Аёллар ҳажи ва эҳсор


Ислом шариатимизда, аёллар ҳамиша ҳурматланиб келган. Жумладан, ҳажда ҳам. Ҳаж қийин ибодат бўлиб, сафар машаққатли кечади. Аёл ёлғиз бўлса, бу ишлар унга оғирлик қилади. Шунинг учун унга бир маҳрам шарт.

Эҳромга кирганда ҳайз кўриб турган бўлса ҳам, ғусл қилиб ният қилаверишига рухсат берилган. Эҳромда эканида тикилган кийимлардан хоҳлаганича кийиши жоиз. Эркаклар бошларини очиб юришлари шарт бўлса, аёллар ёпиб юришлари шарт. Юзларини ёпиб юришга рухсат йўқ. Бошқалар кўрмаслиги учун юзига тегмайдиган тўсқич қилиб олса бўлади. Аммо қўлқоп киймайди. Яна аёл, талбияни жаҳрий айтмагай, балки махфий айтгай. Тавофда эркаклардай елкасини очмагай. Паҳлавон юриш қилмайди. Сафо ва Марва орасида саъй қилганда, икки яшил чироқ орасида югурмайди, балки оҳиста юради. Сочини бир оз учидан қисқартиради. Тиқилинч жойларга бормай ўзини четга олади. Ҳайз кўрган бўлса, тавоф ва саъйдан бошқа ибодатларни қилаверади. Агар ҳайз сабабидан ифоза тавофининг вақтини ўтказиб қўйса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлмайди. Худди шундай ифоза тавофини қила олмай қолса ҳам ҳажи ҳаж бўлаверади.
ЭҲСОР
“Эҳсор” сўзи арабча сўз бўлиб, “тўсилмоқ” деган маънони билдиради. Аллоҳ таоло бу тўғрисида Бақара сурасининг 196-оятида шундай марҳамат қилган:

و اتموا الحج والعمرة لله ۚ فان احصرتم فما استيسر من الهدى و لا تحلقوا رؤسكم حتى يبلغ الهدى محله

Яъни “Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг. Агар ушланиб қолсангиз, муяссар бўлганича қурбонлик қилинг. Қурбонлик ўз жойига етмагунича сочингизни олдирманг.”
Ислом шариатида ҳаж ёки умра қилувчининг душман ёки касаллик ёхуд бошқа сабабга кўра ибодатни адо эта олмай қолиши “эҳсор” дейилади.
Олтинчи ҳижрий йилда мусулмонлар Пайғамбаримиз (с.а.в.) раҳбарлигида ният қилиб, эҳромга кириб, қурбонлик олиб келганларида, мушриклар уларнинг йўлларини тўсиб қайтарганлар ва у зотлар Ҳудайбияда сулҳ тузиб, ҳадяларини сўйиб, сочларини олдириб эҳромдан чиққанлар.
Ҳанафий мазҳаби бўйича душман ё касаллик ё бошқа сабаблар билан ҳаждан тўсилган киши бошқа бир кишидан бир жонлиқни ўзини ё пулини бериб юборади. Бериб юборишда уни сўйиш кунини тайин қилади ва ўша кунда тўсилган киши эҳромдан чиқади. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) шунга буюрганлар. "Келаси йили умрадан тўсилган киши бир умра қилади. Ҳаждан тўсилган киши келаси йили бир ҳаж ва бир умра қилади. Қирон ҳажидан тўсилган киши, бир ҳаж ва икки умра қазо қилади".
Бу ҳадяга жоиз бўладиган ҳайвон қурбонликда жоиз бўладиган ҳайвонлардир.


8 ой аввал 3585 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Аёлларни маҳрамсиз ҳажга бориши
“Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун байтни ҳаж қилмоқ бурчдир” деган Ғаний  Ҳамийд Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!“Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга уч кеча ва давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Иддадаги аёлнинг ҳаж сафари
Идда ҳолатидаги аёл ҳатто бирорта маҳрами билан бирга бўлса ҳам, сафарга чиқиши жоиз эмас, хоҳ у тижорат сафари бўлсин ёки ҳаж сафари бўлсин. Агар вафоти яқинлашиб, бора олмайдиган бўлса, ҳажжи бадал қилдиришни давоми...
8 ой аввал 612 fiqh.uz