Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг Ислом Фиқҳи Академияси


Ислом Фиқҳи Академиясининг кенгаши Саудия Арабистони подшоҳлигининг Жидда шаҳрида ҳижрий 1410 йил 17-23 Шаъбон (милодий 1990 йил, 14-20 март) кунлари бўлиб ўтган анжуманида академияга янги алоқа воситалари орқали тузилган ақдномалар хусусида тақдим этилган илмий баҳсларни кўриб чиқди.

Бунда алоқа воситалари хусусида эришилган ривожланиш, улар орқали иш юритилганда молиявий муомалалар ва тасарруфотларни тезликда олиб бориш ва ақдномалар тузиш эътиборга олинди. Шунингдек, фақиҳлар гап-сўз, ёзишма, ишора ва хабарчи орқали ақднома тузиш ҳақида айтган гаплар, ҳозир бўлганлар орасида ақднома тузишда – васият, вакиллик ва васийликдан бошқаларда – мажлис бир бўлиши шартлиги, ийжоб ва қабул ўхшаш бўлиши, икки ақд тузувчидан бирининг ақдномадан юз ўгирмаган бўлиши ва ийжоб ва қабулнинг урфга биноан кетма-кет бўлишини ёдда тутган ҳолда қуйидагиларга қарор қилди:
Биринчидан: бир жойда бўлмаган, бири иккинчисини кўзи билан кўрмайдиган ва сўзини эшитмайдиган икки ғойибнинг орасида ёзишма, хабар юбориш ёки элчи орқали ақднома тузиладиган бўлса, – телеграмма, телекс, факс, компьютер экрани ҳам шунга киради – ушбу ҳолатда ийжоб етиб борган шахс уни қабул қилса, ақднома тузилган бўлади.
Иккинчидан: бир-биридан узоқда турган икки тараф орасида бир вақтнинг ўзида телефон ёки телеграф орқали ақднома тузилса, икки ҳозир бўлган киши орасида тузилган каби бўлади. Ушбу ҳолатга (юқорида) муқаддимада кўзда тутилган, фақиҳлар чиқарган асл қарорларнинг ҳукми ўтади.
Учинчидан: Қачон эътироз билдирувчи ушбу воситалар ила чегараланган муддатга ийжоб содир қилса, у ўша муддат асносида ийжобида қолиши лозимдир. Унинг ундан қайтишга ҳаққи йўқ.
Тўртинчидан: Юқорида ўтган қоидалардан никоҳ – унда гувоҳлар шарт қилингани учун саррофлик – қўлма қўл бўлиши шартлиги учун, салам савдоси сармояни олдиндан бериш шартлиги учун мустаснодир.
Бешинчидан: сохтакорлик, алдамчилик ва хатога йўл қўйиш кабиларни исбот қилишда умумий қоидаларга амал қилинади.
Валлоҳу аълам.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


7 йил аввал 6317 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми
Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки давоми...
9 йил аввал 7049 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қутбга яқин шаҳарлардаги намоз ва рўза вақтлари тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси (10.4.1402ҳ./4.2.1982.м.) санада пайшанба куни эрталаб давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
“Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар тарқатилаётганлиги ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси 16.4.1403 ҳ. санада якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи давоми...
7 йил аввал 5415 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
 ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМИслом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи давоми...
7 йил аввал 10202 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Абдуллоҳ бин Зайд Маҳмудни ойни кўришлик тўғрисидаги қозилар ва ҳокимларга йўллаган рисоласи тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд: Ислом Фиқҳи Академия кенгаши Қатар давлати қозилар раиси шайх Абдуллоҳ ибн давоми...