Шариат ва фиқҳ ислом қонуниятлари мажмуи


Фиқҳ калимасининг луғавий маъноси билмоқ, тушунмоқ ва фаҳмламоқдир. Унинг истилоҳий маъноси тўғрисида жуда кўп таърифлар мавжуд. Жумладан фиқҳ — шаръий-амалий масалалар тўғрисидаги илмдир, дейилган. "Шаръий аҳком" Аллоҳнинг буюрган, қайтарган ёки ихтиёри этган қатъий кўрсатмаларидир. "Фаръий" дегани эса мусулмонларнинг кундалик ҳаётида учраб турадиган амалий ишларга нисбатан айтилган ҳукмдир. Шунинг учун ҳам фиқҳ илмида бундай масалалар "фаръий" масалалар деб аталади.

"Фақиҳ" фиқҳ илмининг билимдон олимидир, унинг мутахассидир. Фақиҳ сўзининг кўплиги фуқаҳодир.
Шу ўринда "шаръий" сўзига қисқача изоҳ бериб ўтамиз. Аллоҳ бандаларига кўрсатган йўл ва ҳукмларга мувофиқ бўлган ҳол шаръий дейилади. Аллоҳ таоло "Шориъ" яъни шариатнинг асосчисидир. Шу ўринда қонун сўзига тўхталиб ўтайлик, унинг асли юнонча бўлиб араб тилига сурёнийлардан (уссурийлар) ўтган. У аввалда чизғич маъносида қўлланган. Ҳозирда араблар қонун сўзини "ҳар бир нарсанинг ўлчагичи" маъносида ишлатадилар. Фуқаҳолар қонун сўзини жуда кам ишлатадилар. Чунки қонун сўзининг мажмуида илоҳийлик туйғуси ўз аксини топмайди. Шунинг учун афкор омма назарида қонун одамлар томонидан ишлаб чиқилган, шаръий ҳукм эса Аллоҳ томонидан жорий қилинган.
Ҳозирги кунда қонун сўзи араб дунёсида уч хил маъно касб этади. 1-Шаръий ҳукмлар. 2-Шориъ ва шариат. 3-Ижтимоий ҳаётда мажбурий тарзда татбиқ этиладиган қоидалар ва тартиботлар. Фиқҳшунос олимлар таъкидлашларича, илм ва фиқҳ орасида умум ва хусусий мутлақ бор, яъни илм умумий маънода, фиқҳ эса хос маънода ишлатилади, шу сабабли ҳар фақиҳ олим бўлади, аммо ҳар бир олим фақиҳ эмас дейилган. Шунинг учун ҳам шариат ҳукмларини содда услубда билган киши олим дейилса ҳам, фақиҳ дейилмайди.
"Фиқҳ" атамасини биринчи бўлиб таърифлаган, яъни унинг истилоҳий маъносини ёритиб берган Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (р.а) бўлган.Унинг таърифи қуйидагича: "Маърифатун нафси мо лаҳо ва мо алайҳо" яъни фиқҳ илми ҳар бир мукаллаф кишининг ўз фойдасига ва зарарига бўлган нарслар ҳақидаги шариат ҳукмларини билиб олишидир. "Фиқҳ илми икки асосий қисмга бўлинади; Усулул фиқҳ ва Фуруъул фиқҳ".
Бизларни шариатул исломияда қоим қилиб яратган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. У зот шундай марҳамат қилган. У зот шундай марҳамат қилган:
ثم جعلناك على شريعة من الامر فتبعها و لا تتبع اهوآء اللذين لا يعلمون
"Сўнгра (эй Муҳаммад) биз сизни (дин) ишидан бир шариат (аниқ равшан йўл) устида (барқарор) қилдик. Бас сиз (фақат мана шу йўлга) эргашинг" (Жосия сураси,18-оят).
Шариат уч нуқтаи-назардан қонундан фарқланади.
1—Қонун инсон тафаккури ва ижодининг маҳсули бўлса, шариат яратувчи томонидан юборилган. Қонун ҳар доим ўзгариб турса, шариат ўзгариш ва заволдан узоқдир.
2—Қонун жамият ҳаётини тартибга солиш, ва эҳтиёжларини қондириш учун яратилган бир қатор қоидалар сифатида жамият ўзгариши билан ўзгариб туради. Лекин шаръий қонунлар умумий моҳиятга эга бўлгани учун ўзгаришни қабул қилмайди.
3—Қонун жамият томонидан унинг урф-одатлари, расм-русумлари ва тарихига мувофиқ яратилади. Шунинг учун қонун жамиятдан кейин юзага келиб, унинг тараққиётига боғлиқ бўлади. Қонунни жамият яратади, жамиятни қонун эмас. Аммо ислом шариати жамият маҳсули бўлмай, жамиятни шариат яратади, яъни жамият шариатнинг маҳсулидир. Бу Абдулқодир Ўда фикридир.
Ҳалолни ҳаромдан, ҳаромни ҳалолдан ажратиш учун шариат қонунлари ҳосил бўлади. Шариатни пайдо бўлиши уч асосда асосланган.
1—Қийинчиликни кетказиш учун. Масалан, мусофирга намозни қаср қилиш, масҳ тортиш, таяммум қилишга ўхшашлар.
2—Мажбуриятларни камайтириш учун, яъни ибодат ёки амалда ҳаддан зиёда бўлишлигидан ҳар нарсани ўз ҳадди чегараси бўлганидек шариат қонунлари ибодат ва амаллар учун бир муайян чегара бўлади.
3—Шариатда тадриж (аста секинлик билан етиш) учун.
Ислом дини бошланишида инсоният ҳаётий эҳтиёжига керак бўладиган, уларни мустаҳкам ўрнашиб қолган одатлари, амаллари кўп эди. Уларнинг баъзилари шариатга тўғри келмаса ҳам Аллоҳ уни шу заҳоти ҳаром қилмади, балки аввал инсонларда шунга нисбатан кўникма пайдо қилди ва 23 йил давомида ўзининг муборак китобини даражама-даража нозил қилди. Шариатдаги тадриж инсонларни шариатга мослаштириш ва уларнинг хулқларини исломий қилиб тарбиялашлик эди. Бунга мисол Аллоҳнинг ҳамр тўғрисида нозил қилган оятидир. Унда ўша даврда ҳамрсиз ҳаётларини та(с.а.в)вур қилолмайдиган арабларни шариатга секинлик билан таклиф этилиши эди. Ислом ҳуқуқшунослиги ўз тараққиёти жараёнида қуйидаги олти даврни босиб ўтган.
1—Пайғамбарлик даври. 2—Саҳобалар даври. 3—Тобеъинлар даври. 4—Мужтаҳидлар даври. 5—Мухаррижлар даври. 6—Муқаллидлар даври.
Аҳли сунна вал жамоага тегишли илк ҳуқуқий мактаблар қуйидагилардан иборат:
1—Мадина ҳуқуқий мактаби. 2—Макка ҳуқуқий мактаби. 3—Басра ҳуқуқий мактаби. 4—Кўфа ҳуқуқий мактаби. 5—Шом ҳуқуқий мактаби.
Даврлар ўзгариши билан фиқҳ илми ҳам ўзгариб, ривожланиб борди.


9 йил аввал 6341 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Маккаи мукаррама мадрасаси
Ҳаммага маълумки, Макка Исломнинг асл ватани бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда туғилиб ўсганлар, Қуръони Карим дастлаб шу ерда нозил бўлган ва дийннинг аввалги ўн уч йилги босқичи ҳам шу ерда кечган давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Усулул фиқҳ китоблари
Фиқҳ илмининг асоси бўлмиш «Усулул фиқҳ» муҳим илмлардан биридир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тарийқа истинбот этганларини мазкур илм орқали билиб оладилар. «Истинбот» сўзи давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фатво китоблари ва фатвога масъуллар
Араб тилида «фатво» сўзи «қийин саволга жавоб бе-риш» маъносини англатади.Шаръий истилоҳда эса, сўраган кишига далил асосида шаръий ҳукмни баён қилиб беришга «фатво» дейилади. Биринчи фатво давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳадис ва раъй мадрасалари
Ҳадис ва раъй мадрасалари ҳақидаги эски маълумотлардан ҳозирда кўп тарқалгани кишилар орасида бу борада нотўғри тушунча пайдо бўлишига олиб келган. Уларда айти-лишича, гўёки, ҳадис мадрасалари фиқҳий ижтиҳодни давоми...
9 йил аввал 5556 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ихтилофчи бемазҳаблар
Инсоф билан айтадиган бўлсак, ихтилоф билан ихтилофнинг фарқи бор. Одамлар орасида ихтилоф бўлиш турган гап. Жумладан, дийний матнларни англашда ҳам ихтилоф бор ва бу табиий ҳолат. Аммо табиий ихтилофлар яхши давоми...