Шаҳид бобини ўрганиш


“Шаҳид” нинг луғавий маъноси “Гувоҳ” бўлиб, истилоҳда мушриклар ўлдирган кимса ёки жанг майдонида уришаётганда ўлдирилганининг изи билан топилган кимса, ёки мусулмонлар зулм қилиб ўлдирган ва ўлдирилгани учун фидя вожиб бўлмаган кимсадир.

Бундайлар кафанланади, уларга жаноза ўқилади, лекин ювилмайдилар. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд шаҳидлари тўғрисида шундай деганлар: “Уларни жароҳатлари ва қонлари билан кафанланглар, лекин ювманглар”.
Шунга кўра, тоҳир ва болиғ киши бир ўлдирувчи асбоб билан зулм қилиб ўлдирилса ва ўлдирилувчига дия лозим бўлмайдиган бўлса, ушбу ўлдирилган кимса ҳам Уҳуд шаҳидларининг ҳукмидадир. Пағамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳудда шаҳид бўлган саҳобаларни кийимлари билан ювмасдан кўмганлари учун кейинги даврларда шаҳид бўлганларни ҳам шу тариқа кўмиш шаръий ҳукмга айланиб қолган.
Шаҳидга жаноза намози ўқилади бунга Имоми Шофиий роҳматуллоҳи алайҳ  ва бошқа бир қанча уламолар хилоф қилиб жаноза ўқилмайди, дейишади ва бунга Уҳуд шаҳидлари тўғрисидаги бир ҳадисни далил қилишади. Имом Аъзам роҳматуллоҳи алайҳ эса бошқа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  Уҳуд шаҳидларига жаноза ўқиган ҳадисларини далил қиладилар ва жаноза ўқилади, дейдилар. Кимники душманлар ўлдирса ё исёнчилар ўлдирса, нима билан ўлдирганидан қатъий назар, ғусл қилдирилмайди. Чунки Уҳуд шаҳидларининг ҳаммаси ҳам қилич ва қурол билан ўлдирилган эмас.
Агар жунуб одам шаҳид бўлса, Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг наздларида ғусл қилдирилади. Имомайн эса, ғусл қилдирилмайди деганлар. Шаҳиднинг қони ювилмайди, кийими ечилмайди. Ўликнинг пўстини, пахтали тўни, қалпоғи, қуроллари ва махсиси ечилади. Чунки булар кафан жинсидан эмас. Кафанни мукаммал қилиш учун шаҳиднинг кафанига қўшилади ва камайтирилади. Жароҳатлангандан сўнг ейиш, ичиш, ухлаш, даволаниш каби нарсалардан дунёдан фойда олса ювилади. Агар жароҳатланган кишини ақли бир намоз вақти жойида қолса ҳам, дунёдан фойда олган ҳисобланади.
Шаҳар ичида ўлик ҳолда топилиб, қотили маълум бўлмаган киши ҳам ювилади. Чунки бундай ўликларга дия вожиб бўлади. Лекин у бирон ўлдирувчи асбоб билан ўлдирилса, ва ўлдирилгани билинса ювилмайди. Бу ўлик ҳақида қасос бордир ва уни ўлдирган кимса бу дунёда жазо олмаса, охиратда албатта жазосини олади.
Ҳад урилганда ёки қасос олганда ўлган киши ювилади ва жаноза ўқилади. Исён қилиб ё йўл тўсарлик қилиб ўлган кишиларга жаноза ўқилмайди. Чунки Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу осий (динда и сёнчи) кишиларга жаноза ўқимаганлар. Маст қилувчи ичимлмк ичиб маст бўлган ҳолдаги мусулмон одамни номаълум шахс зулман (ноҳақ) уриб ўлдириб кетган бўлса, у шаҳид ҳисобланадими ёки йўқми деган масалада Ҳанафий ва Шофиий мазҳаблари уламолари шаҳид бўлади деб, жавоб айтганлар. Далил сифатида шаҳидликнинг шартлари унда топилди. Маст ҳола бўлмасин, ёки гуноҳ устида ўлдирилган бўлмасин деган шарт ҳеч қаерда қайд этилмаган, деб таъкидлайдилар.


9 йил аввал 5066 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Маккаи мукаррама мадрасаси
Ҳаммага маълумки, Макка Исломнинг асл ватани бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда туғилиб ўсганлар, Қуръони Карим дастлаб шу ерда нозил бўлган ва дийннинг аввалги ўн уч йилги босқичи ҳам шу ерда кечган давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Усулул фиқҳ китоблари
Фиқҳ илмининг асоси бўлмиш «Усулул фиқҳ» муҳим илмлардан биридир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тарийқа истинбот этганларини мазкур илм орқали билиб оладилар. «Истинбот» сўзи давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фатво китоблари ва фатвога масъуллар
Араб тилида «фатво» сўзи «қийин саволга жавоб бе-риш» маъносини англатади.Шаръий истилоҳда эса, сўраган кишига далил асосида шаръий ҳукмни баён қилиб беришга «фатво» дейилади. Биринчи фатво давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳадис ва раъй мадрасалари
Ҳадис ва раъй мадрасалари ҳақидаги эски маълумотлардан ҳозирда кўп тарқалгани кишилар орасида бу борада нотўғри тушунча пайдо бўлишига олиб келган. Уларда айти-лишича, гўёки, ҳадис мадрасалари фиқҳий ижтиҳодни давоми...
9 йил аввал 5554 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ихтилофчи бемазҳаблар
Инсоф билан айтадиган бўлсак, ихтилоф билан ихтилофнинг фарқи бор. Одамлар орасида ихтилоф бўлиш турган гап. Жумладан, дийний матнларни англашда ҳам ихтилоф бор ва бу табиий ҳолат. Аммо табиий ихтилофлар яхши давоми...