Куфа мадрасаси


Куфага кўпгина саҳобалар келиб яшаган. Уларнинг ичида илм билан машҳурларидан Али ибн Абу Толиб, Аб-дуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумо бўлган.
1. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ҳаётларини ўрганар эканмиз Муҳаммадий дорилфунун-нинг пешқадам талабаларидан ўзига хос ва айрича хис-латларга эга бўлган бир шахснинг Ислом таълимотларини ўзига қандай синдирганини,

Аллоҳ таолонинг оятлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга туша бошлаганда ёш болача бўлган шахснинг қандай қилиб тирик Қуръонга айланганини ўрганамиз.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен ҳикмат ҳовлисиман, Али унинг эшигидир», де-дилар».
Термизий, Тобароний ва Ҳоким ривоят қилишган.
Худди шу ривоятнинг имом Ибн Абдул Барр келтир-ган лафзида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен илмнинг ҳовлисиман, Али унинг эшигидир. Ким илмни истаса, унинг эшигидан келсин», деганлар.
Бу ҳам ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг фақат ўзларига хос фазийлат бўлиб, унда бошқалар у киши-га шерик бўла олмаганлар. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу мусулмон уммати ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги энг илмли киши эдилар. Ечилиши қийин масалаларни ўша киши розияллоҳу анҳу ечар эдилар. Бу ҳақийқат ўта машҳур бўлганидан, кенг тарқалган масалга айланиб кетган. Ҳозиргача арабларда бирор масала ечилмай қолса, «Бу бир масалаки, уни ечгани Абул Ҳасан йўқ», деган гап айтилади. «Абул Ҳасан» ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг куняларидир.
Бу ҳадиси шарифни воқеълик қандоқ тасдиқлаганини бир оз бўлса ҳам кўриб чиқайлик.
Ибн Саъд Саъийд ибн Мусайябдан ривоят қилади:
«Саҳобалардан Алидан бошқаси, қани, мендан сўранглар, демас эдилар».
Масруқ розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳо-баларидан Умар, Али, Ибн Масъуд ва Абдуллоҳ розиял-лоҳу анҳум илмнинг интиҳосига етган эдилар».
Абдуллоҳ ибн Айяш ибн Абу Робийъа айтади:
«Алида илмда хоҳлаганингча ўткир тиши бор эди. Унинг маийшатда соддалиги бор эди. Исломда қадимлиги бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ила аҳди бор эди. Суннатда фиқҳи бор эди. Урушда қутқариши бор эди. Молда сахийлиги бор эди».
Ибн Саъд қилган ривоятда Абдуллоҳ ибн Аббос розиял-лоҳу анҳу айтадилар:
«Агар ишончли одам Алидан фатво сўзласа, ундан ўтиб кета олмас эдик».
Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу ўзлари катта олим бўлишлари билан бирга, одамларни ҳам илм-га қизиқтириб юрар эдилар.
Абу Нуъайм ва бошқалар Кумайл ибн Зиёддан қуйида-гиларни ривоят қиладилар:
«Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қўлимдан тутиб саҳро томонга олиб чиқди. Саҳрога чиққанимиздан кейин ўтирди, нафас олди ва қуйидагиларни айтди:
«Эй, Кумайл ибн Зиёд! Қалблар идишлардир. Уларнинг яхшиси кўпни ўз ичига оладиганидир. Сенга айтадиган нар-саларимни ёдлаб ол. Одамлар уч тоифадир: олими роббо-ний, нажот йўлини ўрганувчи ва пасткаш, ғавғочи, ҳар қичқирганга эргашувчи, ҳар шамолга мойил бўлувчи, илм нуридан зиё олмаган, ишончли рукнга ўзини урмагандир.
Илм энг яхши молдир. Илм сени қўриқлайди. Сен молни қўриқлайсан. Илм амал билан зиёда бўлади. Мол нафақа билан ноқис бўлади.
Олимга муҳаббат қилиш тутиладиган дийндир. Илм олимга ҳаётида тоатни, мамотида яхши эсловни касб қил-диради. Молнинг қолгани эса, у билан қўшилиб завол бўлади. Молларнинг хазийначиси ўлди, улар бўлса, тирик-дирлар. Уламолар замон турганича боқийдирлар. Таналари йўқолса ҳам, хотиралари қалбларда мавжуддир.
Ҳооҳ! Албатта, мана бу ерда, (қўли билан кўксига ишора қилди) илм бор, уни кўтарадиганларни топсанг эди!
Ҳа, топилса ҳам, тез тушунадиган, аммо ишончсизи топилади. У дийнни дунё учун ишлатади. Аллоҳнинг ҳужжатларини китобига қарши, неъматларини бандала-рига қарши ишлатади. Ёки аҳли ҳаққа эргашадиган, ўзи-нинг ҳаётини қалб кўзи билан кўра олмайдигани топила-ди. Сал шубҳа пайдо бўлиши билан қалбида шак аланга олади.
Ёки лаззатларга берилган, шаҳватларга жиловини тутқазгани топилади. Ёки молу дунё тўплашга ва уларни сақлашга мубтало бўлгани топилади.
Икковлари ҳам дийн даъватчилари эмас, кўпроқ далада ўтлаб юрган ҳайвонга ўхшайдилар. Шунингдек, илм уни кўтариб юрувчиларнинг ўлими ила ўлади.
Ё Аллоҳ! Ҳа, ер юзи Аллоҳнинг ҳужжатлари ва рав-шан далиллари ботил бўлмаслиги учун Аллоҳнинг ҳуж-жати ила қоим бўлувчидан холий бўлмас. Уларнинг ада-ди оздир. Уларнинг Аллоҳнинг ҳузуридаги қадри улуғдир.
Улар ила Аллоҳ ўз ҳужжатларини олға сурур. Улар ўша(ҳужжат)ларни ўз тенгдошларига етказурлар ва ўзла-рига ўхшаганлар қалбларига экурлар. Илм уларни ҳақийқатга етказур. Шунда улар бойваччаларга қийин кўринган нарсаларни енгил билурлар, жоҳиллар ўзини олиб қочган нарсага улфат бўлурлар.
Улар дунёда баданлари билан бўлсалар ҳам, руҳлари аъло манзарга боғлиқ бўлур. Ана ўшалар Аллоҳнинг юртла-ридаги халийфалари ва дийнига даъватчиларидир. Эйвоҳ! Уларни кўришга шавқим келур! Ўзим ва сен учун Аллоҳга истиғфор айтурман. Хоҳласанг, туриб кетавер!»–деди».
Ибн Саъд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қи-лади:
«Умар ибн Хаттоб: «Али ичимизда энг яхши қозидир»,–деди».
Ибн Саъд Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Умар ибн Хаттоб Али йўқ бўлгандаги қийин масала-дан Аллоҳнинг паноҳини сўрар эди».
Энг қийин масалаларни ҳам Али розияллоҳу анҳу ҳал қилиб берар эдилар.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ўзлари ҳам бирор масала ечилмай қолса, бу бир масалаки, уни ечгани Абул Ҳасан йўқ, дер эдилар.
Бу гап ўта машҳур бўлганидан, кенг тарқалган масал-га айланиб кетган. Ҳозиргача арабларда бирор масала ечилмай қолса, бу бир масалаки, уни ечгани Абул Ҳасан йўқ, деган гап айтилиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башоратлари ҳаққ эканини тасдиқлайди.
Ҳазрати Умар вақтларида ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Ислом давлатининг бош қозиси ҳам эдилар.
Ҳақийқий роббоний илм соҳиби бўлган ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ҳақийқий фақиҳ ҳақида айтган таърифлари энг яхши таъриф бўлса, ажаб эрмас.
Абу Нуъайм ва Абдулбарр келтирган ривоятда ҳазра-ти Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу фақиҳнинг тари-рифида қуйидагиларни айтадилар:
«Сизларга ҳақийқий фақиҳнинг хабарини берайми? У одамларни Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилмайдиган ва уларга Аллоҳ таолога осий бўладиган ишларга рухсат бермайдиган кишидир. Одамларни Аллоҳнинг макридан бепарво қолдирмайдиган кишидир. Бошқага рағбат қилиб Қуръонни тарк қилмайдиган кишидир. Фиқҳи бўлмаган ибодатда яхшилик йўқдир. Фаҳми бўлмаган фиқҳда ҳам яхшилик йўқдир. Тадаббури йўқ қироатда ҳам яхшилик йўқдир».
Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу Исломда илмий баҳсларга амалий равишда йўл очган зотдирлар, десак, муболаға қилмаган бўламиз. Жумладан, у киши розияллоҳу анҳу Қуръони Каримни ўқишни осонлашти-риш учун баъзи нуқта ва ишоратларни қўйишни жорий қилганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давр-ларида Қуръони Каримни тери ва бошқа турли ёзиш им-кони бор нарсаларга ҳеч қандай аломат ёки нуқтасиз, фақат ҳарфларнинг ўзагини чизиш орқали ёзилган эди. Шу билан у ёзилган нарсалар тарқоқ ҳолда қолган эди.
Биринчи халийфа Абу Бакр Сиддиқ даврларида ўша тарқоқ ёзувларни жамлаб, кийик терисидан қилинган саҳифаларга ёзиб, белини боғлаб қўйилди.
Учинчи халийфа ҳазрати Усмон ибн Аффон розиял-лоҳу анҳунинг даврларида мазкур бели боғлиқ саҳифа-лардан керакли нусхалар кўчириб олиниб, одамларнинг бир хил қоида асосида ўқишлари йўлга қўйилди.
Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳунинг давр-ларига келиб аввалги соф табиатли араблар оз қолиб, ажамлар кўпайиб кетди. Тайёр ёзилган нарсани ҳам нотўғри ўқийдиганлар кўпайди. Ана шунда бу камчилик-ни тўғрилаш зарурати туғилди. Бу заруратни ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ҳаёт воқеълигидан анг-ладилар.
Имом Байҳақий, Ибн Асокир ва Ибн ан-Нажжор Соъсоъа ибн Саҳвондан ривоят қиладилар:
«Бир аъробий Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу-нинг ҳузурига келди ва:
«Эй, мўъминларнинг амири, мана буни қандоқ ўқилади: «Лаа яъкулуҳу иллалхотун?» Ҳамма, Аллоҳга қасамки, хато қилади-ку?!»–деди.
Али табассум қилди ва:
«Лаа яъкулуҳу иллал хотиъун»,–деди.
«Тўғри айтдийнг. Эй, мўминларнинг амири»,–деди у.
Сўнгра Али Абуласвад ад-Дуалийга бурилиб қараб, ажамлар дийнга оммавий равишда кирдилар. Одамларга тилларининг тўғрилигига далил бўладиган бир нарса қилиб бер»,–деди. Бас, у фатҳа, замма ва касра расмини қилди».
Кейинчалик ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Абуласвад ад-Дуалийга араб тили қоидалари илми-нинг асосларини кўрсатиб, уни одамларга ўргатиладган илм даражасига келтиришни топширдилар.
Абул Қосим аз-Зажжажий «Амолий» номли китобла-рида ўз санадлари ила Абуласвад ад-Дуалийдан қуйида-гиларни ривоят қилади:
«Мўминларнинг амири Али ибн Абу Толиб розиял-лоҳу анҳунинг ҳузурларига кирдим. У киши бошларини қуйи солиб, ўйланиб ўтирган экан.
«Эй, мўминларнинг амири, нима ҳақида фикр юрит-моқдасиз?»–дедим.
«Мен сизларнинг бу юртингизда гапда хатолар кўрдим. Арабчанинг асли ҳақида бир китоб қилмоқчи-ман»,–дедилар.
«Агар ўшандоқ қилсангиз бизни тирилтирган бўлардингиз. Бу тил ичимизда боқий қолар эди»,–дедим.
Уч кун ўтиб ҳузурларига яна кирдим. У киши олдимга бир саҳифани ташладилар. Унда:
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Калима исмдир, феълдир, ҳарфдир. Исм мусаммодан хабар берадиган нарсадир. Феъл мусаммонинг ҳаракатини билдирадиган нарсадир. Ҳарф исм ва феълдан бошқа маъно англатади-ган нарсадир», деб ёзилган эди.
Сўнгра у киши менга:
«Ана шунга ўхшатиб, ўзинг билганингча зиёда қил. Эй Абуласвад, билгинки, нарсалар уч хил бўладир: зоҳир, замир ва зоҳир ҳам, замир ҳам бўлмаган нарсалар. Ула-моларнинг фазли зоҳир ҳам, замир ҳам бўлмаган нарса-ларни билишларидан ажратилади»,–дедилар.
Мен у кишидан бир қанча нарсаларни жамлаб ол-димда, кейин ёзиб ўзларига кўрсатдим. Ўшаларнинг ичи-да насб ҳарфлари ҳам бор эди. Мен улардан инна, анна, лайта, лаъалла ва каанналарни зикр қилдим. Аммо «ла-кинна»ни зикр қилмадим. У киши менга:
«Уни нима учун тарк қилдийнг?»–дедилар.
«Мен, бу улардан эмас, дебман»,–дедим.
«Йўқ, бу улардан. Уни ҳам қўшиб қўй»,–дедилар».
Ана шундоқ тарзда Каломуллоҳнинг атрофида турли илмлар келиб чиқа бошлади. Албатта, бу ишларнинг бошловчиси сифатида ҳазрати Али ибн Абу Толиб рози-яллоҳу анҳу катта фазлга эгадирлар.
2. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу.
У кишининг тўлиқ номлари Абдуллоҳ ибн Масъуд ибн Ғофил ибн Ҳабиб ибн Шамх ибн Фор ибн Махзум ибн Соҳила ибн Коҳил ибн ал-Ҳорис ибн Тамийм ибн Саъд ибн Ҳузайл ибн Мудрика ибн Илёс ал-Хузалий, кунялари Абу Абдуроҳман. Ота-оналари Ҳузайл қабиласидан бўлганлар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд Исломга олтинчи бўлиб кирди. У Исломга кириши билан қўй боқишни тарк қилди. Аб-дуллоҳ ибн Масъуд мусулмон бўлган кунидан бошлаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматла-рига ўтди. Ўша ондан бошлаб Абдуллоҳ ибн Масъуд Ра-сулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир қадам ҳам ажрамай, хизматларига шай бўлиб турадиган бўлди. Ам-мо, у фақат хизмат билан машғул бўлиб қолмади. Абдуллоҳ ибн Масъуд Набий соллаллоҳу алайҳи васал-ламнинг хизматларини қилишдек бахтдан у зотдан илм ўрганишдек саодат йўлида унумли фойдаланар эди. У, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак оғизла-ридан чиқадиган ҳар бир оятни ёдлаб олар ва худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидек қироат қилишга уринар эди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд тезда оз сонли мусулмонлар ичида ўзининг аъло даражадаги қироати билан ажраб турадиган бўлиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васал-ламдан ўрганган Ислом таълимотлари туфайли у ўз қадрини ҳам билди. Кечаги бечора чўпон тезда ҳамма ҳавас қиладиган Ислом мўъжизаларидан бирига айланди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа саҳобий-ларга Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга ўхшаган бўлишни тавсия қилиб:
«Ибн Умму Абднинг аҳдийни ушланглар»,–дер эдилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ўзларининг Ра-сулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган бундоқ яқинликларидан, асосан, Қуръон ва илм ўрганишда фойда-ланар эдилар десак, муболаға қилмаган бўламиз. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва-саллам билан биринчи марта учрашган пайтда у зотнинг мўъжизаларини кўзи билан кўриб туриб:
«Мана шу гаплардан менга ҳам ўргатинг», деганлари-да,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг у кишига қарата:
«Сен ўргатилган ғуломсан», деганлари бежиз эмас эди. Аллоҳ таоло ўз Расулининг бу гапларини тасдиқлаб Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга мислсиз илм бер-ди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Ислом уммати-нинг фақиҳи бўлдилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Ислом уммати қориларининг пешвоси бўлдилар. Аллоҳ таоло Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга Исломнинг дастлабки вақт-ларида Қуръони Каримни дунёда биринчи марта баралла ўқиган инсон мартабасини берган бўлса, кейинчалик Ўз ка-ломини энг яхши тиловат қиладиган ва маъноларини энг яхши биладиган шахслардан қилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобала-рига Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг қироати-дан ўрганишни тавсия қилар эдилар. Ул зот уларга:
«Ким Қуръонни қандоқ нозил бўлган бўлса, ўшандоқ ҳолида ўқишни хоҳласа, Ибн Умму Абднинг қироатида ўқисин»,–дер эдилар.
Масруқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абдуллоҳни Абдуллоҳ ибн Амрнинг ҳузурида зикр қилинди. Бас, у:
«У шундоқ одамки, мен уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Қуръон қироатини тўрт кишидан: Абдуллоҳ ибн Масъ-уддан (ундан бошладилар), Абу Ҳузайфанинг мавлоси Со-лимдан, Убай ибн Каъбдан ва Муоз ибн Жабалдан талаб қилинглар», деганларини эшитганимдан бери яхши кўра-ман»,–деди».
Икки Шайх ривоят қилишган.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ундан ўзга илоҳ йўқ Зот ила қасамки, Аллоҳнинг кито-бида мен унинг қачон ва қаерда нозил бўлганини билмай-диган сура йўқ. Ҳар бир оятнинг нима ҳақида нозил бўлганини мен биламан».
Муслим ривоят қилган.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ўзларига тўла ишонч билан айтган бу маънони ҳеч ким айта олмаган. Шунинг ўзи у кишининг Қуръони Каримни қанчалар пух-та билишларига очиқ далилдир.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бошқалардан кўра Аб-дуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуни яхши билар эдилар. У киши Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуни кўрмай туриб, баъзи бир аломатлардан ҳам, у кишининг асарлари-ни билаб олар эдилар.
Умар розияллоҳу анҳу сафарларидан бирида юриб бо-рар эдилар. Қоп-қоронғу кечада бир гуруҳ отлиқларнинг сасини эшитдилар. Умар розияллоҳу анҳу ўз одамларидан бир кишига ҳалиги гуруҳга:
«Бу қавм қаердан?»–деб нидо қилишни амр қилди.
«Фажжун амийқ(чуқур водий)дан!» деган жавоб келди.
«Қаёққа кетмоқдасизлар?!»–деб сўралди.
«Байтул атийқ(қадимга уй)га!»–деб жавоб келди.
Умар розияллоҳу анҳу:
«Уларнинг ичида олим одам борлиги аниқ»,–деди ва:
«Қуръоннинг нимаси энг улуғ?!»–деб нидо қилишга амр қилди.
«Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У тирик ва қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас!»–деган савоб бўлди.
«Қуръоннинг нимаси энг ҳукми олийси?!» деб нидо қил,–деди.
«Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга ях-шилик қилишга амр этадир!»–деган жавоб бўлди.
«Қуръоннинг нимаси жамловчироқ?!»–деб сўралди.
«Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўра-дир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўра-дир!»–деган жавоб бўлди.
«Қуръоннинг нимаси қўрқитувчироқ?!»–деб сўралди.
«Сизларнинг хом хаёлингизча ҳам эмас, аҳли китоб-ларнинг хом хаёлича ҳам эмас. Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортадир. Ва ўзига Аллоҳдан ўзга дўст ҳам, ёр-дамчи ҳам топа олмас!»–деган жавоб бўлди.
«Қуръоннинг нимаси умидвор қилувчироқ?!»–деб сўралди.
«Сен менинг тарафимдан: «Эй, ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳимли зот-дир», деб айт!» деган жавоб бўлди.
«Ичларингизда Абдуллоҳ ибн Масъуд борми?!»–деб сўрашга амр қилди Умар розияллоҳу анҳу.
«Аллоҳ ҳаққи, ҳа!»–деган жавоб келди нарига томондан.
Умар розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Масъуд розиял-лоҳу анҳунинг кимликларини яхши билганликлари учун ҳам ўта нозик ишларни у кишига топширар эдилар. Куфа ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг даврларига келиб ўта аҳамиятли марказлардан бирига айланган эди. У ерга ўта диёнатли одам керак эди. Ўшанда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуни Куфанинг байтулмолига масъул қилиб юбордилар.
Ибн Саъд Ҳориса ибн Мизрабдан ривоят қилади:
«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг аҳли Куфага ёзган мактубини ўқидим:
«Аммо баъд: мен сизларга Амморни амир қилиб, Аб-дуллоҳни муаллим ва вазир қилиб юбордим. Икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нажиб саҳо-баларидан. Уларга қулоқ осинг ва иқтидо қилинг. Мен Абдуллоҳни ўзимга олиб қолмай сизларга илиндим. Бас, ундан фойда олинглар ва илм ўрганинглар».
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу эса ўз ишла-рида бардавом бўлдилар. Куфаликларнинг у кишига бўлган муҳаббати яна ҳам зиёда бўлди. Чунки, улар кун-дан-кунга Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг қадрларини янада яхшироқ англаб келаётган эдилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу уларнинг фахрига айланиб қолган эдилар. Аҳли Куфадан ким, қа-ерга борса, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ту-файли одамлар уларга ҳавас қилар эди.
«Куфаликман» деган кишини Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ҳурматларидан Ислом оламининг барча ерларида ҳурмат билан кутиб олар эдилар.
Куфа фиқҳ мадрасасининг машҳур кишиларидан олти-таси Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг шогирдла-ридир. Улар Алқама, Асвад, Масруқ, Убайда, Ҳорис ибн Қайс, Амр ибн Шураҳбийллардир. Бошқа саҳоба-лардан дарс олган куфаликлар ҳам бўлган.
Кейинчалик бу мадрасадан Шурайҳ ибн Ҳорис Кин-дий, Иброҳим ибн Язид Нахаъий, Саъийд ибн Жу-байр каби машҳур фақиҳлар етишиб чиқди.
Басра ва Куфа фиқҳ мадрасаларининг илмий гултожи имом Абу Ҳанийфа бўлдилар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Маккаи мукаррама мадрасаси
Ҳаммага маълумки, Макка Исломнинг асл ватани бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда туғилиб ўсганлар, Қуръони Карим дастлаб шу ерда нозил бўлган ва дийннинг аввалги ўн уч йилги босқичи ҳам шу ерда кечган давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Усулул фиқҳ китоблари
Фиқҳ илмининг асоси бўлмиш «Усулул фиқҳ» муҳим илмлардан биридир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тарийқа истинбот этганларини мазкур илм орқали билиб оладилар. «Истинбот» сўзи давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фатво китоблари ва фатвога масъуллар
Араб тилида «фатво» сўзи «қийин саволга жавоб бе-риш» маъносини англатади.Шаръий истилоҳда эса, сўраган кишига далил асосида шаръий ҳукмни баён қилиб беришга «фатво» дейилади. Биринчи фатво давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳадис ва раъй мадрасалари
Ҳадис ва раъй мадрасалари ҳақидаги эски маълумотлардан ҳозирда кўп тарқалгани кишилар орасида бу борада нотўғри тушунча пайдо бўлишига олиб келган. Уларда айти-лишича, гўёки, ҳадис мадрасалари фиқҳий ижтиҳодни давоми...
9 йил аввал 5598 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ихтилофчи бемазҳаблар
Инсоф билан айтадиган бўлсак, ихтилоф билан ихтилофнинг фарқи бор. Одамлар орасида ихтилоф бўлиш турган гап. Жумладан, дийний матнларни англашда ҳам ихтилоф бор ва бу табиий ҳолат. Аммо табиий ихтилофлар яхши давоми...