Ислом фиқҳи академияси мажлисининг раисини сайлаш ҳақида


Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.
Аммо баъд:
Ислом фиқҳи академияси (9/4/1403 ҳ. сана) якшанба куни эрталаб биринчи сессиясида самоҳатли шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ҳумайд – Аллоҳ раҳматига олсин – ўрнига Ислом фиқҳи академияси раисини сайлаш мавзусини кўриб чиқди.

Бу академия низомининг тўртинчи моддасида келган бандга биноан амалга оширилди. Унда қуйидаги гап келтирилган:
“Академия тарафидан раисни сайлаш мутлақ кўпчиликнинг иштирокида тугалланади”. Шунга кўра мажлис келишган ҳолда самоҳат соҳиби жаноб шайх Абдулазиз ибн Бознинг Ислом фиқҳи академияси раиси бўлишига қарор қилди. Аллоҳ тавфиқ эгасидир. Аллоҳ халқининг яхшироғи Саййидимиз Муҳаммадга, у зотнинг оилалари ва саҳобаларига саловат ва салом юборсин!

Раис: Абдулазиз ибн Боз
Раис ўринбосари: Муҳаммад Алий Ҳаркон.

Аъзолар:
1.    Абдуллоҳ ал-Абд ар-Раҳмон Бассом,
2.    Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон,
3.    Муҳаммад Маҳмуд Совваф,
4.    Ҳусайн Махлуф (узрини айтди),
5.    Мустафо Зарқо,
6.    Абдулмуҳсин Аббод,
7.    Муҳаммад Рашид Қаббоний,
8.    Ливоъ Маҳмуд Шийс Хаттоб (қатнашмади),
9.    Солиҳ бин Усаймин,
10.    Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Сабийл,
11.    Мабрук Авводий (узрини айтди),
12.    Муҳаммад Рашидий,
13.    Абдулқуддус Ҳошимий Надавий,
14.    Муҳаммад Шозилий Найфар,
15.    Абулҳасан Алий Ҳасаний Надавий (қатнашмади),
16.    Муҳаммад Солим Абдулвадуд (йўқ),

Фатво мажлиси маърузачиси Муҳаммад Аҳмад Қамар.

Таржимон: Абдулҳодий
Муҳаррир: Аброр Мухтор Алий.

Мулоҳаза: Бу қарор фиқҳий ҳукмга эмас, ташкилий ишга оид бўлса ҳам, фиқҳ академиясига боғлиқ бўлгани учун келтирилган ва таржима ҳам қилинди. Ушбу қарор орқали ҳаётда бўлиб ўтган ҳодисадан хабардор бўлиш фойдадан холи эмас. Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ҳумайд раҳматуллоҳи алайҳи Масжидул Ҳаромдан имом ҳам бўлганлар. Ҳозир у кишининг ўғиллари Солиҳ ибн Ҳумайд ҳам оталарининг ўрнида имомлик қилмоқдалар. Шайх Абдулазиз ибн Боз Саъудия Арабистони муфтийси ҳам эдилар. Ушбу давлатнинг муфтийси Робита қошидаги фиқҳ академиясига раис бўлиши одат бўлиб қолди. Ҳозирга муфтий Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Оли шайх ҳам фиқҳ академияси раисидир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Канз ад-дақоиқ ёки Мухтасар ал-Виқоя ни залолат дейиш ҳукми
Савол. Бирор кимса "Канз ад-дақоиқ"ни (шунингдек, "Мухтасар ал-Виқоя"ни) залолат, "Сифрус саодат"ни эса гумроҳлик сабаби деса, унинг ҳукми нима?Унга жавоб. Агар бирор кимса ушбу китобларни залолат дейиши бу икки давоми...
3 йил аввал 1291 Ҳамидуллоҳ Беруний
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Қутбга яқин шаҳарлардаги намоз ва рўза вақтлари тўғрисида
      Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси (10.4.1402ҳ./4.2.1982.м.) санада давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
“Шайх Шаъровийга мактуб” сарлавҳаси остида Исломга қарши қаратилган тасмалар тарқатилаётганлиги ҳақида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин!.Аммо баъд:Ислом фиқҳи академияси 16.4.1403 ҳ. санада якшанба куни эрталаб ўтказилган еттинчи давоми...
10 ой аввал 640 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Косметик жарроҳлик ва унинг ҳукми
 ИСЛОМ КОНФЕРЕНСИЯСИ ТАШКИЛОТИ ҚОШИДАГИ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕ-МИЯСИ ҚАРОРИБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМИслом конференсияси ташкилоти қошидаги Халқаро Ислом Фиқҳи давоми...
10 ой аввал 2573 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Абдуллоҳ бин Зайд Маҳмудни ойни кўришлик тўғрисидаги қозилар ва ҳокимларга йўллаган рисоласи тўғрисида
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ бўлган саййидимиз, пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин.Аммо баъд: Ислом Фиқҳи Академия кенгаши Қатар давлати қозилар раиси шайх Абдуллоҳ ибн давоми...