Ўқишга яроқсиз ҳолга келган оят ва ҳадислар ёзилган китоб ва вароқлар


الْمُصْحَفُ إذَا صَارَ خَلِقًا لَا يُقْرَأُ مِنْهُ وَيُخَافُ أَنْ يَضِيعَ يُجْعَلُ فِي خِرْقَةٍ طَاهِرَةٍ وَيُدْفَنُ، وَدَفْنُهُ أَوْلَى مِنْ وَضْعِهِ مَوْضِعًا يُخَافُ أَنْ يَقَعَ عَلَيْهِ النَّجَاسَةُ أَوْ نَحْوُ ذَلِكَ وَيُلْحَدُ لَهُ؛ لِأَنَّهُ لَوْ شُقَّ وَدُفِنَ يَحْتَاجُ إلَى إهَالَةِ التُّرَابِ عَلَيْهِ، وَفِي ذَلِكَ نَوْعُ تَحْقِيرٍ إلَّا إذَا جُعِلَ فَوْقَهُ سَقْفٌ بِحَيْثُ لَا يَصِلُ التُّرَابُ إلَيْهِ فَهُوَ حَسَنٌ أَيْضًا، كَذَا فِي الْغَرَائِبِ

Юқоридаги иборалардан ўқишга яроқсиз ҳолга келган оят ва ҳадис ёзилган китоблар Аллоҳ таъоло ва Унинг росулининг исми келган вароқларни покиза матога ўралиб дафн қилиб юборилишлиги ёки ёқиб юбориб кулини оёқ босилмайдиган жойга кўмиб қўйиш тушинилмоқда. Дафн қилишда ҳам китобнинг юзига тупроқ тортилмасдан худди мурдани дафн қилингани каби чуқурни қазиб сўнг ён тарафидан ғовак кковлаб ўша ерга худди  токчага қўйгандек кўмилиши керак. 

Баъзи уламолар : Агар уларни оёқости бўлишлик эҳтимоли бўлса ёқиб кулини дарёга оқизиб юборишни тавсия қилганлар. Шу ўринда бир муҳим масалани айтиб ўтмоқчимиз. Аллоҳ таъоло Қуръони Каримда :

وَلِلَّهِ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَىٰ فَادْعُوهُ بِهَا ۖ وَذَرُوا الَّذِينَ يُلْحِدُونَ فِي أَسْمَائِهِ ۚ سَيُجْزَوْنَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

Аъроф 180-оят

 Энг гўзал исмлар Аллоҳникидир. Бас, Унга улар ила дуо қилинг ва Унинг исмларида оғадиганларни тек қўяверинг. Тезда қилган амалларининг жазосини олурлар.

Аллоҳ таъоло ўзининг исмларини таҳриф(ўзгартирган) қилган ва исми-сифатларини нотўғри истеъмол қилганларни қаттиқ қоралаган. Муҳаммад Шафиъ Усмоний роҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Аҳкамул Қуръан” китобларида қуйидагиларни айтганлар : “Аллоҳ таъолонинг исмларини таҳриф қилиш бир неча кўринишда бўлади. 

     1-Аллоҳ таъолога Қуръони Каримда ва ҳадисларда келмаган исмларни Аллоҳ таъолога истеъмол қилиш билан бўлади. Уламолар Аллоҳ таъолонинг исмлари тавқифий бўлиб, фақат ҳадис ва оятларда келган исмларинигина истеъмол қилишликка иттифоқ қилганлар. Масалан Аллоҳ таъолони Карим дейиш мумкин, лекин Аллоҳ таъолони Сахий дейиш мумкин эмас. Аллоҳ таъолони Нуур деб айтилинади, лекин ёруқ, оппоқ дейиш мумкин эмас. Аллоҳ таъолони Шофий  яъни шифо берувчи дейиш мумкин, лекин табиб дейилинмайди. 

    2-Аллоҳ таъолога хос бўлган исм-сифатларни бошқаларга истеъмол қилинмайди. Фақатгина Аллоҳ таъоло Қуръони Каримда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида Аллоҳдан ўзгага истеъмол қилган бўлса, уни бошқаларга истеъмол қилиш жоиз. Масалан Карим, Раҳим, Алий, Аъзиз. Оятларда бу сифатларни  Аллоҳдан бошқаларга ҳам истеъмол қилинган. Агар оят-ҳадисларда истеъмол қилинмаган бўлса, жоиз эмас. Аллоҳ таъолонинг ўзгаларга истеъмол қилиши жоиз бўлмаган исмларини ўзгаларга истеъмол қилишлик оятдаги илҳод остига кириб ҳаром саналади. Масалан Раҳмон, Субҳон, Раззоқ, Холиқ, Ғаффор, Қуддус ва бошқалар. Бу исмлар фақат Аллоҳ таъологагина хос бўлиб, ўзгаларга истеъмол қилинмайди. Агар кимда ким эътиқодда адашиб бирор кишини Холиқ(яратувчи), Раззоқ(ризқ берувчи) деб тушуниб бирортасига мурожаат қилса, бу куфр саналади. Эътиқодда адашмасдан ўйлаб ҳам ўтирмай бирор бир шахсни Абдулхолиқ, Абдурраззоқ, Абдурроҳман, Абдулқуддус ўрнига Холиқ, Раззоқ, Роҳман, Қуддус деб мурожаат қилса, куфр бўлмасада гуноҳкор бўлади. 

    3-Шунингдек ушбу исмларни бузиб айтиш ҳам ножоиз, ҳаром ва гуноҳи кабира ҳисобланади. Улар  бу мурожаатлари билан ҳар чақирувида гуноҳи кабирага қўл урган бўладилар. Масалан Қудратуллоҳ исмини Тиллоҳ, Абдулвоҳид исмини Войид, Абдулманнон исмидаги Аллоҳ таъолонинг Маннон сифатини Маноф ёки Маннопга ўзгартириб Абдуманноп, Аллоҳнинг Сомад сифатига нисбат берилиб қўйилган Абдуссомад исмини Апсамад, Самат дейишга ўхшаш. Ҳолбуки Сомад сифати фақат ва фақат Аллоҳ таъологагина хос бўлиб, ўзгага ишлатилмайди. Чунки Сомаднинг маъноси ҳамма унга муҳтож бўлиб, у ҳамма нарсадан бехожат деганидир. Бунда худди Аллоҳ таъолонинг Маннон сифатини жоҳилиятдаги мушриклар Маноф бутининг исмига ўзгартиргандек бўладилар. Ва бу билан Аллоҳнинг бандаси деган маъно бутнинг қули – деган маънога ўзгариб қолади.

       Исломдан авал Макка мушриклари Аллоҳ таъолонинг Аллоҳ исми зотини Лоотга, Азиз сифатини Уззога, яна қайсидир бир  сифатини эса Манотга ўзгартириб олишган. Уларнинг бу қилмишларини Аллоҳ таъоло қаттиқ қоралаган”. 

     Ҳозирги кунда Аллоҳ таъоло ва Унинг расулининг исм-сифатларини беҳурмат қилишни янги турлари пайдо бўлди. Касалхоналарда ва шунга ўхшаш жойларда ётувчилар бекорчиликларидан газета ва журналларни сотиб олишади. Ўқиб бўлишгач уларни вароқлаб йиртиб олиб, ҳожатхона ва шунга ўхшаш нопок жойларда истеъмол қилаётганларини гувоҳи бўлдик. Ўша вароқларда баъзи бирларининг ичида оят-ҳадис борлигини ёки Аллоҳ таъолонинг исм-сифатларига нисбат берилган Абдуллоҳ, Абдулхолиқ, Абдурроҳим каби одамларнинг исмлари ёзилган ёзувларни кўрдик. Хатто худди ўша жойларга нажосат тегиб турганини ҳам шоҳиди бўлдик. Баъзилар ҳожатхона қоғозидан кўра ўша газета ва журналлардан фойдаланадилар. Улар бу вароқларда оят-ҳадисларни кўрмасада, лекин Аллоҳ таъолонинг исм-сифатлари нисбат берилган инсонларнинг исмлари ёзилганига эътибор қилмай қоладилар. 

“Таълимул Мутааллим” китобида : Ичи кетиш касалига дучор бўлган бир киши бетаҳорат китоб ушлашликдан сақланиб бир кечада 10 мартадан зиёд таҳорат қилганлиги зикр қилинган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хазрати Али розияллоҳу анҳу ҳақларида : “Мен илм шаҳри бўлсам, Али унинг дарвозасидир” деб марҳамат қилганлар Али розияллоҳу анҳу эса : “Мен қоғоз юкланган туяни бетаҳорат етаклашдан ҳаё қиламан” деганлар.

 Абдуманнон Қосимий


1 ой аввал 1969 Абдуманнон Қосимий
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сўйилган ҳайвонни қайноқ сувга солиш
Одатда ҳаммамиз товуқни сўйганимиздан кейин унинг патлари осон юлиниши учун қайнаган сувга солишга ўрганганмиз. Хусусан, товуқ гўшти етиштирувчи фабрикаларда ҳам товуқлар сўйилганидан кейин патлари юлиниши учун давоми...
3 йил аввал 1971 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Пломба
САВОЛ: Ҳазрат, «Захоирул ашрафия» номли китобда «тиш таҳоратда ички аъзога, ғуслда эса ташқи аъзога ўтади», деб ёзилган экан. Шу китобда, тишга пломба қўйиш мумкин эмас, деб қаттиқ таъкидланган экан. Илтимос, давоми...
9 ой аввал 1282 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Ҳайз пайтида жинсий яқинлик
САВОЛ: Уйланганман, турмуш ўртоғим сафарга чиқиб, бир неча кундан кейин келди. Қайтиб келган куни тунда яқинликни таклиф қилган эдим, ҳайз кўрганлигини айтиб рад қилди. Мен ҳам бунга рози бўлиб ухлаб қолдим. давоми...
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараши
САВОЛ: Халқда эр-хотин яқинликдан сўнг бир-бирига қараб бўлмай, бошқаларни ҳам унга кўзи тушмаслиги керак, шу ҳолда ҳовлига чиқса юзини ёпиб чиқиши даркор, деган гаплар бор. Аслида қандай? ЖАВОБ: жунуб кишига давоми...
9 ой аввал 2407 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Сажда оятини эшитиб кетиш
Савол: Автобусда кетаётганда Қуръон ўқиб кетаман. Кўп ҳолларда эса телефон наушниги орқали эшитиб кетаман. Шунда сажда оятлари чиқади. Уни ўқиганда сажда қилишим лозимми? Бир неча марта ўқисам ёки эшитсамчи? Агар давоми...
3 йил аввал 1302 Ҳамидуллоҳ Беруний