Категория: Дуо

Бароат кечаси

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи  васалламнинг шаъбон ойидаги амаллари.
Муборак Рамазон ойи келишидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кутиб олиш учун ибодатга белларини маҳкам боғлар эдилар. У зот одатдаги ибодатларига қўшимча яна ибодат қилар эдилар. Нафақат ўзлари, балки бунга умматларини ҳам жалб қилар эдилар.