Категория: Ислом ва иймон

Фаришталар

Фаришталарга ишониш иймон арконларидан бўлиб, инсон уларга иймон келтирмагунча мўмин бўлмайди. Фаришталарга иймон келтириш ақийдамиз арконларидан бири эканига далиллар:

Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида шундай дейди:

Категория: Ислом ва иймон

Ато суратидаги ман этиш

رُبَّما أَعْطَاكَ فَمَنَعَكَ، وَرُبَّما مَنَعَكَ فَأَعْطَاكَ.

Эҳтимол, У Зот сенга берганида ман қилгандир. Эҳтимол, У Зот сендан ман қилганида бергандир.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳининг ушбу ҳикматидаги «бериш» ва «ман қилиш»дан мурод дунёнинг ишлари ва сабабларидир. Бу ерда дин ва унга боғлиқ нарсаларга оид бериш ва ман қилиш кўзда тутилмаган.

Категория: Ислом ва иймон

Ибодат - Аллоҳга қуллик демакдир

Ислом динида намоздан муҳимроқ, ундан улуғроқ ва аҳамиятлироқ бошқа ибодат йўқ. Аллоҳ таоло шундай марҳамат этади: «Намозни тўкис адо қилинг! Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур» (Анкабут,  45).          Аллоҳ таоло яна айтади: «Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида  (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир» («Мўминун», 1-2); «Мунофиқлар ... қачон намозга турсалар, дангасалик билан, одамлар кўрсин деб турадилар ва Аллоҳни камдан-кам ёдга оладилар» (Нисо, 142).
Категория: Ислом ва иймон

Мазҳаббошилар тавсифи шеър

 Мазҳаббошилар тавсифи
Асли динда булар эди комил,

Фаръида нез тўрт эди омил.

Бирлари Собит ўғлидур Нўъмон,
Илму фазлу камоли бепоён.

Шуҳрат ила Имоми Аъзамдур,
Қанча аъзам дейилса ҳам камдур.

Категория: Ислом ва иймон

Сатр

Ислом дини мўминларни Қуръони каримнинг жуда кўп оятларида Аллоҳга иймон келтиришга ва солиҳ амаллар қилишга чақиради. Шу билан гуноҳ ишлар қилмаслик, ёмонликлардан узоқ бўлишга тарғиб этади. Солиҳ амалларга қанчалик тарғиб, ёмонликларни не қадар таҳқиқ этмасин, яхшига савоб, ёмонга гуноҳ ваъда қилмасин, гуноҳкорнинг дунёдаги жазосини ҳад ёки таъзир тимсолида белгиламасин, шариатимиз жиноятчининг гуноҳини исбот этишда, унга ҳукм қилишда ўзига хос йўл тутади, услуб қўллайди.

Категория: Ислом ва иймон

Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми

Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?
Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки китобда шаръий масалалар Китобуллоҳ ва суннати Расулуллоҳ, ижмоъ ва қиёсга кўра ҳал қилингани учун бўлса, унинг ислом доирасидан чиқишига шубҳа йўқ. Чунки, бу динни хорлаш бўлади.

Категория: Ислом ва иймон

Эр-xотиндан бирининг муртад бўлиши

Ибн Аббос (р.а) дан ривоят қилинади: "Набий (с.а.в) нинг даврларида бир киши мусулмон бўлиб келди. Сўнгра унинг xотини ҳам муслима бўлиб келди. Шунда у: "Эй Аллоҳнинг Расули, у (аёл) мен билан бирга исломга кирган эди. Уни менга қайтиб беринг", деди. Бас, у зот уни эрига қайтардилар".
Демак, эр-xотин бирдан мусулмон бўлсалар эски никоҳлари бузулмай тураверади.

Категория: Ислом ва иймон

МУХТАСАР АЛ-ВИҚОЯ ва унинг муаллифининг васфи

Бил Убайдуллоҳ ориф-и биллоҳ,
Ибн Масъуд ул шариъатроҳ.

Батн-и батнан раис-и миллатдур,
Мустаҳиққи савоб-у раҳматдур.

Сўзлари баҳри динғадур гавҳар,

Бурж-и донишда бир таниғ ахтар.

Қилди "Танқиҳ" китобини тасниф,
Айлайин қайси тил ила таъриф.