Ҳаж ва қурбонлик баданий ибодатми ёки молиявий?


Баъзи фуқаҳолар ҳажни ҳам баданий, ҳам молий ибодат дейишди, чунки унда ҳам пул сарфланади, ҳам бадан машаққат тортади. Лекин қурбонликда бадан машаққати кузатилмайди.

Шундай бўлса ҳам қурбонлик ҳам баданий, ҳам молий ибодат ҳисобланади, гарчи мол сарфлашлик ҳолати оғирроқ бўлса ҳам.
Ҳаж ибодатида молиятдан кўра баданият ғолиб, чунки Каъбанинг яқинида истиқомат қилувчилар ҳатто мол ҳам сарфламай бу ибодатни адо этаверадилар. Шундай бўлса ҳам биз бу ибодатни мураккаб деб ҳукм қиламизми? Қурбонликда ҳам баданиятдан кўра молият ғолиб бўлгани билан барибир уни сўйиш учун жисмимиз ҳам озми-кўпми ҳаракатда бўлади. Қурбонликни молий ибодат эканлиги зоҳир, аммо баданий бўлишида ҳам иккита ҳайсият бор.
1. Яширин;
2. Ошкора.
Ошкораси шундайки, қурбонлик фақат пул сарфлаш билан адо бўлиб қолмайди. Уни ҳеч бир меҳнату машаққатсиз бировга бериб юбориш билан бу ибодат ҳосил бўлиб қолмайди. Тўғри қурбонлик кунлари ўтказиб юборилса, жаримасига бир жонлиқни бировга бериб юборилади, аммо бу билан қурбонликнинг савобига баробар савобга эришиб бўлмайди. Қурбонликдаги асл вазифа жониворни забҳ қилиш. Забҳ қилишда эса бадан учун машаққат бор.
Кимдир “ундай бўлса закот ҳам мураккаб амал эканда, чунки унда ҳам молни бировга олиб бориб беришда озгина бўлса ҳам машаққат бор”, дер. Лекин соғлом ақл билан ўйланса молни сарф қилишда зикр қилишга арзирли машаққат йўқ. Қурбонликни сўйишда эса очиқ машаққат бор. Шунинг учун ҳам қурбонлик жониворини ҳамма ҳам сўя олмайди. Закотни эса ёш бола ҳам бериб юбора олади. Яъни ўзи машаққат чекиб сўяди, ёки бошқа бировнинг жисми машаққат чекиб сўйиб беради.
Баданнинг машаққатида ёлғиз жисмнинг ўзи машаққат чекиши эътиборга олинганми ёки бу ўринда нафснинг машаққати ҳам борми?
Маълумки баданга таклиф жон туфайли бўлади, агар жон бўлмаса у баданга ҳеч қандай таклиф ҳам бўлмайди. Бадан қачонки жонга бирор оғриқ етказилсагина озорланади. Энди агар жон бўлмаса бадан ҳеч қандай оғриқни ҳис қилмайди. Бас собит бўладики, баданга таклиф жон туфайлидир. Баданни машаққатга солиш аслида нафс ва руҳни машаққатга солишдир. Демак, қурбонликда жон, яъни нафсни қийнаш бор эканми, бас унинг баданий ибодат эканлиги собит бўлади.
Қаранг! Жониворнинг бўйнига “Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар” деб пичоқ тортаётган вақтингизда қалбингиз ларзага келмайдими? Ҳаттоки шу туфайли баъзилар ўзлари сўя олмайдилар ҳам. Қурбонликнинг асли ўз нафсини фидо қилишлик бўлди. Эътибор эса аслга бўлади. Шуни назарда тутадиган бўлсак, қурбонлик холис баданий ибодат бўлиб қолиши ҳам мумкин. Молиятлик жиҳати эса маълум. Баданиятлик жиҳати ғолиб бўлиб қолди. Нима бўлганда ҳам қурбонлик ҳам молий, ҳам баданий бўлган мураккаб амалдир.


7 йил аввал 4259 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Назр қилишнинг турлари
Аслида Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ибодатни ҳам назр қилиш мумкин, бироқ бу ерда фақат жонлиқ сўйишни назр қилиш ҳақидаги ҳукмларни баён қилмоқчимиз.Назр қилиш, хусусан, кутилаётган бир давоми...
7 йил аввал 14516 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг фазилатлари
بسم الله الرحمن الرحيم 1-БОБ Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати.  وَالْفَجْرِ (1) وَلَيَالٍ давоми...
7 йил аввал 10624 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликнинг тарихи ва ҳақиқати
3-БОБ Қурбонликнинг ҳақиқати. Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: "Саҳобалар сўрашди:  “Ё Росулоллоҳ (сав), қурбонликнинг ҳақиқати давоми...
7 йил аввал 8767 Абдуманнон Жаъфар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонликка оид савол-жавоблар
Савол: Баъзилар фотиҳага келганлар таомланиб кетсинлар деган ниятда, арафа куни ёки қурбонлик куни, ийд намозидан олдин жонлиқларни сўядилар. Шу қурбонлик ҳисобланадими? Жавоб: Шаҳарда давоми...
7 йил аввал 8697 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қурбонлик кимларга вожиб?
Савол: Қурбонлик кимларнинг зиммасига вожиб? Жавоб: Қурбонлик зиммага вожиб бўлиши учун 4 нарса топилиши шарт. 1. Мусулмон бўлиши. Чунки қурбонлик қурбат бандани Аллоҳ таолога яқин қилувчи давоми...
7 йил аввал 11706 fiqh.uz