16-17-БОБЛАР


باب الوضوء من سيلان الدم من غير السبيلين

16-БОБ. ИККИ АВРАТДАН БОШҚА ЖОЙДАН ОҚҚАН ҚОН САБАБЛИ ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ҲАҚИДА

 روى ابن أبي شيبة في (مصنفه) عَنْ هِشَامٍ، عَنْ يُونُسَ، عَنِ الْحَسَنِ؛ أَنَّهُ كَانَ لَا يَرَى الْوُضُوءَ مِنَ الدَّمِ إِلاَّ مَا كَانَ سَائِلًا. وهو إسناد صحيح، وهو مذهب الحنفية رحمهم الله تعالى.

27. Ибн Абу Шайба «Мусаннаф»да Ҳишомдан, у Юнусдан, у Ҳасандан ривоят қилади:

«У киши оққан қон сабабидангина таҳорат қилиш керак деб билар эди». 

Бунинг санади саҳиҳдир. Бу ҳанафий уламоларнинг мазҳабидир.

 روى الدارقطني في (سننه) عَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، وابن عدي في (كامله) عَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:  «الْوُضُوءُ مِنْ كُلِّ دَمٍ سَائِلٍ». كذا في (شرح النقاية).

29. Дорақутний «Сунан»да Тамимуд-Дорий розияллоҳу анҳудан, шунингдек, Ибн Адий «Комил»да Зайд ибн Собитдан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир оққан қон сабабли таҳорат (қилинади)», дедилар». 

«Шарҳи Ниқоя»да шундай дейилган.

 روى البخاري في (صحيحه) عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: جَاءَتْ فَاطِمَةُ بِنْتُ أَبِي حُبَيْشٍ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي امْرَأَةٌ أُسْتَحَاضُ فَلَا أَطْهُرُ، أَفَأَدَعُ الصَّلَاةَ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا، إِنَّمَا ذَلِكِ عِرْقٌ، وَلَيْسَ بِحَيْضٍ، فَإِذَا أَقْبَلَتْ حَيْضَتُكِ فَدَعِي الصَّلَاةَ، وَإِذَا أَدْبَرَتْ فَاغْسِلِي عَنْكِ الدَّمَ ثُمَّ صَلِّي». قَالَ هشام: وَقَالَ أَبِي: «ثُمَّ تَوَضَّئِي لِكُلِّ صَلَاةٍ، حَتَّى يَجِيءَ ذَلِكَ الْوَقْتُ».

<pclass='arabic-text'>لا يقال: قوله: «ثم توضئي لكل صلاة» من كلام عروة، لأنّ الترمذيّ لم يجعله من كلام عروة، وصححه، كذا ذكره العيني.فنبّه رسول الله صلى الله عليه وسلم على العِلّة الموجبة للوضوء، وهو كون ما بخرج منها دمُ عرقٍ، وهو أعمُّ من أن يكونَ خارجا من السبيلين أو غيرهما، ثم أمرها بالوضوء لكل صلاة. انتهى ما في (شرح النقاية).

30. Бухорий «Саҳиҳ»да Ҳишом ибн Урвадан, у отасидан, у Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:

«Фотима бинт Абу Ҳубайш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, мен истиҳоза (тўхтовсиз ҳайз) кўраман, ҳеч пок бўлмайман. Намозни тарк қиламанми?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ. Бу ҳайз эмас, томир касалидир. Ҳайзинг келганда намозни тарк қил, тўхтаганда эса қонни ювиб ташлаб, намоз ўқийвер», дедилар».

(Ровийлардан бири) Ҳишом ибн Урва айтади: «Отам: «Сўнгра ўша вақт (янги ҳайз вақти) келгунча ҳар намозга таҳорат қил», деб айтган».

«Сўнгра ... ҳар намозга таҳорат қил» деган жумла Урванинг гапи эмас, чунки Термизий буни Урванинг гапига қўшмаган ва бу ҳадисни саҳиҳ, деган. Айний («Умдатул қорий»да) ҳам шундай деган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратни вожиб қилувчи сабабга – томир касалиги туфайли чиққан қонга ишора қилдилар. У икки авратдан ёки бошқа жойлардан чиқадиган қондан умумийроқдир. Кейин ҳар намозга таҳорат қилишга бюрдилар. («Шарҳи Ниқоя»).

 باب الوضوء من القهقهة

17-БОБ. ҚАҲҚАҲ ОТИБ КУЛИШ САБАБЛИ ТАҲОРАТ ҚИЛИШ ҲАҚИДА

 روى الدارقطني عَنْ أَبِي الْمَلِيحِ عَنْ أَبِيهِ: بَيْنَمَا نَحْنُ نُصَلِّي خَلْفَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذْ أَقْبَلَ رَجُلٌ ضَرِيرُ الْبَصَرِ فَوَقَعَ فِي حُفْرَةٍ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:  «مَنْ ضَحِكَ مِنْكُمْ فَلْيُعِدِ الْوُضُوءَ وَلْيُعِدِ الوضوء والصَّلَاةَ».

31. Дорақутний Абул Малийҳдан, у отасидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида намоз ўқиётган эдик. Бир кўзи ожиз киши келиб чуқурга тушиб кетди. (айримларимиз бунга кулиб юборди). Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ким кулган бўлса, таҳоратни ҳам, намозни ҳам қайтадан қилсин», дедилар».

(Ҳадисдаги) кулгидан мурод қаҳқаҳадир. Буни қуйидаги ҳадисдан билиб оламиз.

 مَا رَوَاهُ ابْنُ عُمَرَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ ضَحِكَ فِي الصَّلَاةِ قَهْقَهَةً فَلْيُعِدِ الْوُضُوءَ وَالصَّلَاةَ». رواه ابن عدي في (الكامل) من حديث بقيةَ، حدثنا أبي عمرو بن قيس عن عطاء عن ابن عمر، والأحاديث يفسِّر بعضُها بعضا، كذا في (العيني شرح صحيح البخاري).

32. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозда қаҳқаҳ отиб кулса, таҳоратни ҳам, намозни ҳам қайтадан қилсин», дедилар». 

Ибн Адий «Комил»да Бақийянинг ҳадисидан ривоят қилган. У (Бақийя) шундай дейди: «Бизга Амр ибн Қайс сўзлаб берди. У Атодан, у эса Ибн Умардан ривоят қилган». Ҳадисларнинг бири иккинчисини очиқлаб келади (Айний «Умдатул Қорий шарҳи Саҳиҳи Бухорий»да шундай деган).  

 

 

 


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
9 йил аввал 6036 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
9 йил аввал 5914 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
9 йил аввал 6255 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
9 йил аввал 5094 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
9 йил аввал 5669 fiqh.uz