳуллоҳ бу икки гапни мувофиқлаштириб, «Агар аввалги ватанида яшашни ирода қилса, ватани аслийлиги бекор бўлмайди. Агар яшашни ният қилмаса, ватани аслийлиги бекор бўлади», деганлар (Имдадул фатаво).
Муфтий Кифоятуллоҳ Абу Юсуфнинг ҳаётини мисол келтириб, айтадилар:
«Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ Бағдоддан Кўфага кўчиб кетганларидан кейин, қачон Кўфадаги уйларига келсалар, намозларини тўлиқ ўқир эдилар» (Кифоятул муфтий).
Имом Абу Юсуф Кўфадаги уйларида яшамасликни ният қилмаган бўлсалар керак. Лекин усулий қоидага қаралса, аввалги ватан ватани аслий экани маълум ва аниқдир. Сўнг уни қолдириб, кўчиб кетишда шубҳа пайдо бўладики, ватани аслий боқий қолдими ёки бекор бўлдими? Бу масала ибодатга тааллуқли бўлиб, ибодатларда эҳтиётларга амал қилиш зарурийдир. Шунинг учун улар аниқ бўлган нарсага эътибор қилиниб, аввалги ватан ватани аслий ҳисобланади.
Бир киши бир шаҳарни ўзига асл ватан қилиб олса, кейинчалик уй жойини ижарага бериб, оила аъзоларини ва нарсаларини олиб, ўзининг асл туғилган шаҳрига олиб кетса, ижарага бериб кетган уйи ҳам ватани аслий бўлиб қолаверади.


وَلَوْ كَانَ لَهُ أَهْلٌ بِالْكُوفَةِ، وَأَهْلٌ بِالْبَصْرَةِ فَمَاتَ أَهْلُهُ بِالْبَصْرَةِ وَبَقِيَ لَهُ دُورٌ وَعَقَارٌ بِالْبَصْرَةِ قِيلَ الْبَصْرَةُ لَا تَبْقَى وَطَنًا لَهُ، لِأَنَّهَا إنَّمَا كَانَتْ وَطَنًا بِالْأَهْلِ لَا بِالْعَقَارِ، أَلَا تَرَى أَنَّهُ لَوْ تَأَهَّلَ بِبَلْدَةٍ لَمْ يَكُنْ لَهُ فِيهَا عَقَارٌ صَارَتْ وَطَنًا لَهُ، وَقِيلَ تَبْقَى وَطَنًا لَهُ، لِأَنَّهَا كَانَتْ وَطَنًا لَهُ بِالْأَهْلِ وَالدَّارِ جَمِيعًا فَبِزَوَالِ أَحَدِهِمَا لَا يَرْتَفِعُ الْوَطَنُ

«Агар бир кишининг Кўфада ва Басрада оиласи бўлиб, Басрадаги оиласи вафот топиб, у ерда ҳовли-жойлари бўлса, Басра у кишига аслий ватан бўлмай қолади, дейилган. Баъзилар айтадиларки, «Аслий ватанликнинг ҳукми оила ва ҳовли-жойлар билан биргаликда эди, оиласидан ажралиб, уй жойини қолиши билан аслий ватанни бекор бўлмайди. (Баҳрур роиқ).
Ватани аслийнинг бекор бўлиши ҳақида ХХ аср алломаларидан муфтий Кифоятуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳи ўзларининг «Кифоятул муфтий» номли асарларида қуйидагиларни айтганлар:
«Бир киши аслий ватанидан бутунлай алоқасини узса, уй-жойи ва бола чақаларини қолдирмаса, у кишининг аввалги ватани ватани аслийликдан чиқади. Мабодо у ерга бирорта иш юзасидан келиб, ўн беш кундан кам бўлган муддат туришни ният қилса, намозини қаср қилиб ўқиши вожиб».

Фуқаҳоларимиз аслий ватан тўғрисида турлича сўзларни айтганлар, лекин аслини олиб қараганда, уларнинг барчаси битта ҳақиқатга бўлган турлича таъбирлардан иборат. Ватани аслий тўғрисида «Бахрур роиқ» китобининг соҳиби аллома Ибн Нужайм Мисрий қуйидагича таъриф берадилар:

وَالْوَطَنُ الْأَصْلِيُّ هُوَ وَطَنُ الْإِنْسَانِ فِي بَلْدَتِهِ أَوْ بَلْدَةٍ أُخْرَى اتَّخَذَهَا دَارًا وَتَوَطَّنَ بِهَا مَعَ أَهْلِهِ وَوَلَدِهِ، وَلَيْسَ مِنْ قَصْدِهِ الِارْتِحَالُ عَنْهَا بَلْ التَّعَيُّشُ بِهَا

"Аслий ватан деб киши туғилиб ўсган ёки келиб, яшаб қолиб кетган ёки оила аъзоси билан доимий яшаш мақсадида кўчиб келган қишлоқ ёки шаҳарга айтилади" (Баҳрур роиқ).

وَ يَبْطُلُ وَطَنُ الإِقَامَةِ بِمِثْلِهِ أىْ سَوَاءٌ كَانَ بَيْنَهُمَا مَسِيرَةُ سَفَرٍ أمْ لا

«Агар бир киши бир ватани иқоматда туриб, ундан бошқа жойни ватани иқомат қилиб олса, биринчи ватани иқомати бекор бўлади, гарчи иккала ватани иқоматнинг ўртасида шаръий масофа миқдори бўлмаса ҳам» (Раддул мухтор).
Масалан, бир киши энг ками ўн беш кун Андижон шаҳрида туриб, Асака шаҳрида ишлашни ният қилиб, Тошкентдан сафарга чиқса, Андижон шаҳрига етиб бориши билан муқимга айланади. Кейинчалик Андижон шаҳрида туриш ўрнига Асака шаҳрида туриб, ишлашни ният қилса, Андижон шаҳри ватани иқоматликдан чиқади.

Ватани иқоматнинг бекор бўлиши учун учта шарт топилиши зарур:

وَ يَبْطُلُ (وَطَنُ الْإِقَامَةِ بِمِثْلِهِ وَ) بِالْوَطَنِ (الْأَصْلِيِّ وَ) بِإِنْشَاءِ (السَّفَرِ) وَالْأَصْلُ أَنَّ الشَّيْءَ يَبْطُلُ بِمِثْلِهِ.

1. Ватани иқоматни ватани аслийга айлантириш билан, яъни энг ками ўн беш кун туришни ният қилган жойида умрбод қолишни ният қилиш;
2. Ватани иқоматни бошқа бир ватани иқоматга ўзгартириш;
3. Ватани иқомат жойидан шаръий масофани қасд қилиб сафарга чиқиш. Агар шаръий масофадан озини қасд қилса, бекор бўлмайди (Раддул мухтор).
Мусофир бўлиш учун ватани иқомат ҳудудларидан ташқарига чиқиш зарур бўлади. Агар бир киши ватани иқоматдан сафарга чиқса, ватани иқомат (хона, ҳовли)дан чиқиши билан шаръий мусофирга айланмайди, шу шаҳар ёки қишлоқнинг ҳудудидан чиқмагунича. Бунга далил:

إذَا نَوَى الْمُسَافِرُ الْإِقَامَةَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا فِي مَوْضِعَيْنِ فَإِنْ كَانَ مِصْرًا وَاحِدًا أَوْ قَرْيَةً وَاحِدَةً صَارَ مُقِيمًا ؛ لِأَنَّهُمَا مُتَّحِدَانِ حُكْمًا ، أَلَا يُرَى أَنَّهُ لَوْ خَرَجَ إلَيْهِ مُسَافِرًا لَمْيَقْصُرْ

«Мусофир икки жойда ўн беш кун истиқомат қилишни ният қилса ва у бир шаҳар ёки бир қишлоқ бўлса, муқимга айланади. Чунки, у иккаласи бир жойнинг ҳукмидадир. Қаранг, агар у жойга сафар қилса, намозни қаср қилмайди-ку» (Бадоиъус саноиъ).
Шаръий масофани ирода қилиб чиққан киши бирор воқеа сабабли, мисол учун, йўл бекилиб қолиб, тўхтаб қолса-ю, агар шу жойда энг ками ўн беш кун қолиб кетишида аниқлик ёки гумон ғолиб бўлса, муқимга айланади. Агар ўн беш кун туриши аниқ бўлмаса, мусофирлигича қолади.
«Хидоя»нинг соҳиби айтадиларки:

وَلَا يَزَالُ عَلَى حُكْمِ السَّفَرِ حَتَّى يَنْوِيَ الْإِقَامَةَ فِي بَلْدَةٍ أَوْ قَرْيَةٍ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا أَوْ أَكْثَرَ.

«Бир шаҳар ёки қишлоқда ўн беш кун ёки ундан кўпроқ туришни ният қилмагунича мусофир ҳукмида бўлади» (Ҳидоя).

Ушбу сафар уч шаклда бўлади. Ватани иқоматдан туриб шаръий масофадан озроқ жойга сафар қилса, ватани иқомат ботил бўлмайди. Агар шаръий масофани қасд қилиб чиқса, ботил бўлади. Яна агар шаръий масофани қасд қилиб чиқмасдан юриб, бир жойга борганда шаръий масофани ирода қилиб қолса, ўша жойдан мусофирга айланади. Агар ватани иқоматга кириб ўтишга тўғри келса, шаръий масофани босиб ўтгандан кейин ватани иқоматга кирса, у жойда мусофир булади. Шаръий масофани босиб ўтмасдан олдин кириб келса, муқимлигича қолади (Оп ке масаил ва унка ҳалл).


وَوَطَنُ إقَامَةٍ وَهُوَ مَا يَنْوِي الْإِقَامَةَ فِيهِ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا فَصَاعِدًا عَلَى نِيَّةِ أَنْ يُسَافِرَ بَعْدَ ذَلِكَ.

(Фатҳул қодийр).

«Ватани иқомат деб энг ками ўн беш кун, кўпининг эса чегараси бўлмаган муддатда туришни ирода қилиб, сўнг у ердан кетиш қасд қилинган жойга айтилади». Бу таърифни «Фатҳул қодийр» китобининг соҳиби аллома Ибн Ҳумом айтганлар.
Лекин аллома Ибн Нужайм бундан ҳам кенгроқ қамровга эга бўлган ушбу таърифни бераиб: 

وَأَمَّا وَطَنُ الْإِقَامَةِ فَهُوَ الْوَطَنُ الَّذِي يَقْصِدُ الْمُسَافِرُ الْإِقَامَةَ فِيهِ، وَهُوَ صَالِحٌ لَهَا نِصْفَ شَهْرٍ

«Ватани иқомат ўн беш кун туришга лойиқ жой бўлиб, мусофир у ерда туришни қасд қилишидир» деганлар" (Баҳрур роиқ).
Бу таърифларга мувофиқ, ватани иқомат бўлиши учун икки нарсанинг топилиши зарурдир. Биринчиси – энг ками ўн беш кун туришни ният қилиш. Иккинчиси – жой ҳам ватани иқоматликка лойиқ бўлиши. Ушбу таърифда шаҳар ва қишлоқлар назарда тутилган бўлиб, ўрмон, чўл-дашт, чакалакзорлар бундан мустаснодир.

Ватани сукно – аслий ватан ҳам, ватани иқома ҳам бўлмаган, сафарга чиқиб ўн беш кундан озроқ муддат истиқомат қилиш қасд қилинган жой тушунилади. 

Жоиз ва ножоиз бўлган сафарлар

Машҳур муфассир имом Қуртубий ўз китобларида қуйидагиларни келтирадилар:
«Киши азиз ватанини икки сабабга кўра тарк қилишга мажбур бўлади: бири – мусибатлардан нажот топиш учун. Иккинчиси эса – ризқ ва яна нимадир нарса умидида. Аввалги суратдаги сафар олти қисмдан иборат бўлади:
1. Ҳижрат сафари.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидаги Макка шаҳридан Мадина шаҳрига қилинган сафар каби;
2. Бидъат, хурофот ва исён тарқалган жойдан кетиш;
Ибн Қосим раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар:
«Мен Имом Моликдан эшитдим: «Ўтган устозларнинг шаънларига ёмон гапларни айтувчиларнинг мажлисидан кетиш зарурдир. Бу Қуръони Каримнинг:

وَإِذَا رَأَيْتَ الَّذِينَ يَخُوضُونَ فِي آيَاتِنَا فَأَعْرِضْ عَنْهُمْ حَتَّى يَخُوضُوا فِي حَدِيثٍ غَيْرِهِ

«Оятларимизни (истеҳзо қилишга) шунғиётганларни кўрган чоғингда, то ундан бошқа гапга шунғигунларича улардан юз ўгир. Агар шайтон эсингдан чиқарган бўлса, эслаганингдан сўнг, золим қавмлар билан ўтирма!» оятига мувофиқдир. (Анъом 68-оят).
3. Бузғунчилик, фоҳишабозлик ва ҳаром ишларни касб қилиб олган кишиларнинг жамоасидан кетиш. Чунки ҳар бир мусулмонга ҳалол йўл билан ризқ талаб қилиб, ҳаром ризқдан сақланиш фарздир;
4. Ғайри инсоний (одам савдоси)га ўхшаш зулмлар тарқалган жойлардан кетиш;
5. Соғлик улкан неъмат бўлганлиги учун уни сақлаш фарздир. Шунинг учун бирор бир жойнинг об-ҳавоси соғликка номуносиб бўлса, у ердан кетиш зарурдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинанинг об-ҳавоси тўғри келмаган одамларга шаҳардан ташқарида яшашни маслаҳат берганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:

عَن إبنِ عَبَّاسٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ " سَافِرُوا تَصِحُّوا وَتُرْزَقُوا

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сафар қилинглар – саломат бўласизлар ва ризқланасизлар», дедилар»;

6. Ислом кишиларнинг жонини, обрўсини ҳурмат қилгани каби, уларнинг мол-мулкларини ҳам эҳтиром қилади. Чунончи:

عن عبدِ اللهِ بنِ عمرٍو رضيَ اللهُ عنهما قال: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَن قُتِلَ دُونَ مَالِه فَهُوَ شَهِيدٌ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўз моли ҳимоясида вафот топган киши шаҳидлик мақомида бўлади», дедилар».

Жумъа куни сафар қилиш 

Агар Жумъа куни сафар қилишга тўғри келиб қолса, завол (яъни Жумъа вақти кириши)дан олдин йўлга чиқилса, ҳеч қандай макруҳлик бўлмайди, гарчи Жумъа ўқилмайдиган жойга борилса ҳам. Заволдан кейин, жумъа ўқилишидан олдин сафарга чиқишлик макруҳи таҳримийдир. Чунки, муқим кишига жумъа вақти кирганидан сўнг жумъага боришлиги вожибдир. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ قَالَ: إِنَّ الْجُمُعَةَ لا تَمْنَعُهُ مِنَ السَّفَرِ مَا لَمْ يَحْضُرْ وَقْتُهَا

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жумъа намози сафардан ман қилмайди, модомики намоз вақти кириб қолмаган бўлмаса» (Канз ул-Уммол).
Жумъа куни Пешин намозининг вақти кирганидан кейин сафар қилиш макруҳи таҳримийдир. Агар ўша пайтда сафарга чиқилмаса, поезд, самолёт ёки кемага ўхшаш транспортлардан қолиб кетиш хавфи бўлса, у ҳолда бу пайтда сафар қилса бўлади. Унинг зиммасига Жумъа намозини ўқиш вожиб бўлмайди.

إذَا كَانَ لَا يَخْرُجُ مِنْ الْمِصْرِ قَبْلَ أَدَاءِ النَّاسِ، يَنْبَغِي أَنْ يَلْزَمَهُ شُهُودُ الْجُمُعَةِ. قُلْت: وَيَنْبَغِي أَنْ يُسْتَثْنَى مَا إذَا كَانَتْ تَفُوتُهُ رُفْقَتُهُ لَوْ صَلَّاهَا وَلَا يُمْكِنُهُ الذَّهَابُ وَحْدَهُ تَأَمَّلْ

«Инсонлар (жумани) адо қилишдан олдин шаҳардан чиқиб кетмаса, жумъада иштирок этиши лозим бўлади. Бу (масала)дан «Агар (жумъа) намозини ўқиса, ҳам сафарлари кетиб қолиб, ўзи ёлғиз кетишнинг иложи бўлмасалиги» истисно қилиниши лозим бўлади» дейман» (Баҳрур роиқ).
Дам олиш ёки саёҳат ёки иш юзасидан узоқ вақт кемада сафар қилувчилар сафар мобайнида Жумъа ёки ҳайит намозларини кемада ўқишлари жоиз эмас. Чунки Жумъа ва ҳайит намозларини дуруст қиладиган шартлардан бири, шаҳар ёки шаҳарга туташ бўлган қишлоқда ўқилишидир. Бундай ҳолатларда мусофир Жумъа намозининг ўрнига Пешинни жамоат билан адо этади. 

Икки жойда ватани иқомани ният қилиш 

لَوْ كَانَ الْمَوْضِعَانِ مِنْ مِصْرٍ وَاحِدٍ أَوْ قَرْيَةٍ وَاحِدَةٍ فَإِنَّهَا صَحِيحَةٌ لِأَنَّهُمَا مُتَّحِدَانِ حُكْمًا أَلَا تَرَى أَنَّهُ لَوْ خَرَجَ إلَيْهِ مُسَافِرًا لَمْ يَقْصُرْ

«Агар мусофир ўн беш кун давомида икита жойда туришни ният қилса, ўша манзиллари бир шаҳар ёки қишлоқнинг иккита маҳалласи бўлса, муқимга айланади. Чунки бир жойдаги икки маҳалла биттанинг ҳукмида бўлади. Барчага маълумки, киши бир маҳалладан бошқа маҳаллага ўтиши билан мусофир бўлмайди, токи ўша шаҳар ёки қишлоқдан чиқмагунича. Агар ўша икки жой бир-бирига уланмаган алоҳида-алоҳида шаҳар ёки қишлоқ бўлса, гарчи ораларидаги масофа сафар масофасича бўлмаса ҳам, муқимга айланмайди» (Баҳрур роиқ).

إذَا نَوَى أَنْ يُقِيمَ بِاللَّيْلِ فِي أَحَدِهِمَا فَيَصِيرُ مُقِيمًا بِدُخُولِهِ فِيهِ، لِأَنَّ إقَامَةَ الْمَرْءِ تُضَافُ إلَى مَبِيتِهِ يُقَالُ فُلَانٌ يَسْكُنُ فِي حَارَةِ كَذَا، وَإِنْ كَانَ بِالنَّهَارِ فِي الْأَسْوَاقِ ثُمَّ بِالْخُرُوجِ إلَى الْمَوْضِعِ الْآخَرِ لَا يَصِيرُ مُسَافِرًا

«Агар бир киши кундузини бир жойда ўтказиб, кечаси бошқа бир жойда тунайдиган бўлса, тунайдиган жойга бориши билан муқимга айланади. Чунки, кишини кечасида турар жойига нисбати берилиб, фалончи фалон жойда яшайди дейилади. Гарчи кундузлари бозорда бўлса ҳам. Иккинчи жойга чиқиш билан мусофирга айланмайди» (Баҳрур роиқ).
Масалан, Тошкентлик бир киши камида ўн беш кун Андижон шаҳрида тунаб, кундизи Асака шаҳрида ишлашни ният қилиб, сафарга чиқса, Андижон шаҳрига етиб бориши билан муқимга айланади. Гарчи бир вақтда икки жойни ният қилган бўлса ҳам.

Кимни имоматга ўтгани афзал? 

Имом муқим бўлиб, мусофир муқтадий бўлса, муқимга иқтидо қилганлиги учун тўрт ракъатли намозларда тўрт ракъат ўқиши фарз бўлади.
Агар мусофир муқим имомлик қилаётган намознинг охирги қаъдасига келиб қўшилса, икки ракъат ўқиб, салом бериб юборса, намозини қайтариб ўқийди. 

وَأَمَّا اقْتِدَاءُ الْمُسَافِرِ بِالْمُقِيمِ فَيَصِحُّ فِي الْوَقْتِ وَيُتِمُّ

«Ўз вақтида ўқилаётган намозда мусофир муқимга эргашиб, намозни тўлиқ қилиб ўқиши дуруст бўлади» (Дуррул мухтор).
Агар мусофир муқимга (тўрт ракъатли намозларда) намознинг вақтида иқтидо қилса, тўрт ракъат қилиб ўқийди. Чунки муқим имомга тўрт ракъат фарз бўлганидек, муқтадийга ҳам тўрт ракъат фарз бўлади. 

وَإِنْ اقْتَدَى مُسَافِرٌ بِمُقِيمٍ فِي الْوَقْتِ صَحَّ وَأَتَمَّ.وَإِنْ أَفْسَدَهُ يُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ

«Мусофир муқимга вақтий намозда иқтидо қилса, дуруст бўлади ва тўлиқ қилиб ўқийди. Агар (мусофир иқтидо қилиб, сўнг намозини) бузиб юборса, (тўрт ракъатли фарз намозни) икки ракъат қилиб адо этади» (Табйийнул ҳақоиқ шарҳу канзул дақоиқ).
Мусофир муқимга иқтидо қилиб, аввалги икки ракъатдан кейин: «Мусофирга икки ракъат фарз бўлади» деб ўйлаб, салом бериб намозини тугатса, намозни қайтадан икки ракъат қилиб ўқийди (Сирожия).
Мусофир ва муқимнинг бир вақтдаги (тўрт ракъатли) намози қазо бўлди, дейлик. Бу ҳолатда мусофирга икки, муқимга эса тўрт ракъат қазо фарз бўлади. Шунинг учун мусофир муқимга фақат Бомдод ва Шом намозларининг қазосида иқтидо қилади, олади. Тўрт ракъатли намозларнинг қазосида иқтидо қила олмайди. Лекин муқим мусофирнинг барча қазо намозларида иқтидо қилаверади. Мусофир салом бергач қолган икки ракъатни тугатиб қўяди. Аслида (тўрт ракъатли намозларда) мусофирга икки ракъат фарз бўлиб, мабодо намоз ичида муқимликни ният қилса, ракъатларини ўзгартириш имкониятига эга. Шунда унга 4 ракъат ўқиш фарз бўлади. 

وَإِنْ اقْتَدَى مُسَافِرٌ بِمُقِيمٍ أَتَمَّ أَرْبَعًا وَإِنْ أَفْسَدَهُ يُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ بِخِلَافِ مَا لَوْ اقْتَدَى بِهِ بِنِيَّةِ النَّفْلِ ثُمَّ أَفْسَدَ حَيْثُ يَلْزَمُ الْأَرْبَعُ، كَذَا فِي التَّبْيِينِ

«Мусофир (тўрт ракъатли намозда) муқимга иқтидо қилди, дейлик. Кейин билдики, имомнинг ёки ўзининг намози фосид бўлган экан, агар ўша имом билан қайта ўқиса, тўрт ракъат, ўзи алоҳида ёки бошқа мусофир имомга иқтодо қилса, икки ракъат ўқийди. Агар мусофир муқимга нафл тарзда иқтидо қилиб, сўнг намозини бузса, зиммасига тўрт ракъат намоз лозим бўлади» (Шомий).
(Тўрт ракъатли намозда) Имом муқим бўлиб, мусофир унга иқтидо қилди, дейлик. Шу намозда имом эсидан чиқариб, иккинчи ракъатдан кейин ўтирмаса, мусофирнинг намози фосид бўлмайди.
Муқим (тўрт ракъатли) вақтий намозни икки ракъатини ўқигандан кейин намоз вақти чиқиб кетса ва мусофир келиб унга иқтидо қилса, муқимнинг намози дуруст, мусофирни намози эса, намоз бўлмайди.

أَمَّا إذَا اقْتَدَى بِهِ فِي الْوَقْتِ ثُمَّ خَرَجَ قَبْلَ الْفَرَاغِ فَلَا يَفْسُدُ وَلَا يَبْطُلُ اقْتِدَاؤُهُ

«Мусофир муқимга вақтий намозни вақти чиқиб кетишидан илгари келиб қўшилса ва намоз тугашидан олдин намозни вақти чиқиб кетса, муқимнинг ҳам, мусофирнинг иқтидоси ҳам, намози ҳам дуруст бўлади» (Мабсут).

لَوْ إِقْتَدَى بِهِ مُتَنَفِّلًا حَيْثُ يُصَلِّي أَرْبَعًا إِذَا أَفْسَدَهُ لأَنَّهُ إِلْتَزَمَ صَلاةَ الإِمَامِ

«Агар мусофир фарз бўлган (тўрт ракъатли) намозини ўқиб бўлиб, бирор муқимга нафлни ният қилиб, иқтидо қилса, тўрт ракъат ўқийди. Мабодо бирор сабаб билан бу намозини бузиб қўйса, унинг зиммасига тўрт ракъат намоз вожиб бўлади» (Раддул мухтор).

وَيُسْتَحَبُّ لِلْإِمَامِ إذْ سَلَّمَ أَنْ يَقُولَ : أَتِمُّوا صَلَاتَكُمْ فَإِنَّا قَوْمٌ سَفْرٌ

«Имом (мусофир) бўлса, салом берганидан кейин: «Намозларингизни тўлиқ қилиб ўқинглар!! Биз мусофирмиз» дейиши мустаҳабдир (Баҳрур роиқ).
Шундай ҳолатларда мусофир имом икки ракъатдан кейин салом берса, муқтадийлар учинчи ва тўртинчи ракъатларга турадилар-да, қироат қилмасдан, энг ками уч тасбеҳ миқдорида қиёмда туриб, кейин рукуъга кетадилар. Агар қироат қилиб қўйса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди-ку, лекин макруҳ ишни қилган бўладилар. 

وَإِنْ صَلَّى الْمُسَافِرُ بِالْمُقِيمِينَ رَكْعَتَيْنِ سَلَّمَ وَأَتَمَّ الْمُقِيمُونَ صَلَاتَهُمْ، كَذَا فِي الْهِدَايَةِ وَصَارُوا مُنْفَرِدِينَ كَالْمَسْبُوقِ إلَّا أَنَّهُمْ لَا يَقْرَءُونَ فِي الْأَصَحِّ، هَكَذَا فِي التَّبْيِينِ

«Мусофир муқимларга имом бўлиб, икки ракъатдан кейин салом берса, муқимлар масбуқ (бир-икки ракъатга кеч қолган)лар каби намозларини тўлиқ қилиб ўқийдилар. Лекин, саҳиҳ қавлга биноан қироат қилмайдилар» (Табйийнул ҳақоиқ шарҳу канзул дақоиқ).
Агар имом мусофир бўлиб, иқтидо қилувчи муқим биринчи ёки иккинчи ракъатларга кечикса, бунда масбуқ муқтадий аввалги икки ракъатни сано, басмала, "Фотиҳа" ва зам суралар билан, кейинги икки ракъатни эса «Фотиҳа» сураси билан адо қилади. 

وَلَوْ إِقْتَدَى الْمُقِيمُ بِالْمُسَافِرِ صَحَّ فَإِذَا صَلَّى الْمُسَافِرُ رَكَعَتَينِ سَلَّمَ وَيَقُومُ الْمُقِيمُ فَيُتِمُّ صَلاتَهُ بِغَيْرِ قِرَاءَةٍ فِي الأَصَحِّ بِخِلافِ الْمَسْبُوقِ

«Муқим мусофирга иқтидо қилса, дуруст бўлади. Мусофир икки ракъатдан кейин салом бергач, муқим туриб намозини қироатсиз тўлиқ қилади. Масбуқ эса, тўлиқ қилади» (Кабирий).
Муқим масбуқ намозни қандай адо қилса, мусофир масбуқ ҳам шундай адо қилади.
Мусофир имом қаъдаи увло (иккинчи ракъатдан кейин ўтириш)дан кейин салом бермай, кейинги ракъатга туриб кетса, муқтадийлар турмасдан, имомнинг қайтишини кутадилар. Агар учинчи ракъатнинг саждасини қилгунича эсига тушиб, қайта ўтирса, муқтадийлар унга тобе бўладилар ва биргаликда саждаи саҳв қиладилар ҳамда муқим муқтадийлар эса, учинчи-тўртинчи ракъатни ўзлари алоҳида-алоҳида давом эттирадилар. Агар имом қаъдага қайтмай учинчи ракъатнинг саждасини қилса, муқтадийлар унга эргашмасдан туриб кетиб, учинчи-тўртинчи ракъатларни алоҳида-алоҳида тугатадилар. Мусофир муқтадийлар эса, учинчи-тўртинчи ракъатга турмай намозларини тугатадилар. Мабодо муқим муқтадийлар имом билан биргаликда учинчи ракъатга туриб кетсалар намозлари фосид бўлади.

وَلَوْ قَامَ إمَامُهُ لِخَامِسَةٍ فَتَابَعَهُ ، إنْ بَعْدَ الْقُعُودِ تَفْسُدُ 

«Муқтадийнинг имоми бешинчи ракъатга туриб кетса ва у (муқтадий) ҳам унга эргашса, қаъдага ўтиргандан кейин эргашса, намози фосид бўлади» (Дуррул мухтор).
Қаср қилиб ўқиш керак бўлган намозни мусофир имом адашиб, қаср қилмасдан, тўрт ракъат ўқиб юборса, муқим муқтадийлар эргашиб ўқисалар, бунда мусофир имомнинг намози дуруст бўлади ва саждаи саҳв қилади. Муқтадийларнинг эса, намозлари дуруст бўлмай, қайтадан ўқийдилар. Аслида мусофир имом икки ракъатдан сўнг намозини тамомлаши, муқим муқтадийлар эса кейинги учинчи ва тўртинчи ракъатларни ўзлари давом эттиришлари керак эди. Чунки учинчи ва тўртинчи ракъатлар мусофир имомнинг ҳаққида нафл, муқим муқтадийларнинг ҳаққида эса фарздир. Фарз ўқувчиларнинг нафл намозга иқтидо қилишлари жоиз эмас. Мабодо шу намозда мусофир имом иккинчи ракъатдан кейин қаъдага ўтирмаган бўлса, унинг ҳам намози намоз бўлмайди. Чунки қаъдаи увло мусофирнинг ҳаққига фарз бўлиб, уни тарк қилиши намозини бузади.

وَالْأَصْلُ أَنَّهُ إذَا اقْتَدَى فِي مَوْضِعِ الِانْفِرَادِ أَوْ انْفَرَدَ فِي مَوْضِعِ الِاقْتِدَاءِ تَفْسُدُ

«Асл қоида шуки, муқтадий ёлғиз ўқийдиган ўринда иқтидо қилса ёки иқтидо қиладиган ўринда ёлғиз ўқиса, намози фосид бўлади» (Фатавои ҳиндия).

Агар бир киши йўқолган нарсасини топиб, олиб келиш мақсадида чиқса, ўша йўқотган нарсасининг узоқда ёки яқинда эканини билмагани сабабли, қанча вақт қидириб юришидан қатъи назар, муқимлигича қолаверади. Гарчи сафар масофасидан кўпроқ юрган бўлса ҳам. Чунки у уйидан чиқаётиб, шаръий масофани қасд қилиб чиқмаган. Лекин агар шаръий масофадан кўп йўлни босиб ўтган бўлса, қайтишида намозларини қаср қилиб ўқийди.

أَمِيرٌ خَرَجَ مَعَ جَيْشِهِ فِي طَلَبِ الْعَدُوِّ وَلَمْ يَعْلَمْ أَيْنَ يُدْرِكُهُمْ فَإِنَّهُ يُتِمُّ وَإِنْ طَالَتْ الْمُدَّةُ أَوْ الْمُكْثُ، أَمَّا فِي الرُّجُوعِ فَإِنْ كَانَتْ مُدَّةَ سَفَرٍ قَصَرَ 

«Амир ўз аскарлари билан душманни қидириб чиқса ва уларни қаердан топишни билмаса, гарчи сафар масофасидан ўтиб кетган ва ўн беш кундан ортиқ туриб қолган бўлса ҳам (намозларини) тўлиқ қилади. Аммо қайтишда, шаръий масофа миқдорича бўлса, (намозларини) қаср қилади» (Баҳрур роиқ).

Бир киши бир нарсани қидириб ёки бирорта иш билан бошқа шаҳарга келса ва иши битиши билан ортига қайтишни ният қилса ва иши битгунча ўн-ўн беш кун муддат ўтиши мумкин бўлса, у мусофирлигича қолади. Гарчи бир неча ой ўтса ҳам. Агар иши ўн беш кундан олдин битмаслиги аниқ бўлса, у ҳолда муқимга айланади.

قَالَ أَصْحَابُنَا فِي تَاجِرٍ دَخَلَ مَدِينَةً لِحَاجَةٍ، وَنَوَى أَنْ يُقِيمَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا لِقَضَاءِ تِلْكَ الْحَاجَةِ لَا يَصِيرُ مُقِيمًا، لِأَنَّهُ مُتَرَدِّدٌ بَيْنَ أَنْ يَقْضِيَ حَاجَتَهُ فَيَرْجِعَ وَبَيْنَ أَنْ لَا يَقْضِيَ فَيُقِيمَ فَلَا تَكُونُ نِيَّتُهُ مُسْتَقِرَّةً كَنِيَّةِ الْعَسْكَرِ فِي دَارِ الْحَرْبِ

«Асҳобларимиз бирор ҳожат билан шаҳарга кириб, ҳожати битгунича ўн беш кун туришликни ният қилган савдогар ҳақида: «У муқимга айланмайди» деганлар. Чунки, у ҳожати битиб ортга қайтиш ёки ҳожати битмай муқим бўлиб қолиш ўртасида иккиланувчидир. Шунинг учун унинг нияти жангга чиққан аскар нияти каби қатъий эмас» (Баҳрур роиқ). 

Кемада сафарга чиқишдан олдин ўқиладиган дуо

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَبَّاسٍ, قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:"أَمَانٌ لأُمَّتِي مِنَ الْغَرَقِ إِذَا رَكِبُوا فِي السُّفُنِ, بِسْمِ اللَّهِ الْمَلِكِ" وَمَا قَدَرُوا اللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِ وَالأَرْضُ جَمِيعًا قَبْضَتُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَالسَّمَوَاتُ مَطْوِيَّاتٌ بِيَمِينِهِ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ", " بِسْمِ اللَّهِ مَجْرَاهَا وَمُرْسَاهَا إِنَّ رَبِّي لَغَفُورٌ رَحِيمٌ"

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Умматим кемага минганларида чўкиб кетишдан омонда бўлишларига сабаб бўлгувчи нарса:
«Бисмиллаҳил малики» ва «Вамаа қодаруллоҳа ҳаққо қодриҳи вал арзу жамиъан қобзотуҳу явмал қиямати вас самаваату матвийяаатун биямийниҳи субҳаанаҳу ватаъалаа аммаа юшрикуун (Анъом, 91-оят)» ва «Бисмиллаҳи мажреҳаа ва мурсааҳаа инна Роббий лағофурур роҳийм»дир (Ҳуд, 41)» дедилар».

Агар бир киши кемада сафар қилаётганда вафот топса, кема турган жой билан қуруқлик орасидаги масофага қаралади. Агар қуруқлик яқин бўлиб, етиб боргунча жасад ўзгариб, бузилмайдиган бўлса, қуруқликка олиб бориб, кўмилади. Мабодо у ерга етиб бормасдан олдин жасад бузилиб, ҳидланиб кетадиган бўлса, унда бу ўликни ғусл қилдириб, сувга дафн қилинади. 

مَاتَ فِي سَفِينَةٍ غُسِّلَ وَكُفِّنَ وَصُلِّيَ عَلَيْهِ وَأُلْقِيَ فِي الْبَحْرِ إنْ لَمْ يَكُنْ قَرِيبًا مِنْ الْبَرِّ

«Бир киши кемада ўлиб қолса-ю, қуруқликка яқин бўлмаса, ғусул қилдирилиб кафанланилади ва унга жаноза намози ўқилиб, денгизга ташланилади» (Раддул мухтор). 

الظَّاهِرُ تَقدِيرُهُ بأَن يَكُونَ بَينهُم وَبَينَ البَرِّ مُدَّةٌ يَتَغَيَّرُ المَيِّتُ فِيها

«Зоҳир гап ўзлари билан қуруқлик ўртасидаги ўликнинг ўзгаришлик муддатини ҳисобга олишдир». (Раддул мухтор).

وَ يُعْتَبَرُ أَن يَكُونَ مِنْ أَهْلِ النِّيَّةِ حَتَّى أَنَّ صَبِيًّا وَ نَصْرَانِيًّا إِذَا خَرَجَا إِلَى السَّفَرِ وَ سَارَا يَوْمَيْنِ ثُمَّ بَلَغَ الصَّبِىُّ وَ أَسْلَمَ النَّصْرَانِىُّ فَالصَّبِىُّ يُتِمُّ وَ الْمُسْلِمُ يَقْصُرُ

Кофир ёки муртад сафарда Исломни қабул қилса
«Сафарга чиқаётган пайтда ният аҳлидан бўлиши эътиборга олинади. Гўдак ва насроний сафарга чиқишиб, икки кунлик масофани боисб ўтганларидан кейин, гўдак балоғатга етса ва насроний исломни қабул қилса, балоғатга етган гўдак намозларни тўлиқ қилиб ва исломни қабул қилган киши қаср қилиб ўқийди».
Исломда бўлмаган киши сафар давомида Исломни қабул қилса, кўзлаган манзилига сафар масофасича ва ундан озроқ қолса ҳам, ўша жойдан шаръий мусофирга айланади (Ҳиндия). 

إذَا عَادَ مِنْ سَفَرِهِ إلَى مِصْرٍ لَمْ يُتِمَّ حَتَّى يَدْخُلَ الْعُمْرَانِ

«Сафардан қайтиб келиб, ўз шаҳрига кириб келмасдан, шаҳарга яқинроқ жойда туриб қолса, шаръий мусофир бўлади ва намозларини қаср қилиб ўқийди» (Баҳрур роиқ).

Мўмин киши сафар мобайнида вафот топса, хоҳ ўша сафари жоиз бўлсин ёки ножоиз шаҳидлик мақомини топади. Лекин, сафарининг ножоизлигининг гуноҳи унинг зиммасида бўлади. Гарчи ўғри-қароқчилар томонидан қатл қилинган бўлса ҳам. Шунинг учун тиғли нарса билан ўлдирилиб, ўз жойида вафот топган бўлса, уни шаҳид саналиб, ғусул ва кафансиз жаноза намози ўқилиб дафн қилинади. 

وَإِنْ مَاتَ فِي مَعْصِيَةٍ بِسَبَبٍ مِنْ أَسْبَابِ الشَّهَادَةِ فَلَهُ أَجْرُ شَهَادَتِهِ وَعَلَيْهِ إثْمُ مَعْصِيَتِهِ

«Шаҳидликка сабаб бўладиган бирор сабаб туфайли маъсиятда вафот этса, унга шаҳидликнинг ажри берилиб, маъсиятининг гуноҳи унинг зиммасига бўлади» (Раддул мухтор).

وَكَذَا يَكُونُ شَهِيدًا ( لَوْ قَتَلَهُ بَاغٍ أَوْ حَرْبِيٌّ أَوْ قَاطِعُ طَرِيقٍ وَلَوْ ) تَسَبُّبًا أَوْ ( بِغَيْرِ آلَةٍ جَارِحَةٍ ) فَإِنَّ مَقْتُولَهُمْ شَهِيدٌ بِأَيِّ آلَةٍ قَتَلُوهُ ، لِأَنَّ الْأَصْلَ فِيهِ شُهَدَاءُ أُحُدٍ وَلَمْ يَكُنْ كُلُّهُمْ قَتِيلَ سِلَاحٍ

«Боғий, ҳарбий ёки қароқчилар бирор сабабга кўра қатл қилсалар (ўлдирилган мусулмон) шаҳид бўлади. Гарчи қайси қурол билан ўлган бўлса ҳам. Бу борадаги асл Уҳуд шаҳидларидир. Уларнинг ҳаммаси ҳам қурол-аслаҳа билан ўлдирилган эмасдилар» (Раддул мухтор).
Агар ўша вақтда вафот этмай, бирор дунёвий сўзни сўзлаган бўлса ёки даволанган бўлса, охиратнинг эътибори билан шаҳид саналади. Лекин, дунёвий эътибор билан омма ўликлар қатори ғусул қилдирилиб, кафанланиб, жанозаси ўқилади.
Мусофир ўз молу матосини мудофаа қилиш мобайнида тиғлик нарса билан ёки қурол аслаҳа билан ўлдирилса ҳам ухровий, ҳам дунёвий шаҳид саналади. 

وَدَخَلَ فِيهِ الْمَقْتُولُ مُدَافِعًا عَنْ نَفْسِهِ أَوْ مَالِهِ أَوْ الْمُسْلِمِينَ أَوْ أَهْلِ الذِّمَّةِ فَإِنَّهُ شَهِيدٌ

«Буларнинг қаторига ўз жонини, молини ёки мусулмон, аҳли зиммани мудофа қилиб ўлдирилган кишилар ҳам кирадилар. Улар шаҳиддирлар». (Раддул мухтор).
Агар оғирроқ нарса билан урилган бўлиб, вафот топган бўлса, охиратни эътибори билан шаҳид бўлади-ю, лекин дунёвий эътибор билан уни ғусул қилдирилиб, кафанланиб, жанозаси ўқилади.

Бир киши сафар масофасидан узоқ бўлган масофадан уйланса, куёв учун аёлининг шаҳри ватани аслий бўлмайди. Ватани аслий бўлиши

 


7 йил аввал 19387 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бедарак бўлиб кетган мусофирнинг аёли
Бир аёлнинг эри сафарга кетиб, бедарак бўлиб, на ўлгани, на тириклиги маълум бўлмаса, Ҳанафий мазҳабига биноан, бир ривоятда эрининг тенгдошлари вафот этиб кетгунигача, баъзи ривоятларда тўқсон, баъзиларнинг наздида давоми...
7 йил аввал 8815 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Бир одам икки жойда яшаса
Бири ватани аслий бўлиб, яна бири ижарага олинган бўлса ёки иккаласи ҳам ижарага олинган бўлса ва орасидаги масофа шаръий масофани ташкил қилса, гоҳ у жойда, гоҳ бошқасида турса, гарчи ижарага олинган жойларида аёли давоми...
9 йил аввал 4806 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Доимо сафар қилувчининг ҳукми
Умрининг кўп вақтини сафарда ўтказадиган, яъни сайёҳлар ҳукми уч хил кўринишда бўлади.1. Шаръий масофани қасд қилиб чиқиб, бирор жойда ўн беш кун туришни ният қилмаса, ҳамма вақт мусофир бўлади. 2. Шаръий давоми...
9 йил аввал 4519 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Шаръий мусофирга айланиш учун уч шарти
Кишининг шаръий мусофирга айланиши учун уч нарса топилиши шарт.1) Боришни қасд қилган манзили энг ками сафар масофасича бўлсин;2)Сафарга чиқишида энг ками шу масофани қасд қилиши. Агар шу давоми...
7 йил аввал 6235 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сафар масофаси
 نْ خَرَجَ مِنْ عِمَارَةِ مَوْضِعِ إقَامَتِهِ قَاصِدًا مَسِيرَةَ ثَلاثَةِ أيَّامٍ وَلَيَالِيهَا «Бир киши шаръий мусофир бўлиши учун пиёда ўртача юришда уч кеча-кундузда етиб давоми...
7 йил аввал 6725 fiqh.uz