Шайтонга тош отиш ва муздалифада туриш


Агар тонг ёришиб, кун чиқар вақтига яқин бўлса, Минога келгай. Ул Мино Муздалифадан уч милдир, яъни бир тош йўлдир. Чунончи "Жомиъур – румуз"да мазкурдир.

Таҳлил ва саловат айтгай. Лекин баён бўлган Водийи Муҳассирдан шитоб билан ўтгай. Зероки, насоронинг мавқифидир. Ул жойда иблис аълайҳи-л-лаъна тўxтаб ғамгин бўлиб тургай. Чунончи "Жавхаратун – наййира"да мазкурдир. Арофатдан Минога равон бўлганда дуо ўқигай яъни, бул дуони;
اللهم اليك افضت و من عذابك اشفقت و اليك رغبت و اقبل توبتى و استجب دعوتى
Имом водий ичидан, яъни чуқур сой ичидан қавм бирла тош отгайлар. Баландга ўнг қошининг устидан отгай. Тошга мутаважжиҳ бўлган ҳолда, Каъбаи мукарраманинг чап тарафига муқобил қилган ҳолда айтгай. Ва Минога ўнг тарафи муқобил бўлган ҳолда икки қўлини кифти баробари кўтарган ҳолда Етти тошни етти маротаба отгайлар ва агар етти тошни бир йўла, отсалар, бир мартаба отмоқдан ҳисоб бўлур. Бармоқларининг орқасига қўйгайлар шаҳодат бармоғи бирла ушлаб, яъни ушлагайлар ва ҳар бир тошни отмоқ бирла "лаббайка" айтмоқни тўxтатгай, яъни тошни аввалги отгандан кейин тошларни отиб тамом қилгунча "лаббайка" калималарини айтмагай. Ва отадиган майда тошни ювмоқ мустаҳабдир. Маккаи мукаррамани чап тарафида қолдириб ва Минони ўнг тарафида қолдириб, пастдан баландга қараб отгай. Ва мустаҳаб шулки, майда тошни Муздалифадан ё йўлдан олгай, отилган майда тошни олдиндан олиб отмагай. Ушбу жиҳатданким, ривоят қилинибдир, ҳадисда бордурки, қабул қилинган тош кўтарилур, зероки ул жойда ҳажи қабул қилинмаган кишининг тоши пайдо бўлиб тургай. Ва агар ул отилган тош бирла отса жоиздир ва албатта баъд қилибдир. Ва лойиқ шулки, отадиган тош ювулган бўлгай, отилмаган тош бўлгай. Зероки ҳадисда бордирки, ҳажи қабул қилинмаган кишининг тошидан бўлак тош қолмагай ва ушбу сабабдан ул жойда беш кўтаримдан зиёд тош йиғилмагайдир. Ва батахқиқ етти минг йилдан бери тош отилур. Айтилибдир, тош отмоқнинг кайфияти шулки, майда тошни бармоғининг устига қўйгай ва шаҳодат бармоғи билан ёрдам бергай.
Тошларни отиб бўлгандан сўнгра, агар хоҳласа, қурбонлигини сўйгай. Андин кейин сочини устара билан олдиргай ё қайчи бирла қисқартиргай. Ва сочини қисқа қилмоқдан устара бирла олдирмоқ афзалдир. Чунончи, тўртдан бирини олмоқдан ҳаммасини олмоқ афзалдир. Зероки суннатга муxолиф бўлган жиҳатидан тўртдан бирини олмоқ бирла ёмон иш қилибдур. Ва иxтилоф қилдиларким, “устарани юргизмоқ вожибми ё мустаҳабми?” деганда, вожиб деб жавоб бериш керак. Ва тош отиб, қурбонлик қилгандан кейин ул кишига ҳаром бўлган нимарсалар ҳалол бўлгай.
Ва ҳажнинг вожиблари бешдир. Ва ул вожибнинг тарк қилган сабабидан қон чиқармоқ вожиб бўлгай. Вожибни бири қурбонлик қиладиган кунининг бомдод намозидан кейин Муздалифа номлик мавзеъда турмоқ ва бул Муздалифанинг отининг жамъ деб аталур. Жамъ деб атамоқ Одам алайҳиссалом бирла Ҳаво разийаллоҳу таъоло анҳо ул мақомда жамъ бўлғонлари, яъни йиғилганлари учундир. Ва ё ул жойда тўxтаган одамлар Xудоий таъолога яқин бўлмоқни талаб қилурлар.
Муздалифа бирла Макка ораси етти милдир, яъни икки тош йўлдир, боз бир тошнинг учдан биридир. Маккаи муаззаманинг кун чиқар тарафидадир.


7 йил аввал 10580 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳажнинг таърифи, фарзлиги ва шартлари
Ҳажнинг луғавий маъноси “қасд қилмоқ”. Истилоҳий маъноси эса “маълум вақтда”, “маълум маконда”, “маълум ибодатларни ният билан адо этиш”дир. Ҳаж ҳаж бўлиши учун албатта Зул-Ҳижжа ойининг тўққизинчи куни, яъни, давоми...
7 йил аввал 13080 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳаж ҳақида рисола
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМУмрда бир маротаба ҳаж қилишни фарз қилган, ҳар вақт умра ибодатини бажаришни суннат қилган ва улуғ қабр соҳибига ҳаж ва фурқон сурасини нозил қилган давоми...
7 йил аввал 7632 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эҳромдаги кишига руxсат ишлар
1.Ғусл қилиши, бошини ювиши мумкин. Аммо бунда тук ёки сочни туширмаслик шарт.2. Эҳромни ювиш ва алмаштириш мумкин.3.Эр кишилар соябон тутсалар, дараxт шохи билан соялансалар, жоиз. 4. Белга ҳамён, белбоғ боғлаш давоми...
7 йил аввал 6325 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳожининг Маккаи мукаррамадаги ҳукми
Шаръий масофасини босиб ўтиб, Маккаи Мукаррамага етиб борган кишининг ҳукми икки хил кўринишда бўлади:1. Агар арафа кунидан ўн олти кун олдин ўша жойга етиб борган бўлса ва у ерда туришни ният қилса, муқимга давоми...
7 йил аввал 6296 fiqh.uz