28-дарс. 3-фасл. Молиявий (жарималар) таъзирлар


Араб тилидаги عزره - унга таъзир берди, قرره - уни эзди, أدبه - унга одоб берди, каби сўзлар бир-бирининг ўрнига ишлатиладиган (синоним) маънодош сўзлар ҳисобланади.

Шариат истелоҳида эса таъзир деб Аллоҳ таолонинг ҳақларида ёки инсоний ҳақ ҳуқуқлар юзасидан қилинган жиноятларга бериладиган жазога айтилади. Таъзир шариатда муайян миқдор белгиланмаган, ҳад ва каффорат таъйин қилинмаган жиноятларга нисбатан қўлланилади. Таъзир баъзан ўлим билан бўлиши баъзида эса дарралаш билан, гоҳида сургун қилиш билан бўлса, гоҳо қамаш билан ва яна баъзида молиявий жазолар билан ҳам бўлади. Молиявий таъзирлар молни эгасидан бир муддат ҳибс этиб олиб қўйиш ёки унга талофат етказиш ёҳуд молни ўзгартириш ва ёки уни мутлақ олиб қўйиш билан бўлади.
Баъзи уламолар молга талофат етказишни ҳуш кўрмаганлар. Уни фақирларга садақа қилган маъқул, бунда жиноятига жазо ва камбағалларга эса манфаат бор дейишган.
Молни ўзгартириш гоҳида ҳаром қилинган ўйин (қимор) асбобларини бузиб ташлаш ва шунга ўхшаш кабилар билан бўлиши мумкин.
Баъзи фуқаҳолар молиявий таъзирни жоиз эмас дейишган. Бошқалари эса жоиз дейишиб, закот бермай юрган киши қўлга тушса молининг ярмини олиб қўйиш мумкин деган мисолни айтишган.
V-БОБ.
ЭНГ МУҲИМ ҲАРОМ ҚИЛИНГАН ИШЛАР.
1-ФАСЛ.
РИБО. (СУДХЎРЛИК).
Таърифи:
Рибо луғатда зиёда деган маънони билдиради. Шариат истилоҳида эса вақт эвазига бериладиган зиёдаликка айтилади. У насия ёки қарз рибоси бўлиши мумкин. Ушбу ўринда рибонинг яна бошқа икки тури бор.
1. Ортга суриш рибоси (ربا النساء – рибо ан-насаъ)
2. Ортиқ бериш рибоси ( ربا الفضل – рибо ал фазл).
Ортга суриш рибоси истелоҳда кечиктириш ёки олдинроқ бериш сабабли ҳосил бўладиган зиёдаликка айтилади. Агар тиллани тиллага, кумушни кумушга, арпани арпага айрибошлаганда бир тараф молни берса-ю, иккинчи тараф беришни кечиктирса шуни ортга суриш рибоси дейилди. Бунда молни кеч берувчи нақд берувчидан кўра кўпроқ фойда топмоқда. Чунки одатда нақд насиядан яхшироқ ҳисобланади. Ортга суриш рибоси нақд берувчининг насия берувчи зиммасидаги ортиқча муҳлатидир.
Ортиқ бериш рибоси нақд берилган икки бир хил жинсдаги молнинг бирини кўпроқ бўлишидир. 1000 кг арпага 1100 кг арпа берилса, ушбу ошиқча 100 кг ортиқ бериш рибоси бўлади.
Юқоридаги таърифлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, ортга суриш рибосида мол эмас балки замон зиёда бўлади. Ортиқ бериш рибосида эса замон эмас, балки мол зиёда бўлади. Учинчи тур насия рибосида эса замон ҳам мол ҳам зиёда бўлади. Ортга суриш ва ортиқча бериш риболари насия рибога ўтишни тўсиш учун ҳаром қилинган бўлса ажабмас. Чунки шу икки тур рибо билан насия рибосига йўл очилади. Гоҳида савдо номи билан рабавий қарз амалга оширилади. Рибонинг ҳаромлиги тўғрисида “Аснофус-ситта” номи билан машҳур бўлган ушбу ҳадис ривоят қилган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:
“Тиллога тилло, кумушга кумуш, буғдойга буғдой, арпага арпа, хурмога хурмо, тузга туз, (савдо қилинса) ўхшашига ўхшаш, тенгма-тенг ва қўлма-қўл бўлсин. Агар буларнинг тури ҳар хил бўлса хоҳлагандек сотаверинглар фақат қўлма-қўл бўлсин”[1].
Зиёдалик шарт қилинган қарз дуруст эмаслигини билган бўлсак-да, исломдаги рибо тушунчасига бунинг ўзи кифоя қилмайди. Аслида нақд сармоя билан фойдадаги ҳиссага шерик бўлиш  жоиздир. Музорабада шундай бўлади. Яна олтита саналганлардан бошқа нарсани нақдга нисбатан насия қилишда қимматроқ сотиш ҳам жоиз. Чунки фуқаҳолар истелоҳида замоннинг баҳода ҳиссаси бор деган қоида мавжуддир.

________________________________________
[1] (Саҳиҳ Муслим. 11/14).


9 йил аввал 4992 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
2-дарс. Мақсадлар йўналтирилган асосий беш жиҳат
(Шариатнинг асосий мақсадлари қуйидаги беш нарсага манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этишни назарда тутади).1. Дин.2. Жон.3. Ақл. 4. Насл.5. Мол. Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мустасфо» номли давоми...
9 йил аввал 6037 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
3-дарс. Манфаатларда ўзаро ёрдам
МУТАХАСИСЛИК ВА АМАЛ ТАҚСИМОТИ. Дарҳақиқат Аллоҳ таоло халойиқни яратиб, уларни бир бирларига эҳтиёжи тушадиган қилиб қўйди. Ҳар бир тоифа ўзидан бошқаларнинг манфаати учун харакат давоми...
9 йил аввал 5916 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
4-дарс. Охират ва дунё манфаатлари
Охират маслаҳатларини фақатгина нақл орқали билинади. Бу ўринда ақлга суяниб бўлмайди.(Яъни охиратда бўлиши мумкин бўлган фойда ёки зарарни фақатгина оят ва ҳадис орқали билишимиз мумкин. Буларни ақл билан давоми...
9 йил аввал 6261 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
5-дарс. 2-фасл. Қоидалар
- Таърифи:Барча жузъиётларга татбиқ қилиш мумкин бўлган ёки аксарига татбиқ қилса бўладиган умумий ҳукмга қоида дейилади. Ҳозирги асримиз мубоҳисларидан баъзилари қоидага шундай таъриф беришади. “У давоми...
9 йил аввал 5094 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
6-дарс. 6-қоида.
المشقة تجلب التيسيرМашаққат енгилликни жалб қилади. Яъни машаққат бор жойда енгиллик жалб қилинади. Чунки Қуръони Карим оятларида Аллоҳ таоло бандалари учун қийинчиликни давоми...
9 йил аввал 5671 fiqh.uz