Шом мадрасаси


Шом қадимдан илм-маърифат маркази бўлиб келган. У ерда кўплаб Анбиёлар яшаган. Бу ўлканинг одамлари Исломга кирганларидан кейин уни шавқу завқ билан ўргана бошладилар. Уларга машҳур саҳобалар устозлик қилди.
Ибн Саъд, ал-Ҳоким ва имом Бухорий «Тарихи сағийр»да мухтасар қилиб Муҳаммад ибн Каъб ал-Қаразийдан ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг за-монларида ансорлардан беш киши: Муоз ибн Жабал, Убода ибн Сомит, Убай ибн Каъб, Абу Айюб ва Абу Дардо розияллоҳу анҳу жамланишган эдилар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг замони бўлганда унга Язийд ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу «Аҳли шомлар кўпайдилар, катта бўлдилар, шаҳарларни тўлдирдилар ва ўзларига Қуръонни таълим берадиган, уларга фиқҳ ўргатадиган кишиларга муҳтож бўлдилар. Эй, мўминларнинг амири, менга уларга таълим берадиган кишилардан ёрдам беринг»,–деб ёзди.
Умар ҳалиги беш кишини чақириб, уларга:
«Албатта, аҳли Шом биродарларингиз мендан уларга Қуръондан таълим берадиган ва дийнни ўргатадиган ки-шилардан ёрдам беришни сўрадилар. Аллоҳ хайрингизни берсин, сизлар ўзингиздан учтангиз ила менга ёрдам бе-ринглар. Агар хоҳласангиз, қуръа ташланглар. Агар уч-тангиз кўнгиллик бўлиб чиқса, чиқсинлар»,–деди. Улар:
«Қуръа ташлашга ҳожат йўқ. Бу киши–дедилар Абу Айюбни кўрсатиб–қариб қолган. Бу киши бўлса,–дедилар Убай ибн Каъбни кўрсатиб–бемор. Бас, Муоз ибн Жа-бал, Убода ва Абу Дардо чиқдилар. Умар:
«Ҳимсдан бошланглар. У ерда турли-туман одам-ларни учратасизлар. Уларнинг ичида талқин қила-диганлари ҳам бор. Қачон ўшандоқни кўрсангиз, ун-га бир тоифа одамни йўллаб қўйинг. Қачон улардан рози бўлсангиз, у ерда бир киши қолсин. Бир киши Димашққа борсин, бошқаси Фаластинга»,–деди.
Улар Ҳимсга бордилар. То одамлардан рози бўлгун-ларича турдилар. Кейин у ерда Убода қолди. Абу Дардо Димашққа, Муоз Фаластинга кетди.
Муоз Амвос ўлати йили вафот этди. Убода кейин Фаластинга бориб, ўша ерда вафот этди. Абу Дардо вафот этгунча Димашқда турди».
Тарихчиларимиз ўша пайтдаги илм мажлислари ҳақида Абу Муслим Ҳавлонийдан қуйидагиларни ривоят қила-дилар:
«Ҳимснинг масжидига кирсам, бир тўп ёши ўтган ки-шилар ичида тишлари ялтираган ёш йигит ўтирибди. У жим ўтирар, гапирмас эди. Қавм бирор нарсани билмай қолсалар, унга мурожаат қилардилар. Ёнимдаги одамга:
«Бу ким?»–дедим.
«Муоз ибн Жабал»,–деди. Бас, унинг муҳаббати қал-бимдан жой олди».
Язийд ибн Қутойбдан қуйидагилар ривоят қилинади:
«Ҳимс масжидига кирсам, бир жамалаксоч ёш йигит ўтирибди. Атрофида одамлар тўпланган. Гапирса, худди оғзидан нур ва маржон чиққандай бўларди.
«Бу ким?»–дедим.
«Муоз ибн Жабал»,–дедилар.
Муоз ибн Жабал, Убода ибн Сомит ва Абу Дардо рози-яллоҳу анҳумнинг илм йўлидаги фидокорликларини алоҳида таъкидлаш керак. Улар ўзларининг қари ва бемор шерикларини эҳтиром қилиб, барча оғирликни ўзларига олдилар ва бу машаққатли ишни умрларининг охиригача шараф билан адо этдилар.
Ҳимс, Димашқ ва Фаластиндан ҳозиргача машҳур ула-молар тинимсиз чиқиб турганига ушбу азизлар розияллоҳу анҳум асос солган бўлсалар, ажаб эмас.
Тобароний ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қи-лади:
«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Жобияда хутба қи-либ:
«Эй одамлар! Ким Қуръондан сўрамоқчи бўлса, Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг олдига келсин. Ким мерос-дан сўрамоқчи бўлса, Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг олдига келсин. Ким фиқҳдан сўрамоқчи бўлса, Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг олдига келсин. Ким молу ду-нёдан сўрамоқчи бўлса, менинг олдимга келсин. Аллоҳ ме-ни унга волий ва тақсимловчи қилди»,–деди».
1. Муоз ибн Жабал ибн Амр Ансорий ал-Хазражий, кунялари Абу Абдурроҳман. У киши Ясрибда Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг даъватлари ила 12 ёшларида Исломни қабул қилганлар.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ўз тенгдошлари ичи-да зеҳни ўткирлиги, фаҳму фаросатлилиги, гапи тиниқлиги ва ҳиммати олийлиги билан алоҳида ажралиб турар эди-лар.
Яман подшоҳларининг элчилари келиб, ўз қавмлари Ис-ломга кирганлари ҳақидаги хушхабарни Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васалламга етказдилар ва одамларга дийн илмларини ўргатиш учун устозлар юборишларини сўради-лар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча кишиларни юборишга қарор қилдилар. Муоз ибн Жа-бал розияллоҳу анҳу ўша муаллимлар рўйхатининг биринчи қаторида эдилар. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Яманга фақат устоз сифатида эмас, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг омиллари, аниқроғи, волийлари сифа-тида жўнашлари керак эди. У киши Яманга жўнаб кетишла-ридан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларини олдилар.
Ибн Саъд раҳматуллоҳи алайҳи Каъб ибн Молик рози-яллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
«Умар ибн Хаттоб:
«Муоз Шомга чиқди. Унинг чиқиши аҳли Мадийнага фиқҳда тақчиллик туғдирди. Мен Абу Бакрга, одамларнинг унга ҳожати бор учун, уни ушлаб қолишни айтсам, шаҳид-ликни истаган одамни ушлаб қололмайман, деди. Мен, Ал-лоҳга қасамки, албатта, киши уйида, ўз тўшагида ётиб ҳам шаҳидликка эришиши мумкин, дедим»,–дер эди.
Каъб ибн Молик:
«Муоз ибн Жабал Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакрнинг ҳаётлик даврларида, Мадийнада одамларга фатво айтар эди»,–деди».
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу кўзга кўринган олимга айланган эдилар.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг халийфаликлари-нинг дастлабки вақтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ила масжидга кирган Оизуллоҳ ибн Абдуллоҳ қуйидагиларни айтади:
«Ўттиз кишидан ортиқ одам иштирокидаги мажлисда ўтирдим. Уларнинг ҳаммаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтар эди. Ҳалқада қорамағиздан келган, даҳани ширин ва кўркамгина ёш йигит ҳам бор эди. У қавмнинг ичида энг ёши эди. Агар уларга ҳадисдан бирор нарса иштибоҳли бўлиб қолса, ундан сўрашар эдилар. У фатво берар эди. Улар сўрамагунча у гапирмас эди. Улар-нинг мажлиси тамом бўлганда, мен унга яқинлашиб:
«Сен кимсан, эй Аллоҳнинг бандаси?»–дедим.
«Мен Муоз ибн Жабалман»,–деди у».
Саҳобаи киромларнинг мажлисларида Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ҳам бўлсалар, ҳар бир сўзловчи гапни бошлашдан олдин у кишига бир қараб олар эди.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу доимо Муоз ибн Жа-бал розияллоҳу анҳудан маслаҳат сўраб турар эдилар. Қийин масалаларни Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ҳал қилиб берган чоғларда эса:
«Хотинлар Муоз ибн Жабал сингари фарзанд туғишдан ожиздирлар. Агар Муоз бўлмаса, Умар ҳалок бўларди»,–дер эдилар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу томонидан ташкил қилинган ва мазкур саҳобаи киромлар устозлик қилган Шом мадрасасидан Абу Идрис Ҳавлоний, Макҳул ибн Абу Муслим Димашқий, Умар ибн Абдулазиз, Ражо ибн Ҳайва Киндий каби машҳур илм соҳиблари етишиб чиқдилар.
Мазкур олимларнинг энг каттаси Абдурроҳман Ав-зоъий эди. У киши Баълабаккада туғилиб, Дамашқ ва Байрутда яшаган. Шом аҳли Авзоъийни «Имоми аҳли Шом» деб номлашар эди ва у кишининг мазҳабида эди-лар. У кишининг фиқҳий мазҳаби Шомдан ташқарида Мағриб ва Андалусда ҳам кенг тарқалган эди. Аммо, вақт ўтиши билан Авзоъийнинг мазҳаби унутилиб кетди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Маккаи мукаррама мадрасаси
Ҳаммага маълумки, Макка Исломнинг асл ватани бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда туғилиб ўсганлар, Қуръони Карим дастлаб шу ерда нозил бўлган ва дийннинг аввалги ўн уч йилги босқичи ҳам шу ерда кечган давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Усулул фиқҳ китоблари
Фиқҳ илмининг асоси бўлмиш «Усулул фиқҳ» муҳим илмлардан биридир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тарийқа истинбот этганларини мазкур илм орқали билиб оладилар. «Истинбот» сўзи давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фатво китоблари ва фатвога масъуллар
Араб тилида «фатво» сўзи «қийин саволга жавоб бе-риш» маъносини англатади.Шаръий истилоҳда эса, сўраган кишига далил асосида шаръий ҳукмни баён қилиб беришга «фатво» дейилади. Биринчи фатво давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳадис ва раъй мадрасалари
Ҳадис ва раъй мадрасалари ҳақидаги эски маълумотлардан ҳозирда кўп тарқалгани кишилар орасида бу борада нотўғри тушунча пайдо бўлишига олиб келган. Уларда айти-лишича, гўёки, ҳадис мадрасалари фиқҳий ижтиҳодни давоми...
9 йил аввал 5603 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ихтилофчи бемазҳаблар
Инсоф билан айтадиган бўлсак, ихтилоф билан ихтилофнинг фарқи бор. Одамлар орасида ихтилоф бўлиш турган гап. Жумладан, дийний матнларни англашда ҳам ихтилоф бор ва бу табиий ҳолат. Аммо табиий ихтилофлар яхши давоми...