Ҳозирда ёзилаётган фиқҳий китоблар


Замон ўтиши билан эски китобларни тушуниш қийин-лашиб борди. Бунга бир қанча сабаблар бор. Жумладан, одамларнинг дийний билим савияси пасайгани, тилда юз берган ўзгаришлар ва бошқалар. Ўз-ўзидан, дийний китобларни замонавий услуб

ва тилда янгитдан ёзиш зарурати ўсиб борди.
Ҳижрий ўн учинчи асрнинг иккинчи ярми ва милодий йигирманчи асрнинг биринчи ярмида исломий илмларга оид китобларни янгича тарзда ёзиш йўлга қўйила бошлади. Ун-дан олдинги даврда мусулмон олами бошидан кечирган тушкунлик ҳолати ҳаётнинг барча соҳаларида бўлгани каби исломий илмлар соҳасида ҳам қолоқликка олиб келган эди. Одамлар бир неча юз йиллар олдин ёзилган китоблардан фойдаланишар эдилар. Бу эса, мазкур китоблардан фақат уларни ўрганишга умрини бағишлаган кишиларгина манфа-ат оладиган ҳолатга олиб келди. Дийний ўқув муассасалари-да ҳам маълум китоб йиллар давомида ўқитилар, кишилар-нинг кўплари учун ўша дарсда устознинг ёрдами ила ўзлаштирилган китобдан бошқа китобларни ўқиши ва уқиши ҳам қийин иш ҳисобланар эди.
Миллий озодлик ҳаракатлари бошланиши билан бирга илмга, шу жумладан дийний илмларга ҳам эътибор янгилан-ди. Замона тили, услуби ва руҳидаги китоблар зарурлиги давр талабига айланди. Бу ишни амалга оширишга енг ши-марган кишилар етишиб чиқди. Ҳамма мусулмонлар учун ўта аҳамиятли бўлган бу хайрли ишда мисрлик уламолар етакчилик қилдилар. 
Тафсир, Улумул Қуръон, Улумул Ҳадис, Ақоид, ва бошқа соҳаларда кўплаб янги ва яхши китоблар таълийф қилинди. Албатта, янги китобларни ёзишда қадимги китоблар асос қилиб олинар эди. Бу китоблар дийний илмларни чуқур ўрганишга бел боғлаганлар учун бир оз енгил бўлса ҳам, зиёлилар, оддий мўмин-мусулмонлар учун фойдали ва ту-шунарли бўлишига эътибор берилар эди. Энг муҳими, улар-да янги замон руҳи, тушунчалари, муаммолари ва уларнинг ечимлари ҳам ўз ўрнини топар эди. Бу иш ривожланиб, бошқа мусулмон ўлкаларга ҳам аста-секин тарқала бошлади.   
Ислом фиқҳига оид китобларга келганда, бу иш бир оз кечроқ бошланди. Эҳтимол, ижтиҳод эшиги берк деган ҳукм таъсир қилган бўлса керак. Агар фиқҳ борасида ҳозирги за-монда ёзилган китобларга назар соладиган бўлсак, Усулул Фиқҳ, Фароиз ва молиявий муомалалар бобида бошқа тур-даги китобларга кўзимиз тушади. Улардан баъзилари билан танишиб чиқамиз.
ЯНГИ ФУРУЪУЛ ФИҚҲ КИТОБЛАРИ
1. «Ал-Фиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу».   
Бу китобнинг муаллифи Суриялик машҳур олим доктор Ваҳба Зуҳайлийдир. У киши Дамашқ университети шариат куллиясида фиқҳ қисмига кўпдан буён раҳбарлик қилади. Бир неча Ислом фиқҳи академияларининг аъзоси. Катта ил-мий анжуманларда фаол иштирок қилади.
Доктор Ваҳба Зуҳайлийнинг «Ал-фиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу»дан бошқа китоблари ҳам бор.
1. Тафсири Мунийр.
Ўттиз икки жузли бу катта асар ўн олти жилдда нашр этилди.
2. Осорул ҳарби фил фиқҳил Исламий.
Бир жилдли бу асарда жуда ҳам кўп маълумотлар кел-тирилган.
3. Усулул фиқҳил Исломий.
Икки жилдли бу китобда усулул фиқҳ илми замонавий ва осон йўл ила баён этилган.
«Ал-қиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу»ни Доктор Ваҳба Зуҳайлий Дамашқдаги «Дорул Фикри» нашриёти таклифига биноан ҳозирги замон мусулмонларига шариат аҳкомларини кенг миқёсда тушунтириш мақсадида ёзган. Унда муаййан бир мазҳабга суянилмаган. Асосан, тўрт мўътабар мазҳабга асосланилган.
Доктор Ваҳба Зуҳайлий «Ал-фиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу»да далилларни Қуръони Карим, Суннати наба-вия ва мажтаҳидларнинг ижтиҳодлари ва ақлий далиллари-дан олган.
Доктор Ваҳба Зуҳайлийнинг фикрича, ким ислом фиқҳини фақат Қуръонга боғлаб қўйса, исломнинг томирини қирққан бўлади ва ундоқ шахс ислом душманларига яқин бўлади. Ким ислом фиқҳини фақат суннатга боғлаб қўйса, уни нуқсонга бурган ва унга ёмонлик қилган бўлади.
Доктор Ваҳба Зуҳайлий «Аал-фиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу»да фақиҳлар далил қилиб келтирган ҳадис-ларнинг саҳиҳлиги ва бошқа мартабада эканлигини, кимлар ривоят қилганини ҳам айтиб ўтган.
Китобда аввал умумий тушунчалар келтирилиб, кейин тўрт мазҳабдан ҳар бирининг ўзига хос қарашлари алоҳида баён қилинган.
«Ал-фиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу»да, асосан, илмий ва воқеъий масалаларга аҳамият берилган. Фаразий ва воқеъликдан йироқ масалалар четлаб ўтилган. Гоҳида муал-лиф у ёки бу масала бўйича айтилган гаплардан қай бири кучли эканига ишора қилиб ҳам ўтган.
«Ал-фиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу»нинг тартиби гўзал, боблари жойида, услуби осон, тили равон бўлиб, бу-гунги замон талабига жавоб берадиган китобдир. Дастлабки нашрларида баъзи янги пайдо бўлган масалаларга ҳам эътибор берилган.
Аммо кейинги нашрларда «Ал-фиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу»га баъзи бир ўзгаришлар киритилди ва янги тадқиқотлар қўшилди. Чунончи, Ислом фиқҳи академиялари қарорларининг ушбу китобга киритилиши, унинг аҳамиятини янада оширади.
«Ал-фиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу»нинг янги на-шрларидан бирига ёзилган муқаддимада Доктор Ваҳба Зуҳайлийнинг ўзи китобнинг самараси ҳақида қуйидаги-ларни ёзади:
«Аллоҳга ҳамд бўлсинки, ушбу китобим ўзининг аниқлиги, ишончлилиги ва воқеълиги ила икки асосий ишга ўз ҳиссасини қўшди:
Биринчиси:
Мусулмонларни тўғри йўлга йўналтириш ва уларга Аллоҳнинг дийн ва шариати аҳкомларини ўргатиш. Хусусан, илмлар аралаш-қуралаш бўлиб кетган, мутахассислик озай-ган, шаръий аҳкомлардаги фатволар аниқ бўлмай қолган бир пайтда…
Сиртдан Исломга мансуб бўлган, аммо ўзлари ундан узоқ бўлган кишилар ҳамда ижтиҳод ва янгилашни даъво қилиб шаръий ҳукмларни тўғридан-тўғри Қуръон ва Сунн-натдан олишга уринаётган кимсалар томонидан қаттиқ ҳужумга учраб турган бир пайтда бу китоб фиқҳий мазҳаб-ларга ёрдамчи бўлди. Ҳолбуки, мазкур кишилар далиллар-дан ҳукм чиқаришнинг энг бошланғич қоидаларини ҳам билмайдилар. Балки, илмдан, шариат аслларидан ва араб тилидан мутлақо бегона кишилардир. Улар мазҳабларнинг фиқҳи жуда ҳам метин ва чуқур фиқҳ эканини билмайдилар ёки билишни истамайдилар.
Доктор Ваҳба Зуҳайлий «Ал-фиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу»нинг аввалида ва биринчи қисмни бошлашдан олдин фиқҳ ҳақидаги икки юз саҳифалик зарурий муқад-дималарни келтирган.
«Ал-фиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу» китоби ҳақийқатан ҳам таҳсинга сазовор китобдир. Аммо бир киши бир неча мазҳабни худди ўзидек қилиб баён этиши мушкул. Ҳозирги замон моликий фиқҳининг кўзга кўринган уламоларидан бири устозимиз шайх Тоййиб Абдулваҳҳоб Наъоснинг таъкидлашларича, Доктор Ваҳба Зуҳайлий «Ал-фиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу»да Мо-ликий мазҳаби далилларини келтиришда нуқсонларга йўл қўйган. Гоҳида уларнинг далилларини тўлиғича кел-тирмаган.
2. «Эълоус-сунан».
Бу китобнинг муаллифи Зафар Аҳмад Усмоний бўлиб, у киши Ҳиндистоннинг Дуюбанд шаҳрида ҳижрий 1310-сананинг Робийъул аввал ойининг 13 куни туғилган. Дийний илмларни ўша вақт ва ернинг кўзга кўринган уламоларидан, жумладан, тоғаси Ҳакиймул Умма Муҳаммад Ашраф Али Таҳонавийдан олган. Кейинчалик ўзи ҳам турли илмлардан дарс берган.
Сўнгра тоғаси Ҳакиймул Умма Муҳаммад Ашраф Али Таҳонавий унга фатво ва дарсни топширган ҳамда «Эълоус-сунан» китобини ёзишни амр қилган. Зафар Аҳмад Усмоний «Эълоус-сунан»ни йигирма йил давомида ёзган. Бу китоб иккита муқаддимаси ила йигирма жуз бўлган.      
Зафар Аҳмад Усмоний бошқа кўплаб китобларни ҳам ёз-ган. Баъзиларини эслаб ўтишимиз мумкин:
1. «Инжоул ватан анил издирои би имамиз-заман».
Бу китобда Зафар Аҳмад Усмоний имом Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳи, у кишининг шогирдлари ва издошла-ридан бўлган катта муҳаддис фуқаҳоларнинг таржимаи ҳолларини кенг равишда келтирган.
2. «Далоилул Қуръон ала масоилин-Нўъмон».
Бу, Жассоснинг «Аҳкомул Қуръони»га ўхшаш китобдир. Унинг номидан ҳам мақсад имом Абу Ҳанийфа раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабига хизматлиги кўриниб турибди.
3. «Кашфуд-дужа ан важҳир риба».
Рибо ва унга оид масалалар баёни.
4. «Ал-фатавий ал-Имдодия».
Бу китоб Зафар Аҳмад Усмонийнинг фатво сўраганларга берган жавоблари тўпламидир. Бу тўплаб етти жилдли бўлган ва тоғаси Ҳакиймул Умма Муҳаммад Ашраф Али Таҳонавий уни «Имдодул Аҳком фий масоилил ҳалали вал ҳаром» деб номлаган.
Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳижрий 1394-сана, Зулқаъда ойида вафот этган.
«Эълоус-сунан» Зафар Аҳмад Усмонийнинг бош асари ҳисобланади. Бу китобнинг учта катта муқаддимаси бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида бир китоб ҳисобидадир.
Биринчи муқаддиманинг номи «Қавоиду фий улумил ҳадис» бўлиб, унда ҳадис илмига оид жуда кўп қоида ва фойдалар жамланган. У ўзига хос ягона турдаги китоб шак-лига қалган.
Иккинчи муқаддима «Қавоиду илмил фиқҳи» деб аталади ва жуда кўп фиқҳий қоидаларни ўзига жо қилган.
Учинчи муқаддима «Абу Ҳанийфа ва асҳобуҳул муҳад-дисийн» деб номланган ва Ҳанафий мазҳабидаги муҳаддис-лар ҳамда уларнинг илмий асарлари ҳақида нодир маълу-мотларни ўзида жамлаган.
«Эълоус-сунан»нинг ёзилиши сабаби ҳақида машҳур олим Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳматуллоҳи алайҳи қуйида-гиларни ёзади:
«Ушбу улкан фойда соҳиби бўлган китобнинг ёзилиш сабаби тахминан ушбу асрнинг ярмидан бошлаб Покистон ташкил бўлишдан олдин Ҳиндистоннинг баъзи ерларида ўзларини «аҳли ҳадис» деб атаб олган айрим кимсалар бошлаган нағмадир. Улар, ҳанафийларнинг мазҳаби кўп ма-салаларда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳа-дисларига хилоф, дея жар солишди. Улар яна, ҳанафийлар қиёсни ҳадиси шарифдан устун қўядилар, деган даъвони қилишди. Шунингдек, улар мўътабар тўрт имомга тақлид қилишни инкор этдилар ва ҳанафий фиқҳига, хусусан мил-латнинг имоми Абу Ҳанийфанинг фиқҳига туҳмат қилишди.
Ушбу сохта даъволарга қарши ҳинд диёрининг забар-даст уламолари раддия қилишга бел боғладилар. Улар ҳадис борасида ёзган китоблари орқали мазкур даъволарни пар-чалаб ташладилар. Ўша китобларда ҳанафий фақиҳлар ҳадиси шарифларни қандай ишлатишларини баён қилиб бердилар. Шунингдек, ҳанафий фақиҳлар ҳатто заиф ҳа-дисни ҳам қиёсдан устун қўйишларини исбот қилдилар.
«Эълоус-сунан»нинг муаллифи бўлса, ҳанафийлар саҳобаларнинг гапларини ҳам қиёсдан устун қўйишларини ҳужжат ва далиллар ила исботлаб берди».
Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳматуллоҳи алайҳи Зафар Аҳмад Усмонийнинг «Эълоус Сунан»ига ёзган тақризида бу китобни юксак баҳолаб қуйидагиларни ёзади:
«Ҳақийқатан, аллома Таҳонавий, Аллоҳ у кишининг са-вобини кўпайтириб берсин, ўзининг «Эълоус-сунан» китоби-да фиқҳ бобларининг барчасининг «Китоби тоҳарат»дан бошлаб охирги бобларигача барча далилларини тўлиқ кел-тирган. Бу ишда у жуда катта меҳнат қилган, ҳадис ва фиқҳга оид масалаларнинг нозик ерларини очиб берган. Бу нарсалар уламоларнинг эътиборини жалб қилган ва китоб қўлма-қўл бўлиб кетган. Катта уламолар ҳам ундан бирор нусха топишни ўзларидаги улкан орзулардан бирига айлан-тиришган».
Кўзга кўринган арбоблардан аллома Кавсарий «Эълоус-сунан»ни кўриб ундаги маълумотлар ва улкан илмий ишлар-дан даҳшатга тушганини, муаллифга қойил қолганини айта-ди.
Ҳақийқатан ҳам, «Эълоус-сунан» Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳматуллоҳи алайҳи таъкидлаганидек, «ўн тўртинчи ҳижрий асрда ёзилган энг катта ва энг афзал китобдир».
«Эълоус-сунан» кўп марта нашр этилган. Улардан баъзилари 22 жузни ташкил қилади.
3. «Ал-фиқҳул Ҳанафийю ва адиллатуҳу».
Бу китобнинг муаллифи шайх Асъад Муҳаммад Саъийд Соғирчидир. Китоб исмининг таржимаси «Ҳанафий фиқҳи ва унинг далиллари» бўлади. Унинг исмидан муаллифнинг мақсади билиниб турибди. «Ал-фиқҳул Ҳанафийю ва адил-латуҳу»нинг биринчи нашри 2000 йилда амалга оширилди.
Муаллиф фиқҳий муқаддималардан кейин эски фиқҳ китоблари тартиби ила масалаларни келтириб уларнинг да-лилларини Ҳанафий мазҳаби бўйича баён қилишга ўтган.
«Ал-фиқҳул Ҳанафийю ва адиллатуҳу» уч жуздан ибо-ратдир. Иложи борича тартибли қилишга ва далилларни ба-тафсил келтиришга ҳаракат қилинган бўлса ҳам, бу китоб-нинг яна ҳам унумлироқ бўлиши учун ҳаракат қилиш мум-кинлиги кўриниб туради.
4. Ал-фиқҳул Ҳанафийю фий савбиҳил жа-дийд.
Бу китобнинг муаллифи Абдулҳамийд Маҳмуд Тоҳмоз-дир. Китобнинг исмини таржима қиладиган бўлсак, «Ҳана-фий фиқҳи янги кийимида» бўлади. Муаллиф, ҳақийқатан ҳам, ўз услуби, тартиби ва тақдим қилган маълумотлари ила ҳанафий фиқҳига янги кийим кийгазишга ҳаракат қилган.
«Ал-фиқҳул Ҳанафийю фий савбиҳил жадийд»нинг му-аллифи Абдулҳамийд Маҳмуд Тоҳмоз муқаддимадан сўнг, фиқҳнинг таърифи ва аҳамияти ҳамда имом Абу Ҳанийфа ҳақларида керакли маълумотларни тақдим қилган ва эски фиқҳ китоблари тартиби бўйича иш бошлаган. Осон ва ра-вон тил билан ёзилган маълумотларнинг тартиби ҳам гўзал бўлган. Майда масалаларни ҳам эринмай баён қилган. Керак бўлганда далилларни ҳам келтирган. Китобнинг биринчи нашри мелодий 1998 йилда амалга оширилган. У беш жуз-дан иборат:
1.    Ибодатлар.
2.    Шахсий ҳолатлар.
3.    Ҳукм низоми, қозилик ва жазолар.
4.    Маомалалар.
5.    Ширкатлар, қисмат, таомлар, ичимликлар, манъ ва мубоҳлар.      
5.    «Фиқҳус-сунна».
Бу китобнинг муаллифи бир вақтлар Мисрдаги ихвонул муслимийн ташкилотининг аъзоси бўлган Саййид Собиқдир. Кўпчилик уни, бу ташкилотдан ажраб чиққунча ихвонлар-нинг муфтийси бўлган дейишади.
Саййид Собиқнинг бу китобнинг биринчи нашрига ёзган кириш сўзи ҳижрий 1365-сана, 15 Шаъбон куни эканлигидан китобнинг бошланғич тарихини билиб олса бўлади. «Фиқҳус-сунна»нинг муқаддимасида фиқҳнинг аҳамияти ҳақидаги сўзлар билан бирга фиқҳий мазҳабларга қарши қаттиқ ҳужумлар бор. Унда фиқҳий мазҳаблар тарихида бўлган нодир ҳолатлар умумий бало-офат шаклида талқин қилинган ва бу нарса умматнинг ҳидоятдан мосуво бўлишига сабаб бўлганлиги айтилган.
Жумладан, унда қуйидагиларни ўқиш мумкин:
«Мазҳабларга тақлид ва таассуб қилиш оқибатида ум-мат Китоб ва Суннат ҳидоятини йўқотди. Ижтиҳод эшиги беркилганлиги ҳақида сўз пайдо бўлди. Шариат фақиҳларнинг гапидан иборат бўлиб қолди. Фақиҳларнинг гапи шариат бўлиб қолди».
«Бунинг оқибатида уммат турли фирқа ва ҳизбларга бўлиниб кетди…» Шунингдек, бунинг оқибатида бидъатлар тарқалди, суннатнинг белгилари йўқолди».
Энг қизиғи, «Фиқҳус-сунна»га тақриз ёзган Ҳасан Банно Саййид Собиқни ва унинг «Фиқҳус-сунна»сини мадҳ қилгани билан фиқҳга ва ўтган фуқаҳоларга бир оғиз ҳам сўз тегиз-маган.
«Фиқҳус-сунна» уч жуздан иборат. Муаллиф олдин ма-салани ва унинг ҳукмини зикр қилиб туриб, унга Қуръон ва Суннатдан далил келтиради. Кўпчилик жойларда уламолар-нинг қавлини келтирса ҳам, кимники эканини айтмайди. Баъзи жойларда «уламолар айтишича», «кўпчилик уламо-лар иттифоқ қилишича» каби ибораларни ишлатади. Муж-таҳид уламоларнинг номлари ҳам аҳёнда зикр қилинади.
«Фиқҳус-сунна»нинг тартиби жуда ҳам яхши, сўзлари енгил бўлиб, кўп томондан ўқувчи учун осон бўлиши кўзда тутилган. Китоб ёзилган пайтда кўпчилик истаб турган нар-саларга катта аҳамият берилган. Шунинг учун бўлса керак, «Фиқҳус-сунна» кўпчиликда, айниқса араб зиёлилари ичида катта шуҳрат топган. Уни қайта-қайта чоп қилинган. Ҳатто 1995 йилги «Дорул Фикр» нашри нусхасида «Фиқҳус-сунна»нинг шуҳратини «Тафсири Жалолайни» ва «Риёзус-солиҳийн»га тенглаштирилган.
Шу билан бирга, бу китобни танқид қилувчилар ҳам оз эмас. Айниқса, фиқҳий китобларни қайта ёзиш кўпайгани-дан, фиқҳнинг қадр-қиммати кишиларга англатилганидан, кўпчиликнинг кўзи очилиб, орадаги фарқни тушуниб бор-гандан ва мазҳабсизлик оқибатлари янгитдан аён бўлгани-дан кейин танқид яна ҳам кучаймоқда.
Ҳатто, «Ал-фиқҳул Исламийю ва адиллатуҳу» китоби-нинг соҳиби доктор Ваҳба Зуҳайлий «Фиқҳус-сунна»нинг номи ҳам хато эканлигини фиқҳ фақат суннатдан олинмас-лигига ишора қилиш билан баён қилади.
Саййид Собиқнинг бошқа китоблари ҳам бор. Жумла-дан, «Ал-ақоид ал-Исломия» китоби ҳам кўп тарқалган.
ЯНГИ УСУЛУЛ ФИҚҲ КИТОБЛАРИ
Абдулваҳҳоб Халлоф,
2. «Усулул фиқҳил Исламий».
Бу китобнинг муаллифи Бенғозий дорулфунуни ҳуқуқ куллиясидаги шариат устози Закийюддийн Шаъбондир. Му-аллиф китобнинг муқаддимасида Усулул фиқҳ илмининг аҳамияти, уламоларнинг унга берган аҳамиятлари, ёзган ки-тоблари ҳақида сўз юрита туриб, бу борадаги китобларнинг кўпи мутахассислар учун эканлиги, тили ва услуби қийин-лиги, олимларнинг тортишувларига кўп эътибор берганлиги туфайли оддий одамлардан кўра бошланғич босқичдаги то-либи илмлар ҳам уларни тушуниб етишлари қийинлигини айтиб ўтади.
Кейин эса, ўзи шариат куллияларида устозлик қила бошлаганда орзу қилиб юрган китобни ёзишни йўлга қўйиш учун ҳаракат қилганини таъкидлайди. Закийюддийн Шаъбон мазкур китобнинг иложи борича ўқувчига осон бўлишига уринган. Китобнинг бош мавзулари, жумладан, қуйидагилардан иборат:
– Усулул фиқҳ илмнинг таърифи, тарихи;
– Шаръий ҳукмларнинг далиллари;
– Иттифоқ қилинган далиллар;
– Ихтилоф қилинган далиллар;
– Китоб;
– Суннат;
– Ижмоъ;
– Қиёс;
– Масолиҳул мурсала;
– Истеҳсон;
– Урф;
– Шаръу ман қоблана;
– Қавлус саҳобий;
– Истисҳоб;
– Шаръий далиллардан олинадиган ҳукмлар;
– Ҳукм;
– Ҳукми чиққан тараф;
– Ҳукм зиммасига тушган тараф;
– Шаръий далиллардан ҳукмлар чиқариш йўллари;
– Ижтиҳод ва тақлийд.
Закийюддийн Шаъбоннинг «Усулул фиқҳил Исламий» китобининг тўртинчи нашри «Қорюнус» дорулфунуни томо-нидан 1979 йилда амалга оширилган.
3. «Усулул фиқҳил Исламий».
Бу китобнинг муаллифи замонамизнинг машҳур фақиҳларидан бири доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлийдир. У киши «Усулул фиқҳил Исламий» китобини Дамашқ дорул-фунунида фиқҳ ва усулул фиқҳдан устоз бўлиб турганида ёзган. Китоб икки жуздан иборат. Муаллиф бошқа китобла-ридаги одати бўйича мавзу ҳақида батафсил сўз юритган. Мисоллар келтиришда тўрт мўътабар мазҳабдан мисол олишга ҳаракат қилган.  Доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий бу китобини ёзишда эски ва янги манбаълардан унумли фой-даланган. Китобнинг биринчи нашри ҳижрий 1406 – мило-дий 1986 йилда «Дорул Фикр» нашриёти томонидан амалга оширилган.
4. «Ал-муяссар фил усулил фиқҳил Исламий».
Бу китобнинг муаллифи Дубайдаги Исломий ва арабий илмий изланишлар факултети декани Иброҳим Муҳаммад Салқийнийдир.
«Ал-муяссар фил усулил фиқҳил Исламий» икки қис-мдан иборат.
Биринчи қисм уч боб:
Биринчи боб: Усулул фиқҳга оид еттита муқаддима.
Иккинчи боб: Исломий шариатнинг манбаълари.
Учинчи боб: Манбаълардан олинадиган ҳукмлар ва шаръий далиллар.
Иккинчи қисм беш боб:
Тўртинчи боб: Лафзларнинг далолатлари ва матнлардан ҳакмларни чиқариб олиш кайфияти.
Бешинчи боб: Насх ва унинг ҳукмлари.
Олтинчи боб: Ижтиҳод ва тақлид.
Еттинчи боб: Қарама-қаршилик ва бир тарафни устин қилиш.
Саккизинчи боб: Шариатнинг умумий мақсадлари.
Китоб осон ва равон тил билан ёзилган. Ҳар бир мавзу бўйича бир нечадан мисоллар келтирилган.
«Ал-муяссар фил усулил фиқҳил Исламий» «Дорул фикр» томонидан Байрутда, 1996 йилда нашр этилган. 
5. «Тайсирул усулил фиқҳи».
Бу китобнинг муаллифи Абдуллоҳ ибн Юсуф Жу-дайъдир. «Тайсирул усулил фиқҳи» тақлидий усулул фиқҳ китобларига ўхшамайди. Унда усулул фиқҳнинг уч мавзуси ҳақида сўз юритилган.
Муаллиф муқадимада усулул фиқҳ илми ҳақида тушунча ва таърифни ҳамда усулий ва фиқҳий қоидалар орасидаги фарқларни баён қилган.
Кейин ҳукмлар ва уларнинг далиллари ҳақида маълумот берган.
Сўнг шаръий ҳукмларни чиқариш қоидалари тўғрисида сўз юритган.
Китобнинг охирида ижтиҳод ва тақлид ҳақида батафсил баҳс кетган.
«Тайсирул усулил фиқҳи» «Муассасатур-Райян» томо-нидан Байрутда, 1997 йилда нашр этилган.
6. Усулул фиқҳ.
Бу китобнинг муаллифи мисрлик машҳур олим-лардан Муҳаммад Хазарийбекдир. У кишининг ай-тишича, 1905 йили Судандаги Ғардун куллиясида ушбу фандан дарс берганда тайёрлаган маърузала-рини жамлаб китоб қилган. Мавзуларни кўпайтир-масдан, китоб тилининг содда ва равон бўлишига эътибор берган. Муҳаммад Хазарийбек имом Базда-вийнинг «Усул»и, Ибн Ҳожибнинг шарҳлари, «Та-нқийҳул усул» ва «Шарҳул Аснавий алал Минҳож» китобларига суюнган.
Муҳаммад Хазарийбек Суданга зиёрат билан келган Шайх Муҳаммад Абдуҳуга ўз китобини кўрсатган. У киши ки-тобни мақтаб, муаллифга маслаҳатлар берган, хусусан, имом Шотибийнинг «Мувофақот» китобидан фойдаланишни так-лиф қилган. Муҳаммад Хазарийбек мазкур китобни яхшилаб ўрганган ва ундан китобини қайта ёзишда унумли фойда-ланган.
Мисрга қайтиб келганидан кейин Муҳаммад Хазарийбек шаръий қозилик мадрасасида дарс берган. Бу ерда усулул фиқҳни кенг ва чуқур тарзда ўқитиши керак бўлган. Китобга яна қўшимчалар киритилган. Натижада, китоб мукаммал-лашган.
Китобнинг бош сарлавҳалари қуйидагилардан иборат:
Усулул фиқҳнинг тарихий муқаддимаси;
– Аҳкомлар ҳақида;
–  Лафзлардан аҳкомларни чиқариб олиш кайфияти;
– Тафсилий аҳкомларнинг далиллари;
– Ижтиҳод ва тақлид.
ЯНГИ ФАРОИЗ КИТОБЛАРИ
1. «Ал-маворийс фиш-Шарийъатил Исламияти фий зов-ъил Қуръани вас-суннати».
Бу китобнинг муаллифи машҳур олим Муҳаммад Али Собунийдир. Шайх Собуний бу китобни Маккаи Мукаррама-даги шариат ва исломий изланишлар куллиясида мударрис бўлиб турганда ёзган. Шунинг учун, китобнинг бўлимларини «маъруза» деб атаган.
Китоб осон ва равон услубда ёзилган. У қуйидаги «маъруза»лардан иборат:
1. Мерос оятлари ва улардаги зарурий ва нозик ҳукмлар;
2. Мерос ва тариканинг таърифи. Мероснинг шартлари ва манъ қилувчилари;
3. Қуръони Каримда белгиланган улушлар, уларнинг эгалари ва мерос олиш шартлари;
4. Асабалар, уларнинг турлари ва жиҳатлари ҳамда ҳар бир синфнинг ҳукми тафсилоти;
5. Ҳажбнинг таърифи, турлари ва шартлари ҳамда маса-лаи муштараканинг баёни;
6. Бобо ва унинг тафсилий ҳукмлари, ака-укалар, опа-сингиллар билан.
7. Радд ва авлнинг ҳукмлари;
8. Ҳисоб ҳукми. Масалаларнинг аслини билиш, уларни тўғрилаш йўли ва тарикани тақсимлаш кайфияти;
9. Насх қилишлар ва унинг таърифи ҳамда уларни чиқариш тарийқаси, мисоллар ила;
10. Она тараф қариндошлар мероси. Хунаса, ҳомила, йўқолган, ғарқ бўлган ва девор босганларнинг ҳукми.
«Аҳкомул мероси вал васийяти фиш-шарийъатил Исла-мияти»нинг учинчи нашри ҳижрий 1399 –милодий 1985 йилда «Оламул кутуби» нашриёти томонидан Байрутда амалган оширилган.
2. «Аҳкомул мероси вал васийяти фиш-шарийъатил Исламияти».
Бу китобнинг муаллифи доктор Саъийд Муҳаммад Жу-лайдийдир. Унда мерос ва васиятга оид масалалар батафсил ёритилган. «Аҳкомул мероси вал васийяти фиш-шарийъатил Исламияти» китобида ёритилган бош масалалар қуйидаги-лардан иборат:
–Тарика (ўлгандан қолган мулк) ва унга боғлиқ масала-лар;
– Мероснинг арконлари, сабаблари ва шартлари;
– Мероснинг турлари ва меросхўрларнинг тартиби;
– Тақдирий ҳамда эҳтиётий мерос ва баъзи тўлатувчи масалалар;
– Васиятнинг маъноси, ҳукми ва далили;
– Васиятнинг арконлари ва шартлари;
– Васиятларнинг турлари ва ҳукмлари.
«Аҳкомул мероси вал васийяти фиш-шарийъатил Исла-мияти» китоби Умумжаҳон Ислом чақириғи куллияси тара-фидан чоп қилинган.
3. Муҳаммад Жунайд Муфший ва бошқаларнинг фаро-изга оид китоблари.
ЯНГИ ФАТВО КИТОБЛАРИ
Мусулмон халқларнинг доимий равишда фатвога эҳти-ёжлари тушиб туради. Халқ оммасини уламолар билан боғлаб турадиган кучли омиллардан бири ҳам фатводир. Замонамизда фатво иши яна ҳам ривожланди. Ҳар бир жа-миятдаги фатво идоралари тараққий этди. Муфтийлар тай-ёрлаш ишлари юқори савияда йўлга қўйилди. Бу ишда янги техник имкониятлардан ҳам кенг тарзда фойдаланилди. Ав-валги даврдагидек фақат оғзаки ёки ёзма фатволар билан чегараланиб қолмай, радио, телевизор, телефон, телефакс, фазовий телеканаллар ва интернет ҳам ишга солинди.
Мазкур воситалар орқали кишиларнинг саволларига жа-воб беришда эски тушунчадаги ва тор доирадаги «фатво» маъноси кенгайди. Энди фақат шаръий ҳукмлар эмас, балки одамларнинг турли мавзулардаги саволларига ҳам жавоб бериладиган бўлди.
Биз нашр этилган ва ўзимизга таниш китоблардан баъзилари ҳақида қисқача сўз юритиш билан кифоялана-миз.    
1. «Мажмуъатуъ ал-Фатавий аш-Шаръийя»
Кувайт давлатининг Вақф ва исломий ишлар вазирлиги қошидаги фатво ва шаръий тадқиқотлар идораси томонидан чиқарилаётган жамоавий муаллифлар асари юқоридаги ном билан аталади.
Бу асарнинг биринчи жузи 1996 йилда нашр этилди. Унинг муқаддимасида Кувайтдаги фатво ва муфтийлар та-рихи батафсил берилган.
Шу билан бирга, фатво ҳайъатининг мустақил экани алоҳида таъкидланган. Фатво мустақил бўлиши лозимлигига учта ояти карима ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-ламнинг «Ким бир илмдан сўралса-ю, ўша киши уни беркит-са, қиёмат куни оловдан бўлган юган билан югалланади» деган ҳадисларини далил қилиб келтирилган. Чунки, фатво ҳайъати дийний шаръий ҳайъатдир, у бировнинг султонига, йўллашига ва рағбатига бўйсунмаслиги керак. Бу ҳақда мах-сус қарорлар ҳам қабул қилинган. Уларга амал ҳам қилина-ди.
Шахсий суҳатлардан бирида Вақф ва Исломий ишлар вазирининг биринчи ноиби қуйидагиларни айтиб берди. Ва-зирликлардан бири мазкур фатво ҳайъатидан бир ишда фатво сўраган. Иш ўта аҳамиятли бўлганидан, ҳайъат маж-лисига вазирнинг ўзи ҳозир бўлган. У саволни берганидан кейин ўз тушунчасини ҳам айтиб бермоқчи бўлган. Шунда ҳайъат аъзоларидан доктор Муҳаммад Абдулғаффор Шариф уни тўхтатган ва бошқа гап айтишга ҳаққи йўқлигини баён қилиб мажлисдан чиқишни талаб қилган.
Мазкур фатво ҳайъати жамоавий равишда ҳаракат қи-лади. Унинг аъзолари ичида тўрт мўътабар фиқҳий мазҳабнинг аъзолари бор. Улар таассубдан йироқ бўлган ҳолда ва биродарлик асосида иш олиб борадилар. Ҳар бир аъзо ўз фикрини айтади. Шунинг учун, муноқашалар чўзилиб кетиши одат бўлган. Қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Кўпчиликка қўшилмаганларнинг фикрлари ҳам қайдномага ёзилади.
Мазкур фатво ҳайъати масалаларни ҳал қилишда ўртача йўл тутади. Ўта енгил ёки ўта оғир тарафни олмайди. Тўрт мазҳаб доирасидан чиқиш ҳолатлари нодир.
Фатво чиқарилишидан олдин фатво сўровчининг ўзи мажлисга чақирилиши одатга айланган. Агар талоқ масала-си бўлса, эр ҳам, хотин ҳам чақирилади. Баъзи бир мутахас-сисларни чақириб туриш одати ҳам бор.
Фатво ҳайъати қозиликка оид ишларга аралашмайди. Ўзига хилоф қилганларга раддия бермайди. Чиқарилган фатволарнинг далилини келтирмайди. Хусусан, эски маса-лалар бўлса.
«Мажмуъату ал-фатавий аш-шаръийя»нинг биринчи жузи аввалида фатво, муфтий ва фатво бериш одоблари ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Ҳозиргача «Мажмуъату ал-фатавий аш-шаръийя»нинг ўн жузи нашр этилди. Нашрга тайёрлаб қўйилган жузлари ҳам кўп.
Тасаввур ҳосил бўлиши учун «Мажмуъату ал-фатавий аш-шаръийя»нинг ўнинчи жузидаги китоб ва бобларни келтирамиз.
Ақоид китоби:
– Ислом ва ридда боби.
– Фарқалар ва миллатлар боби.
– Қуръон ва тафсир боби.
– Зикрлар ва тасбиҳ боби.
– Туморлар ва сеҳр боби.
– Тавҳид ва нубувват боби.
Ибодатлар китоби:
– Тоҳарат боби.
– Намоз боби.
– Жумъа боби.
– Намозни қаср ва жамъ қилиш боби.
– Закот боби.
– Рўза боби.
– Ҳаж боби.
– Масжидлар боби.
– Қурбонлик боби.
– Мақбара ва жаноза боби.
– Муомалалар китоби:
– Савдолар боби.
– Суғурта боби.
– Ижара боби.
– Банклар ва рибо боби.
– Тадбиркорлик боби.
– Иш ва ишчилар боби.
– Вақф боби.
– Мусобақалар ва гаровлар боби.
– Даллоллик боби.
– Ўзаро ёрдам жамғармалари боби.
– Ҳадя ва ҳибалар боби.
– Қарз боби.
– Ширкатлар боби.
– Ўзаро ёрдам жамиятлари боби.
– Хулув боби.
– Етимлар боби.
Шахсий аҳволар китоби:
– Уйланиш боби.
– Нафақа боби.
– Эмизиш боби.
– Талоқ боби.
– Зиҳор боби.
– Мерос ва тарика боби.
– Васятлар боби.
– Сулҳлар боби.
– Идда боби.
Жиноятлар китоби:
– Диялар боби.
– Уқубат боби.
– Таъқиқ ва рухсатлар китоби:
– Клублар боби.
– Йиғинлар ва театр боби.
– Қўшиқ ва мусиқа боби.
– Сўйишлар боби.
– Таомлар боби.
– Насийҳат боби.
– Соф табиат хислатлари боби.
– Расм ва суврат боби.
– Кийим боби.
– Ўйинлар ва қимор боби.
– Сафар боби.
–Ҳайвонга меҳр боби.
– Бидъат боби.
Аёлларга оид ҳукмлар:
– Китобат ва адаб боби.
– Зийнат боби.
– Таълим боби.
– Шаръий сиёсат китоби:
– Фатво ва қозилик боби.
– Сулҳ боби.
– Янги қонунлар боби.
– Сайловлар боби.
– Ижтимоий алоқалар боби.
Тиб китоби:
– Даволаниш боби.
– Бемор боби.
– Ҳомиладорлик ва ҳомилани тушириш боби.
– Аъзоларни кўчириш боби.
– Авратлар боби.
2.    «Мажаллатул буҳусил Исламия».
Бу мажалла йилига тўрт сонда Саудия Арабистони «Ҳайъати киборил уламо» – Катта уламолар ҳайъати бош котибияти томонидан нашр этилади ва китоб шаклига ҳам келтирилади. Унинг биринчи сони ҳижрий 1395 йили Ражаб, Шаъбон ва Рамазон ойлари учун чиқарилган.
«Мажаллатул Буҳусил Исламия»да турли мавзулардаги мақолалар билан бирга «Ҳайъати киборил уламо» томони-дан чиқарилган фатволар ҳам эълон қилинади.
3. «Фатовий Азҳар».
Бу номдаги китобда Мисрнинг фатво идорасидан чиқарилган фатволардан танланган намуналар жамлан-ган. Бу мажмуани чоп этиш Миср Вақфлар вазири ва Ис-ломий ишлар бўйича олий мажлис раиси доктор Закария Баррийнинг 1980 йилдаги фармонига биноан, Исломий ишлар бўйича олий мажлис томонидан амалга оширган.
«Фатовий Азҳар»га муқаддимани ўша пайтдаги Миср муфтийи шайх Жодул Ҳаққ Али Жодул Ҳаққ ёзган.
Шунингдек, фатво ва муфтий ҳақидаги таъриф ва шартларни ўз ичига олган катта мақолани ҳам шайх Жо-дул Ҳаққ Али Жодул Ҳақ ёзган.
«Фатовий Азҳар»да ҳижрий 1313-сана, 7 Жумадул аввал милодий 1895-сана, 21 ноябрдан бошлаб чиқарил-ган фатволардан саралаганларини нашр қилинган. Ҳар бир фатвони тақдим қилишдан олдин уни чиқарган муф-тийнинг исми шарифи ҳам келтирилган. Уларнинг ичида Муҳаммад Абдуҳ, Бакрий Содафий, Абдулмажийд Са-лийм, Муҳаммад Хотир, Муҳаммад Бахийт, Абдурроҳман Қароъа, Ҳасанайни Муҳаммад Махлуф, Ҳасан Маъмун, Аҳмад Ҳарийдий, Абдуллатийф Ҳамза, Жодул Ҳаққ Али Жодул Ҳаққ каби муфтийларнинг фатволари берилган. Ҳар бир фатвонинг берилган тарихи–ҳижрий ва мелодий йили ва ойи ҳам зикр қилинган. Аввал фатвонинг маъно-си қисқача берилиб, кейин савол ва жавоб тўлиқ зикр қилинган. Фатволар тўрт мўътабар мазҳабда бўлиб, кези келганда манбаъ ҳисобланган китоб ва уни ёзган олим-нинг номи ҳам зикр қилинган.
Якка шахсларнинг фатво китоблари:
1. «Ал-фатовий ал-муосира».
Бу китобнинг ўзбекча номи «Замонавий фатволар» бўлиб, унинг муаллифи шайх Юсуф Қаразовийдир.
Муаллиф ўзига турли шахслар томонидан ва турли муносабат ҳамда воситалар билан берилган саволларга қайтарган жавобларидан саралаб олиб китоб шаклига келтирган. У киши китобнинг муқаддимасида бу борада тутган йўлини баён ҳам қилган. Кўпроқ Қуръон ва Сун-натга суянганлигини айтиб ўтган. Ўтган уламоларнинг услуб, китоб ва қоидаларидан фойдаланганини таъкид-лаган.
Шайх Юсуф Қаразовий ўзининг бу китобида замонавий тил ва услубни ишга солган. Баён қилинаётган мавзунинг ҳикматини ҳам айтиб ўтишга ҳаракат қилган. Замона тала-бига қараб, агар ҳужжат ва дилил бўлса, енгил тарафини олиш имкони бор ерларда енгил тарафни олган.
«Ал-фатовий ал-муосира»да муаллиф ўзига берилган саволга шаръий ҳукмнинг ўзини айтиб қўйиш билан чеклан-маган, балки ўша мавзудаги бутун бошли мақола ила жавоб қилган. Мисол учун, қурбонлик ҳақидаги саволга берилган жавоб тўрт бетдан кўпроқ бўлган. Албатта, ҳар бир масала бўйича Қуръон ва Суннатдан, ижмоъ ва қиёсдан далил кел-тириш йўлга қўйилган, ҳукмнинг ҳикмати ва замонага мос-лиги баён қилинган. 
«Ал-фатовий ал-муосира»даги савол ва жавоблар фақат фиқҳий масалалар бўйича эмас, балки турли-тумандир. Та-саввур ҳосил қилиш учун биринчи жузнинг бобларига кўз ташлаб чиқсак, манзара аён бўлади:
– Қуръон ва унинг тафсири бўйича.
– Ҳадиси Набавий бўйича.
– Ақийдалар ва ғайбиётлар.
– Тоҳарат ва намоз.
– Закот ва садақалар.
– Рўза ва фитр садақаси.
– Ҳаж ва Умра.
– Муносабатлар ва байрамлар.
– Қасам ва назрлар.
– Аёл ва оила ишлари.
– Ижтимоий алоқалар.
Китобнинг уч жузли тўққизинчи нашри ҳижрий 1422 –милодий 2001 йилда «Қалам» нашриёти томонидан амалга оширилган.
2. «Ал-фатава». Куллу маа юҳиммул муслима фий ҳаятиҳи, явмиҳи ва ғадиҳи».
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийнинг бу кито-бининг номини таржима қиладиган бўлсак, «Фатволар. Мусулмон учун ҳаётида, бугуни ва эртасида муҳим нар-салар» деган маъно чиқади.
Китобни доктор Саййид Жумайлий Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий билан ўтказган суҳбатлари ва у кишининг оғзаки тарзда берган фатволари асосида ёзган. Китоб бобларга тақсимланмаган. Фатволар аралаш ҳолда келтирилаверган. Кўпига далил ва ҳужжат ҳам келти-рилмаган.
Китобнинг иккинчи нашри «Ал-Фатҳ» нашриёти то-монидан 2000 йили амалга оширилган.
3. «Аҳсанул калом фил фатва вал аҳком».
Бу китобнинг муаллифи шайх Атийя Сақр бўлиб, унда  аввалги уч китобга кирмай қолган ёки зиёда шарҳга ҳожати бор масалалар зикр қилинган. Шайх Атийя Сақр саволларга жавоб бериш жараёнида Қуръони Карим оят-ларидан ва Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳадисларидан далиллар келтирган.
«Аҳсанул калом фил фатва вал аҳком» китобининг боблари қуйидагилардан иборат:
– Ақийдалар.
– Аллоҳ.
– Фаришталар.
– Китоблар.
– Расулуллоҳлар.
– Муҳаммад.
– Охират куни.
– Жин.
– Ридда.
– Тоҳарат.
– Азон.
– Масжид.
– Намоз.
– Закот.
– Рўза.
– Ҳаж.
– Муомалалар.
– Оила.
– Турли масалалар.
«Аҳсанул калом фил фатва вал аҳком» китобининг биринчи нашри 2006 йилда «Ваҳба» мактабаси томони-дан амалга оширилган.  
4. «Ал-калим ат-тоййиб. Фатавий муосира».
Бу китобнинг муаллифи Миср диёри муфтийи шайх Али Жумъадир. Китобнинг муқаддимасида доктор Али Жумъа жумладан қуйидагиларни ёзади:
«...Биз фиқҳ билан фатвонинг орасида катта фарқ борлигини билишимиз лозим. Фиқҳ шаръий ҳукмларни билишдан иборатдир. Фатво билан шуғулланадиган киши эса, воқеъликни, замон ва маконни, шахслар ва аҳволларни билишга эҳтиёжлидир. Чунки, у ҳукмга ети-ши билан кифояланиб қола олмайди. Балки, бир нарса-нинг ҳаром экани ҳақидаги ҳукмни аниқлаши мумкин, аммо олдидаги одамга ўшани қилиш ҳақида фатво бери-ши ҳам мумкин. Чунки, мазкур одам музтарр эканини англаб етди...»
«Ал-калим ат-тоййиб. Фатавий муосира» китобидаги фатволарнинг боблари қуйидагича:
– Тоҳарат.
– Намоз.
– Закот.
– Ҳаж.
– Рўза.
– Савдо ва молиявий муомалалар.
– Ижара.
– Сайр.
– Ақийда.
– Илм.
– Оила.
– Вақф.
– Мерос.
– Никоҳ.
– Талоқ.
– Жиноятлар.
– Инсон ҳуқуқлари.
– Ахлоқ ва одоб.
– Замонавий фикрий масалалар.
– Либос ва зийнат.
Китобнинг биринчи нашри «Салом» нашриёти томо-нидан 2005 йили амалга оширилган.  
5. «Фатавий муосира».
Доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий «Фатавий муосира» – «Замонавий фатволар» деб номланган бу китобига ёз-ган муқаддимасида, жумладан, қуйидагиларни айтади:
«Кўплаб мушкуллар ва масалалар пайдо бўлиб, янги фатво ва очиқ баён беришни талаб қилиб қолди. Бу иш одамлар ҳаққда бораётганларини ва ислом шариатига амал қилаётганларини билишлари учун керак эди. Тала-балар, жамиятнинг ўғил ва қизларидан асрнинг янгилик-лари ҳақида савол ва фатво талаб қилишлар кўпайди. Бизнинг асримизда кўп муаммолар пайдо бўлди ва муо-малалар мураккаблашди, турли қонунлар ва шариат ҳукмлари аралашиб кетди. Бинобарин, бу асрни «замо-навий фатволар асри» деб аталадиган бўлди.
Шунинг учун ҳам, менга берилган саволлар ва фатво сўрашларга ўзим қирқ йил ишлаган дорулфунунда, мас-жидлардаги умумий дарсларимда, одамлар билан бўлган учрашувларимда оғзаки, ёзма, телефон ва интернет орқали жавоб бериб келдим. Интернет тармоғидаги саҳифамга дунёнинг турли тарафларидан келган, яъни, беш қитъадан араб ва мусулмонлардан келаётган саво-ларга ҳам жавоб бераман».
«Фатавий муосира» китобининг бош сарлавҳала-ри қуйидагилардан иборат.
– Тоҳарат ва ибодатлар.
– Муомалалар.
– Оила, эр-хотин алоқалари.
– Таомлар ва ичимликлар.
– Ақийда, ахлоқ ва одоб.
Доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий «Фатавий муоси-ра»даги жавоблари ҳақида сўз юритиб, қуйидагиларни айтади:
«Аммо фатво беришдаги услубим шуки, ғолибо мух-тасар қилишга ҳаракат қиламан. Чунки, одамлар кечик-масдан дарҳол жавоб бўлишини ва чўзиб ўтирмасликни кутадилар. Фақат ҳожат тушгандагина гапни чўзишга ўтаман.
Доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий «Фатавий муоси-ра»да ўзи фойдаланган китоблар рўйхатини ҳам берган:
Эски китоблардан:
– Ибн Ҳажар Ҳайсамийнинг «Ал-фатавий ал-кубро»си, унинг ҳошиясида «Фатавий Рамлий» ҳам бор.
– Ибн Ҳажар Ҳайсамийнинг «Ал-фатавий ал-ҳадийсийя»си.
– Имом Нававийнинг «Фатавий»си.
– Аллома Абу Исҳоқ Иброҳим Шотибийнинг «Фата-вий»си.

– Шайхул Ислом Иззуддийн ибн Абдуссаломнинг «Ал-фатавий ал-мувсулийя»си.

Янги китоблардан:

– Шайх Ҳасанайни Муҳаммад Махлуфнинг «Фатавий шаръийя»си.

– Шайх Маҳмуд Шалтутнинг «Фатавий»си.

– Мустафо Зарқонинг «Фатавий»си.

– Али Тонтавийнинг «Фатавий»си.

– Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг «Замонавий фиқҳий муаммолар ҳақидаги изланишлар» китоби.

– Доктор Юсуф Қаразовийнинг «Ал-фатаво ал-муосира»си.

– Доктор Муҳаммад Саъийд Рамазон Бутийнинг «Ма-ъан-нас» китоби.

Доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлийнинг «Фатовий муо-сира» китобининг биринчи нашри 2003 йили «Фикр» на-шриёти томонидан амалга оширилган.

ЯНГИ ФИҚҲ ЛУҒАТИ КИТОБЛАРИ

Ал-қомус ал-фиқҳий.

Бу китобнинг тўлиқ исми «Ал-қомус ал-фиқҳий луғатан ва истилоҳан»дир. Унинг муаллифи Саъдий Абу Жийбдир.

Муаллиф олдин феълни, кейин исмни баён қилинган.

Феъл ва исмларни алифбо тартибига биноан жойлаш-тирган.

Ҳар бир сўзга Қуръондан ва ҳадисдан далил келтирган.

Аввал сўзнинг луғатдаги, кейин истилоҳдаги маъносини кўрсатган.

Агар уламолардан бири таърифни шариатга, истилоҳга, урфга ёки уламолар иттифоқига нисбат берган бўлса, уни ҳам айтиб ўтилган.

Фиқҳий мазҳабларни моликий, ҳанафий, шофеъий, ҳанбалий, зоҳирий, жаъфарий, зайдий ва абозий тартибида олинган.

Агар бир таърифга бир неча мазҳаб иттифоқ қилган бўлса, иттифоқ қилган мазҳаблар ва таъриф ҳам келтирил-ган.

 


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Маккаи мукаррама мадрасаси
Ҳаммага маълумки, Макка Исломнинг асл ватани бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда туғилиб ўсганлар, Қуръони Карим дастлаб шу ерда нозил бўлган ва дийннинг аввалги ўн уч йилги босқичи ҳам шу ерда кечган давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Усулул фиқҳ китоблари
Фиқҳ илмининг асоси бўлмиш «Усулул фиқҳ» муҳим илмлардан биридир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тарийқа истинбот этганларини мазкур илм орқали билиб оладилар. «Истинбот» сўзи давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фатво китоблари ва фатвога масъуллар
Араб тилида «фатво» сўзи «қийин саволга жавоб бе-риш» маъносини англатади.Шаръий истилоҳда эса, сўраган кишига далил асосида шаръий ҳукмни баён қилиб беришга «фатво» дейилади. Биринчи фатво давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳадис ва раъй мадрасалари
Ҳадис ва раъй мадрасалари ҳақидаги эски маълумотлардан ҳозирда кўп тарқалгани кишилар орасида бу борада нотўғри тушунча пайдо бўлишига олиб келган. Уларда айти-лишича, гўёки, ҳадис мадрасалари фиқҳий ижтиҳодни давоми...
9 йил аввал 5598 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ихтилофчи бемазҳаблар
Инсоф билан айтадиган бўлсак, ихтилоф билан ихтилофнинг фарқи бор. Одамлар орасида ихтилоф бўлиш турган гап. Жумладан, дийний матнларни англашда ҳам ихтилоф бор ва бу табиий ҳолат. Аммо табиий ихтилофлар яхши давоми...