Америкадаги шаръий фақиҳлар академияси


Академия мақсадлари
Ислом ҳақидаги таҳлил ва тадқиқотлар, фатво ва шаръ-ий баҳслар чиқариш ҳамда имомлар курсларини ташкил қилиш.
Академия аъзолари

Аъзолар бетарафлик, шаръий мутахассис ҳамда илм, шариат ва воқеъликни билиш сифатларини ўзларида му-жассам қилиш билан ажралиб туради. Академия олий раёсат ҳайъати, фатво учун доимий аъзо ҳамда бутун дунё атрофи-дан маслаҳатчиларни ўз ичига олади.
Академиянинг таъсис этилиш фикри
11 сентябрдаги воқеъалардан кейин умматнинг забар-даст уламолари бегона юртдаги мусулмонларга боғлиқ бўлган муаммоларни ҳис этиб, унинг масъулиятини кўтарган ҳолда бу фикр уйғонди. Бундан ташқари, Ғарб ўлкаларида яшовчи, бегона, оз сонли мусулмонларнинг, хусусан Амери-ка қўшма штатларидаги мусулмонларнинг муаммоларига аҳамият берган ҳолда шаръий мутахассисларни етказиб бе-риш мақсадида ушбу академия барпо этилди.
Академия бир қанча расмият ишларини амалга оширга-нидан кейин ўз йўналишини нурли йўл сари одимлатди. Ҳатто ушбу уюшма Американинг расмий ҳукумати яъни фе-дерал томонидан ҳам олқишлаб, эътироф этилди.
Америкадаги Шаръий Фақиҳлар академияси илмий му-ассаса бўлиб, моддий фойда кўришни олдига мақсад этма-ган. У, ислом уммати фақиҳлари ва уламоларидан таркиб топган бўлиб, Америкада яшовчиларга фалокат ва муаммо-лар ориз бўлганида шариат ҳукмларини баён этишга ҳара-кат қилади.
Академиянинг мақсадлари
* Фалокат ва муаммолар ориз бўлганида шариат ҳукми-га биноан фатволар чиқариш.
* Америка жамиятидаги мусулмонлар ҳолатлари ва улар тўқнаш бўладиган иқтисодий, ижтимоий, маданий ва таълим ишларидаги муаммоларни бартараф этиб, муносиб фиқҳий ечимлар топиш ва уларни амалга оширишда шаръий тадқиқот ва баҳслар режасини тузиш.
* Ахборот воситаларида Ислом ва исломий мерос ҳақида тарқатилаётган хабарларни таҳлил қилиб, саҳиҳ бўлганларидан фойдаланишга йўналтириш, хато бўлган-ларини тўғрилаш ёки раддия бериш.
* Молиявий муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиб, баҳс ва тадқиқотларни тайёрлаш, молиявий таъминот та-шаббуслари билан чиқиш, уларга керакли фатволар ва маслаҳатларни тақдим қилиш.
* Исломий марказ мудирлари ва имомларнинг оилавий, молиявий муаммоларни ҳал этишга лаёқатли бўлишлари учун курсларни ташкиллаштириш.
* Бошқа фиқҳий академия ва ҳайъатлар билан ўзаро алоқаларни тиклаш.
* Фуқаролик муаммолари ва Ғарб ўлкаларида мусул-монлар зиммасига юклатилган ҳамда фойдаланилаётган ҳуқуқларни муолажа қилиш.
* Ғарб ўлкаларидаги оз сонли мусулмонлар барпо қил-ган шаръий ҳукмлар билан шуғулланувчи ҳайъатлар фао-лиятини қўллаб-қувватлаш, улар кўтариб чиққан қарор ва тавсияларни кўриб чиқиш, оила ва молиявий муомалотга те-гишли масалалардаги фиқҳий ҳукмларни қонунга киритиб, Ғарбдаги ҳукм чиқарувчи томонларга манбаъ қилиб бериш.
* Қонун ва низом ижозат берган миқдорда закот ва иж-тимоий кафолат жамғармаларини барпо қилиш. Албатта, бунда расмий томонлардан мувофиқликни қўлга киритиш.
Мутахассислик ва бетарафлик
Ушбу академия бошқа исломий муассасалардан қуйи-даги кўринишларда ажраб турса, ажаб эмас.
– Академиянинг ҳар бир аъзоси Исломий шариат соҳа-сида докторликни қўлга киритганлиги учун, бу ерда мутахас-сислар йиғилган;
– Бу академия умматнинг мулки бўлгани учун бетараф-дир. Умумий илмий, қўшма бирлашма бўлиб, машриқдагию мағрибдаги Аллоҳнинг дийнига амал қилувчилар бу ерда учрашадилар. Албатта булар партия блоки ёки замонавий тузилган гуруҳлардан йироқ ҳолатдадир.
– Шариат илми билан воқеъликдан хабардорлик ораси-ни жамлайди. Ушбу академияда фақиҳларга қўшимча ра-вишда билимдон кишилар ҳам бўлиб, уларнинг сони фақиҳлар сонидан оз эмас.
– Ана ўшалар фатвонинг татбиқ этилишида воқеъликни ўрганиб, фақиҳларни мустаҳкамлаб туришади. Чунки, аҳли илмлар айтишганидек, фатво «воқеъликдаги мажбуриятни ўрганиш»дир. Бутун дунёдаги фиқҳий академиялар тиббий муаммоларни, масалан, инсон аъзоларини экиш, сунъий ур-читиш, клонлаштириш кабиларни ўрганади. Бирор киши, фақиҳ бу муаммоларни бартараф этишда табиб бўлиши ке-рак, деб айта олмайди. Фақатгина ушбу академиядаги тиб-биёт мутахассислари баён қилишган нарсалар билан тани-шиш фақиҳ учун кифоя қилади. Агар ўша табиб фиқҳий қарорни чиқаришдаги овоз бериш босқичида иштирок этма-са ҳам. Ўша мутахассисларнинг ичида иқтисод, қонун, сиё-сат, информатика билан шуғулланувчилари ҳам бор. Ва яна уларнинг ичида илмий майдонда мутахассисликни қўлга ки-ритганлари бор. Масалан, Исломий марказ мудирлари ёки исломий молиявий муассасаларда ишловчилар ёки оммавий ахборот билан шуғулланувчилар бор.
– Академиядаги доимий фатво аъзолари етти кишидан иборат бўлиб, улар шариат бўйича докторлик дипломларини қўлга киритишган. Улар Американинг ичида муқим яшаша-ди. Улар академияга келаётган кунлик муаммоларни ҳал қилиш ва қарор чиқаришга тайинланган.
– Фатво учун уммат ичидан саккизта забардаст фатво аҳли маслаҳатчилар бўлиб, доимий аъзолар, ҳолат тақозо қилиб қолса, уларга мурожаат қилишади. Албатта бунда ду-нёдаги энг юқори даражадаги алоқа воситаларидан фойда-ланилади. Масалан, электрон почта ва академиянинг интер-нетдаги махсус ўрни, яъни сайти бўлиб, Токиодан туриб Ва-шингтон билан бемалол алоқа тиклаш мумкин.
– Ушбу академия бошқа академиялар билан кучли алоқалар тиклагандир. Аслида, академия ташкил қилишдан мақсад тартибга келтириш ва такомиллик сари боришдир. Асло, мусобақа, тортишув ва зиддият эмасдир. Шунга бино-ан, бошқа академиядагилар, агар кўрсатилган низомдаги аъзолик шартларига мувофиқ бўлишса, эшиклар очиқдир. Академия бор куч-қувватини тарқоқликни жамлаш ва дунё-даги барча уммат фақиҳларининг орасида алоқа кўпригини қуришга сарф этади.
АКАДЕМИЯНИНГ АСОСИЙ ҲАЙЪАТИ
Устоз. Доктор Ҳусайн Ҳомид Ҳассон, академия раиси;
Устоз. Доктор Али Солус, академиянинг аввалги раиси;
Устоз. Доктор Ваҳба аз-Зуҳайлий академия раисининг 2-ноиби;
Устоз. Доктор Салоҳ Совий академиянинг бош котиби.

Аммо академиянинг доимий аъзолари кунлик ҳожатлар-ни ҳисобга олиб, академиянинг таъсис йиғинини ўтказади-лар. У беш аъзодан кам бўлмаслиги керак. Албатта фатво чиқариш кўпчиликнинг овози билан амалга оширилади.
У қуйидаги олимлардан ташкил топган.
– Доктор Салоҳ Совий – Азҳар, Уммулқуро дорулфунуни устози, Вашингтондаги Араб ва Исломий илмлар институти-нинг собиқ устози ҳамда «Америка очиқ университети»нинг раис ўринбосари.
– Доктор Иброҳим Кулайб – Виржинадаги Исломий ва Арабий илмлар институнинг ҳадис илми устози.
– Доктор Ҳусайн Шаввот – «Америка очиқ университе-ти»нинг ҳадис илми устози.
– Доктор Юсуф Шубайлий – Виржинадаги Исломий ва Арабий илмлар институтининг фиқҳ устози.
– Доктор Фуад ал-Ғунайм – Виржинадаги Исломий ва Арабий илмлар институтининг исломий тадқиқотлар қисми раиси.
– Доктор Холид Билонканшиб – Филаделфиядаги Тум-бел университетининг исломий тадқиқотлар қисми раиси.
– Доктор Аҳмад Шулайбик – Жўржия штатидаги Жаннат номли масжид имоми ва Виржинадаги «Америка очиқ уни-верситети» исломий фиқҳ устози.
– Доктор Аҳмад Суҳайб Ҳасан – Британиядаги Қуръони Карим жамияти раиси ҳамда исломий шариат йиғини секра-тари.

Доимий фатво ҳайъатининг маслаҳатчилари

– Устоз. Доктор Ҳусайн Ҳомид Ҳассон – Исломободдаги Бутун дунё исломий университетининг раиси ва шаръий тафтиш комиссияси қошидаги тўртта исломий банк раиси.
– Устоз. Доктор Али Аҳмад ас-Солус – Қатардаги шариат факултетининг фиқҳ ва усул фанидан устози ва Ислом кон-ференсияси ташкилотига қарашли фиқҳий академиянинг фиқҳ ва иқтисод мутахассиси.
– Устоз. Доктор Абдуллоҳ Муслиҳ – Риёздаги имом Муҳаммад ибн Сауд университетининг фиқҳ устози ва Сау-диядаги тижорат билан шуғулланувчи «Аҳлий банки»нинг шаръий тафтиш ҳайъати аъзоси.
– Устоз. Доктор Аҳмад Али Тоҳа Раййон – Азҳар универ-ситетидаги шариат ва қонун факултетининг собиқ мудири ва фиқҳнинг қиёсий солиштирув қисми раиси ҳамда вақф иш-лари бўйича вазирлик қошидаги Исломий фиқҳ қомусининг раиси.
– Устоз. Доктор Ваҳба Мустафо аз-Зуҳайли. Дамашқдаги университетнинг олий ўқув қисмида устоз, Робитатил Ола-мий Исломий қошидаги фиқҳий академия ҳамда Ислом кон-ференсияси ташкилоти қошидаги фиқҳий академия аъзоси.
– Устоз. Доктор Муҳаммад Раъфат Усмон – Фиқҳнинг со-лиштирув соҳасида устоз, Азҳар университетининг шариат ва қонун факултетининг собиқ мудири.
– Устоз. Доктор Умар ал-Ашқар – Иорданиядаги универ-ситетнинг шариат факултетининг фиқҳ ва ақийда устози.
– Ҳуффоз Сано ал-Маданий – Лоҳурнинг исломий уни-верситетидаги ҳадис устози. Ҳамда Лоҳурдаги «Ансорус сун-на» марказининг фатво ҳайъати раиси.
– Устоз. Доктор Ужайл Нашмий – Қувайт университети-нинг шариат факултетида собиқ мудир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Маккаи мукаррама мадрасаси
Ҳаммага маълумки, Макка Исломнинг асл ватани бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда туғилиб ўсганлар, Қуръони Карим дастлаб шу ерда нозил бўлган ва дийннинг аввалги ўн уч йилги босқичи ҳам шу ерда кечган давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Усулул фиқҳ китоблари
Фиқҳ илмининг асоси бўлмиш «Усулул фиқҳ» муҳим илмлардан биридир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тарийқа истинбот этганларини мазкур илм орқали билиб оладилар. «Истинбот» сўзи давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фатво китоблари ва фатвога масъуллар
Араб тилида «фатво» сўзи «қийин саволга жавоб бе-риш» маъносини англатади.Шаръий истилоҳда эса, сўраган кишига далил асосида шаръий ҳукмни баён қилиб беришга «фатво» дейилади. Биринчи фатво давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳадис ва раъй мадрасалари
Ҳадис ва раъй мадрасалари ҳақидаги эски маълумотлардан ҳозирда кўп тарқалгани кишилар орасида бу борада нотўғри тушунча пайдо бўлишига олиб келган. Уларда айти-лишича, гўёки, ҳадис мадрасалари фиқҳий ижтиҳодни давоми...
9 йил аввал 5555 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ихтилофчи бемазҳаблар
Инсоф билан айтадиган бўлсак, ихтилоф билан ихтилофнинг фарқи бор. Одамлар орасида ихтилоф бўлиш турган гап. Жумладан, дийний матнларни англашда ҳам ихтилоф бор ва бу табиий ҳолат. Аммо табиий ихтилофлар яхши давоми...