Ҳалол ва ҳаром аралашган мол ҳақида


Моли шубҳали, яъни, ҳалол ва ҳаром аралашган одамнинг зиёфатини емоқ, ҳадиясини қабул қилмоқ жоиздир. Бунда таом ва ҳадия қилинган нарсани ҳалол молдан деб ният қилинади. Ўаром мол эса, эгасига қолаверади. Чунки ҳаром икки шахснинг зиммасида бўлиши мумкин эмас.

(Фатавий муосира – Ваҳба Зуҳайлий – 128 бет)
Уй олиш учун жамлаб турган молдан закот берилади.
Бўлиб тўлашга учун олинган узоқ муддатли қарз закотда эътиборга олинмайди. Бундай қарзи бор одам фақат ўша йилга тўланадиган ҳиссанигина нисобга қўшмайди.
Рибодан тушган фойдани камбағалларга, қуръон чоп қилиш ва масжид қуришдан бошқа оммавий хайрий ишларга сарфласа бўлади.
Ўша фойда қўлида бўлган шахс уни ўз зиммасида бўлган Аллоҳнинг ҳақи, якка шахсларнинг ҳақи ёки солиқларга ўхшаш давлатнинг ҳақига тўлаши мумкин эмас.
Энг яхшиси очлик, турли офатлар етганда зарурат юзасидан сарфлаш керак. Мана шу ҳукм барча ҳаром молларга, тижоратдан ёки бошқа тарафдан тушган бўлса ҳам, тегишлидир.
(Мажмуату Фатовий шаръийя. 6 – жуз. 157 - бет) 
Бировнинг молини унинг рухсатисиз ишлатиб фойда топса, молнинг эгаси билан уни ишлатган одам фойдани тақсимлаб оладилар.
(Мажмуату Фатовий шаръийя. 6 – жуз. 194 - бет) 
Аёл киши тиб мутахассислари билан маслаҳат қилиб, ҳозир ҳам, кейин ҳам зарари бўлмаслигини аниқ билгандан кейин рўзани вақтида тутиш учун ҳайзни кечга сурадиган дорини истеъмол қилса жоиз. Ўша дори туфайли қон келмай турса, аёл киши пок ҳолда бўлади ва унга пок ҳолдаги аёллар адо этадиган ибодатларни адо этиш жоиз бўлади.
(Мажмуату Фатовий шаръийя. 5 – жуз. 79 - бет) 
Тижорат ва саноатдаги молларнинг закотини ҳисоблаш қуйидагича бўлади:
Аввал нақд пуллар ҳисобланади. Кейин мижозлардан келиши аниқ бўлган ҳақлар, агар келишилган вақтга ҳали бор бўлса ҳам, ҳисобланади. Сўнгра сотишга ва ишлаб чиқариб сотишга тайёрлаб қўйилган мулклар ҳисоб қилинади.
Шу билан бирга, зиммадаги қарзлар, ишчиларга бериладиган маош ҳамда мукофот пулларига ўхшаш харажатлар чиқариб ташланади.
Савдо ва саноат молларининг закот бераётган пайтдаги бозор нархидаги қиймати олинади.
(Мажмуату Фатовий шаръийя. 5 – жуз. 83 - бет) 
Рамазон ойида узрсиз равишда рўза тутмай юрган мусулмонга таом сотиш жоиз эмас. Мусулмонмас кишиларга сотса, жоиз.
(Мажмуату Фатовий шаръийя. 5 – жуз. 193 - бет)


9 йил аввал 5312 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сўйилган ҳайвонни қайноқ сувга солиш
Одатда ҳаммамиз товуқни сўйганимиздан кейин унинг патлари осон юлиниши учун қайнаган сувга солишга ўрганганмиз. Хусусан, товуқ гўшти етиштирувчи фабрикаларда ҳам товуқлар сўйилганидан кейин патлари юлиниши учун давоми...
9 йил аввал 26767 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пломба
САВОЛ: Ҳазрат, «Захоирул ашрафия» номли китобда «тиш таҳоратда ички аъзога, ғуслда эса ташқи аъзога ўтади», деб ёзилган экан. Шу китобда, тишга пломба қўйиш мумкин эмас, деб қаттиқ таъкидланган экан. Илтимос, давоми...
7 йил аввал 14725 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳайз пайтида жинсий яқинлик
САВОЛ: Уйланганман, турмуш ўртоғим сафарга чиқиб, бир неча кундан кейин келди. Қайтиб келган куни тунда яқинликни таклиф қилган эдим, ҳайз кўрганлигини айтиб рад қилди. Мен ҳам бунга рози бўлиб ухлаб қолдим. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараши
САВОЛ: Халқда эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараб бўлмай, бошқаларни ҳам унга кўзи тушмаслиги керак, шу ҳолда ҳовлига чиқса юзини ёпиб чиқиши даркор, деган гаплар бор. Аслида қандай? ЖАВОБ: жунуб кишига давоми...
7 йил аввал 21558 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сажда оятини эшитиб кетиш
Савол: Автобусда кетаётганда Қуръон ўқиб кетаман. Кўп ҳолларда эса телефон наушниги орқали эшитиб кетаман. Шунда сажда оятлари чиқади. Уни ўқиганда сажда қилишим лозимми? Бир неча марта ўқисам ёки эшитсамчи? Агар давоми...
9 йил аввал 13235 Ҳамидуллоҳ Беруний