Индонезия ва бошқа юртларда ботилни ҳақ суратда кўрсатиш амалиёти ҳақида


Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.
Аммо баъд:
Ислом фиқҳи академияси (13.4.1403 ҳ. санада) пайшанба куни эрталаб ўтказилган бешинчи сессиясида Индонезия ва бошқа юртларда ботилни ҳақ суратда кўрсатиш ва шаклантириш амалиёти ҳақидаги

мавзуни ва шу борада қилинган қарорлар, тадқиқотлар, маърузалар ва фатволарни ўрганиб чиқди. Шу билан бир қаторда будпарастлар ва бошқаларнинг байрамларига қатнашишни ҳам кўриб чиқди. Муҳокама ва фикрлар алмашинувидан кейин мажлис қарор қилди:
Мусулмон кишининг шу каби  Исломга тўғри келмайдиган йиғин ва байрамларга қатнашиши шаръан ман қилинган ишдир. Ўша байрамларга қатнашиш, байрам ташкилотчиларига ҳадялар улашиш, уларнинг маҳаллаларини зиёрат қилиш ва маросимларида уларга тақлид қилиш мусулмон киши учун ҳалол эмас. Чунки, бунда Ислом шариатига зид ишлар мажуд. Аллоҳ тавфиқ эгасидир. Халқнинг энг яхшиси Саййидимиз ва Набиййимиз Муҳаммадга, у зотнинг оилалари ва саҳобаларига саловат ва саломлар бўлсин!

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ўринбосари: Муҳаммад Алий Ҳаракон.

Аъзолар:
1.    Абдуллоҳ ал-Абд ар-Раҳмон Бассом,
2.    Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон (имзо чекмаган),
3.    Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Сабийл,
4.    Ҳусайн Махлуф (касаллиги сабабли қатнашмади),
5.    Мустафо Зарқо (имзо чекмаган),
6.    Солиҳ бин Усаймин,
7.    Муҳаммад Солим Адуд (имзо чекмаган),
8.    Муҳаммад Рашид Қаббоний (имзо чекмаган),
9.    Муҳаммад Шозилий Найфар (имзо чекмаган),
10.    Абу Бакр Маҳмуд Жумий,
11.    Абдулқуддус Ҳошимий Надавий,
12.    Муҳаммад Рашидий,
13.    Ливоъ Маҳмуд Шийс Хаттоб (қатнашмади),
14.    Абулҳасан Алий Ҳасаний Надавий (қатнашмади),
15.    Мабрук Авводий,
16.    Муҳаммад Маҳмуд Совваф.

Ислом фиқҳи академияси маърузачиси: Муҳаммад Аҳмад Қамар.

Таржимон: Абдулҳодий
Муҳаррир: Аброр Мухтор Алий.

Мулоҳаза: Аллоҳ таолога шукрлар бўлсин бизда бу каби ҳолатлар бўлмагани учун. Аммо қарорни яхши ўрганиб, унда зикр қилинган огоҳлантиришдан фойда олишимиз зарур.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми
Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки давоми...
9 йил аввал 7095 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қутбга яқин шаҳарлардаги намоз ва рўза вақтлари тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси (10.4.1402ҳ./4.2.1982.м.) санада пайшанба куни эрталаб давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
“Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар тарқатилаётганлиги ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси 16.4.1403 ҳ. санада якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи давоми...
7 йил аввал 5452 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
 ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМИслом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи давоми...
7 йил аввал 10285 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Абдуллоҳ бин Зайд Маҳмудни ойни кўришлик тўғрисидаги қозилар ва ҳокимларга йўллаган рисоласи тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд: Ислом Фиқҳи Академия кенгаши Қатар давлати қозилар раиси шайх Абдуллоҳ ибн давоми...