Шимол ва жанубда 48 ва 66 даража энига(горизантал) икки (паралел) чизиқ ўртасидаги шаҳарларнинг намоз вақтлари


Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!

Аммо баъд:
Макка мукарраманинг Робитатул Оламил Исломий биносида Ислом Фиқҳи Академияси

1428 ҳижрий 22-26 шаввол (2007 милодий 3-7 ноябр) 19- йиғилишида, кечиктирмасдан Белгия Ислом маркази ва маданияти мудиридан, Академияни 9-йиғилиши 6-қарори, юқори горизонтал чизиқлар минтақаси шаҳарларида намоз ва рўза вақтларига  тегишли баъзи нозик жиҳатларини ёритиш учун сўраб жўнатган хатини кўриб чиқди.
Келтирилган бахслар, билим ва тажриба эгаларининг фикрларини ўрганиб ва атрофлича муноқашаларни ҳам эшитиб, мавзуъга алоқодор Академияни икки қарори  (1) билан танишиб чиқилгандан сўнг мажлисда қуйидагиларга қарор қилинди:
1. Шимол ва жанубдан 45 ва 48 горизантал паралел чизиқ ўртасида бўлган, 66 даража чизиқдан юқори бўлган шаҳарларга таъаллуқли ўтган қарорни тўғрилигини таъкидлади.
2.Аммо шимол ва жануб тарафдан  48-66 даража горизантал икки паралел чизиқ ўртасида бўлган юрт-шаҳарлар тўғрисида келган савол тўғрисида 9-йиғилишдаги Академия қарорини ўринли деб таъкидлайди. Қарорнинг матни қуйидагича:
“Аммо шимол ва жануб томон 48-66 даража горизантал паралел чизиқ ўртасида бўлган шаҳарларда хуфтон ва бомдод намозининг вақти, хуфтон ва бомдод вақтининг аломатлари аниқ билинадиган яқин жойнинг кечасига нисбий қиёс қилиш билан таъйинланади. Академия мажлиси 45 даражадаги горизантал чизиқни ибодатлар учун аниқлаш мумкин бўладиган маконларнинг энг яқинини эътиборга олишликни таклиф қиладиди. Қачон 45 даража горизантал чизиқда хуфтон мисол учун кечанинг учдан биридан кейин бошланса, вақтини таъйин қилиш исталган маконнинг горизантал чизиғидаги ҳам кеча худди шу каби бошланаверади. Бомдод ҳам шу каби белгиланади”.
Академияга юборилган саволда кўрсатилган ноаниқликни тушунтириш учун, бу қарорни кенгроқ ёритиб берамиз.
Албатта Академия мажлиси собиқ қарордаги шимол ва жануб томонда 48-66 даража тўғри икки чизиқ ўртасида бўлган шаҳарларда ибодат вақтларини белгилаш нисбий қиёс билан амалга оширилиши, ўша жойларда вақт учун фалакий аломатлар бўлмаганда эътиборга олинади. Аммо намоз вақтларининг белгилари зоҳир бўлса, лекин шафақни ғоиб бўлиши хуфтоннинг вақти киргудек кечикиб кетса Академия хуфтон намозини ўқишлик шаръий белгиланган вақтда вожиблигини айтади. Лекин кутишлик ва вақтида адо қилишлик талабалар, вазифадорлар ва кунлик ишларда ишловчилар учун машаққат туғдирадиган бўлса, бу холатда умматдан қийинчиликни кўтариш борасида келган далиллар эътибори билан икки намозни жамлаб ўқиш мумкиндир. Бу хусусда Саҳиҳ Муслим ва ҳадис тўпламларида Ибн Аббосдан қилинган ривоят келтирилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  Мадинада пешин ва асрни ҳамда шом ва хуфтонни ёмғирсиз ва хавфсиз ҳолда жамлаб ўқидилар”. Шунда Ибн Аббосдан бу хусусда сўралди. У:
“У зот умматларига машаққат бўлмаслигини хоҳладилар”, деди”.
Вақт ўтиши билан бу шаҳарларда барча инсонларга жам қилиб ўқиш асл бўлиб қолмасин. Чунки бу жамлаб ўқиш рухсатини азиматга айлантириш шаънидандир. Академия бу ҳолатда нисбий ўлчовни олишликни жоиз дейиши янада афзалдир.
Аммо жамлаш машаққатининг белгиси урфга боғлиқдир ва урф эса шахслар, маконлар ва ҳолатларнинг эътибори билан ҳар-хил бўлади.
Ва, Робитатул Оламил Исломий Академия мажлиси Маккаи мукаррамада фалакий шаръий илмлар учун марказ очишни таклиф қилади. Дунёнинг  барча шаҳарларида, хоссатан ноисломий шаҳарларда намоз вақтларини  мусулмонларга аниқлаб бериш маркази бўлишлиги ва мусулмонларнинг барчаларига алоҳида-ягона тақвим чиқаришни, бу мақсадни юзага чиқаришда астраномлар билан биргаликда иш олиб боришликни тавсия этади. Академия мажлиси бу марказни қуришни, мўмин-мусулмонларга фойдали  ишларни қилишга ҳарис бўлган икки шарафли Ҳарам ходими Малик Абдуллоҳ ибн Абдулазиз Оли Сауд жанобларига таклиф қилиб билдирсин.
Мажлис марказни бошқарувчилар ва исломий ташкилотларга мусулмонларни якдиллиги ва уларнинг тақвимларини бир қилишга ҳаракат этишларини тавсия қилади.
Яна мажлисда бу қарорда келган юқори тўғри чизиққа эга бўлган шаҳарларда намозларнинг тақвимини таёрлаш учун шаръий астраномик ҳайъат тузишни омманинг омонатини эътиборга олган холда Фиқҳ Академиясига топширишни маслаҳат берди.
Аллоҳ тавфиқ эгасидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг оилаларига ва саҳобаларига Аллоҳнинг салоту  саломлари бўлсин!

Таржимон: Рафиқжон Болтабоев.
Масъул муҳаррир: Аброр Мухтор Алий.

Мулоҳаза: Афсуски, ҳозиргача бу қарорда зикр қилинган марказ қурилгани йўқ. Астраномлар билан ҳамкорлик қилингани йўқ. Тақвим борасида бир фикрга келингани йўқ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
1. Бу икки қарор 1402 ҳижрий Робиъулохир ойида 5-йиғилишдаги 3-қарор ва 1406 ҳижрий Ражаб ойида 9-йиғилишдаги 6-қарор бўлиб, юқори даражага эга бўлган минтақаларни 3 минтақага бўлиб ва ҳукмларини зикр қилган:
“Шимол ва жанубда 45 ва 48 даража горизантал паралел чизиқ орасидаги шаҳарлар ва у ерда 24 соат вақтлар учун аниқ аломатлар кўринса намозларни шаръий вақтларида адо қилишлик ва рўзаларни ҳам субҳи содиқдан қуёш ботгунча тутишлик, намоз ва рўза вақтларида шаръий далилларга амал қилиш лозим бўлади. Кимки бир куннинг рўзасини вақт узунлиги учун етказишдан ожиз бўлса, оғиз очаверади ва муносиб кунларда қазосини адо қилади. Шимол ва Жанубда 66 даража чизиқдан юқори бўлган шаҳарлар ва йилнинг кўпроқ қисмида вақтлар учун аниқ аломатлар билинмаса, у жойларда намоз вақтлари замон-вақт ўлчови билан ўзига яқин ва ўхшаши 45 даража кенглик чизиғидаги вақтлар билан қиёслаб ўлчанади”.


7 йил аввал 5722 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ишораи саббоба
Савол: Ишораи саббоба нима? Баъзилар уни: «Катта ҳаром», деб айтганини эшитдим. Баъзилар эса: «Буни қилиш керак, суннат», деб айтишди. Ишораи саббобанинг суннатлигига, қилиш кераклигига давоми...
7 йил аввал 48375 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Тунлари ёки кунлари узун бўлган жойлардаги намоз
Агар мусофир тунлари ёки кунлари узун бўлган жойларда намоз ўқимоқчи бўлса, шу юртларга яқинда беш вақт намозни адо қилишнинг имкони бўлган юртлар бўлса, ўша юртнинг вақтларида адо қилинади, агар бир намоз билан давоми...
7 йил аввал 10215 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қазо намозларни адо этиш шартми?
Савол: Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этай?ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Қазо намоз тўғрисидаги масалалар бугунги давоми...
7 йил аввал 35544 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Намозни қаср қилиш муддати
Киши ўн беш кун ёки ундан ортиқ бир жойда туришни ният қилган бўлса, у муқимга айланади ва унга мусофирлик ҳукмлари жорий бўлмайди.  عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، قَالَ: давоми...
7 йил аввал 7988 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қолдирилган витрни ўқиш вожиб
Витр намози вожиб ҳисобланиб, хоҳ сафарда бўлсин, хоҳ ҳазарда бўлсин, уни қолдирган одам қазосини ўқиши вожибдир.  إنَّهُ يَقْضِي وُجُوبًا اتِّفَاقًا «Витрни қазосини ўқиш бил давоми...
7 йил аввал 12614 fiqh.uz