Таъзим қилишда ҳаддан ошмаслик


Сажда ёлғиз коинот Холиқининг ҳаққидир, Ундан ўзга юлдузу, инсону, қуёшу ва унга ўхшашларнинг бирортасига сажда қилиш ҳаромдир. Сажда хоҳ ибодат ниятида бўлсин хоҳ таъзим ва икром ниятида бўлсин умматнинг ижмоъси ила ҳаромдир. Ибодат ниятида ўзгага сажда қилиш билан таъзим ва икром учун сажда қилиш орасидаги фарқ шуки, Аллоҳ таъолодан ўзгага сажда қилса кофир бўлади.

Таъзим ва икром ниятида сажда  қилувчи кофир бўлмасада, ҳаром ишга қўл уриб фосиққа ҳукм қилинади. Ибодат ниятида Аллоҳ таъолодан ўзгага сажда қилиш бирор бир уммат ва бирор бир шариатда ҳалол эмасдир. Чунки бундай қилиш ширк ҳисобланиб, барча анбиё ва расуллар ундан қайтарганлар. Таъзим ва икром саждаси эса аввалги анбиё ва расуллар шариатида жоиз бўлиб, Одам алайҳиссалом дунёга келишларидан олдин Аллоҳ таоло фаришталарни у зотга сажда қилишга буюрган. Юсуф алайҳиссаломнинг ота ва акалари ҳам унга сажда қилганлари Қуръони Каримда зикр қилинган. Бу сажда биздан олдинги шариатда бўлиб, Исломда уни мансуҳ(бекор) қилинганлигига умматнинг барчаси иттифоқ қилганлар. “Аллоҳ таолодан ўзгага сажда қилиш мутлақ ҳаром” деб ҳукм чиқарганлар. 

وَمِنْ آيَاتِهِ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ وَالشَّمْسُ وَالْقَمَرُ لَا تَسْجُدُوا لِلشَّمْسِ وَلَا لِلْقَمَرِ وَاسْجُدُوا لِلَّهِ الَّذِي خَلَقَهُنَّ إِن كُنتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ

Кечаю кундуз, қуёшу ой Унинг оят(белги)ларидандир. Бас, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманг. Уларни яратган Аллоҳга сажда қилинг. Агар Унгагина ибодат қилмоқчи бўлсангиз (Фуссилат сураси, 37-оят).

Ислом шариати қўл бериб кўришишга рухсат берган. Аллоҳ таолонинг ибодатини қилаётган ҳолатдаги кўринишлардан рукуъ, сажда, қиёмда қўл боғлаб туриш каби ҳаракатларни Аллоҳ таолодан ўзгалар олдида қилишдан қайтарган. 

فصل [حكم الانحناء عند التحية] وأما الانحناء: عند التحية فينهى عنه؛ كما في الترمذي «عن النبي صلى الله عليه وسلم، أنهم سألوه: عن الرجل يلقى أخاه [أ] ينحني له؟ قال: لا (2)»( مجلة البحوث الإسلامية)

Салом бериш вақтидаги эгилишнинг ҳукми тўғрисида келган фаслда: 

“Салом бераётган вақтда эгилиб салом беришдан қайтарилган. Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Киши биродарига йўлиққанда (саломлашиш учун) унга эгилса бўладими?” деб сўрадилар. Шунда у зот “Йўқ” дедилар (“Мажаллатул буҳусил исламия”).

Юқорида айтилганлардан шуни хулоса қилиш мумкинки, инсоннинг инсонга икром ниятида қилган таъзими инсоннинг Аллоҳга қиладиган ибодат таъзими суратида бўлмаслиги керак. 

Ҳозирги кунимизда ҳам ўзбекларнинг урф-одатларига қўшилиб кетган баъзи бир урфлар бор. Масалан, “келин салом”даги келиннинг бошқаларга таъзим қилиши ҳам худди намозда Аллоҳ таолога рукуъ қиладиган даражада эгилишга ўхшайди. Келиннинг бошқаларга таъзим шаклидаги саломи халқимизнинг чиройли ва ўзига хос одатларидан бўлсада, таъзимда рукуъ даражасигача эгилмасликка эътибор қаратсак, мақсадга мувофиқ бўлади.

Муҳаммад Шафиъ Усмоний роҳимаҳуллоҳ  “Аҳкамул Қуръан”
Таржимон: Абдулманнон Қосимий 


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сўйилган ҳайвонни қайноқ сувга солиш
Одатда ҳаммамиз товуқни сўйганимиздан кейин унинг патлари осон юлиниши учун қайнаган сувга солишга ўрганганмиз. Хусусан, товуқ гўшти етиштирувчи фабрикаларда ҳам товуқлар сўйилганидан кейин патлари юлиниши учун давоми...
9 йил аввал 28308 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пломба
САВОЛ: Ҳазрат, «Захоирул ашрафия» номли китобда «тиш таҳоратда ички аъзога, ғуслда эса ташқи аъзога ўтади», деб ёзилган экан. Шу китобда, тишга пломба қўйиш мумкин эмас, деб қаттиқ таъкидланган экан. Илтимос, давоми...
7 йил аввал 16286 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳайз пайтида жинсий яқинлик
САВОЛ: Уйланганман, турмуш ўртоғим сафарга чиқиб, бир неча кундан кейин келди. Қайтиб келган куни тунда яқинликни таклиф қилган эдим, ҳайз кўрганлигини айтиб рад қилди. Мен ҳам бунга рози бўлиб ухлаб қолдим. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараши
САВОЛ: Халқда эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараб бўлмай, бошқаларни ҳам унга кўзи тушмаслиги керак, шу ҳолда ҳовлига чиқса юзини ёпиб чиқиши даркор, деган гаплар бор. Аслида қандай? ЖАВОБ: жунуб кишига давоми...
7 йил аввал 21703 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сажда оятини эшитиб кетиш
Савол: Автобусда кетаётганда Қуръон ўқиб кетаман. Кўп ҳолларда эса телефон наушниги орқали эшитиб кетаман. Шунда сажда оятлари чиқади. Уни ўқиганда сажда қилишим лозимми? Бир неча марта ўқисам ёки эшитсамчи? Агар давоми...
9 йил аввал 13341 Ҳамидуллоҳ Беруний